374
1.Қисман чеклаш сиёсати. Бу сиёсат
ички бозорга баъзи товарларни,
масалан, мамлакат миллий мафкурасига ҳамда аҳоли турмуш тарзига тескари
таъсир қиладиган кино – видео маҳсулотлари ва турли нашрларни
киритмаслик мақсадида қўлланилади.
2.
Протекционизм сиёсати. Бу ички бозорни хорижий рақобатдан
ҳимоялашдир.
3.
Эркин савдо сиёсати – «фритредерлик». Бу ташқи савдодаги
чеклашларни энг минимумига туширишдир. Одатда, у ўз товарларининг
рақобатбардошлиги юқори бўлган ва бозорларда етакчи мавқега эга
мамлакатлар томонидан қўлланилади.
4.
Тақчил бозорни тўйинтириш – «тескари протекционизм» сиёсати. Бу
фақат миллий бозорда чуқур тақчиллик
шароити юз берганда ва унда
ҳаммага ўрин топиладиган шароитдагина самарали ҳисобланади.
Божхона сиёсатининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборатдир:
1) ташқи савдонинг ривожланишига кўмак бериш;
2) давлатнинг иқтисодий ўсишини тезлаштириш;
3) халқаро меҳнат тақсимотида қатнашишдан фойда олиш;
4) мамлакат савдо ва тўлов балансининг ижобий сальдосини
таъминлаш;
5) давлат бюджети даромадларини ўстириш;
6) хорижий давлатлар ва улар иттифоқларининг дискриминацион
акцияларига қарши ҳаракат олиб бориш;
7) давлатнинг савдо – сиёсий позициясини мустаҳкамлаш;
8) корхоналар, ташкилотлар ва тадбиркорларнинг ташқи
бозорга
чиқишини таъминлаш;
9) миллий иқтисодиётнинг таркибий қайта қурилишига кўмак бериш;
10)
мамлакат
халқ
хўжалигининг
жаҳон
иқтисодиётига
интеграциялашувини чуқурлаштириш;
11) бозор фаолиятига шарт – шароит яратиш.
Ўзбекистон Республикаси божхона сиёсатининг асосий тамойиллари
Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) ҳужжатларида қайд этилган божхона
сиёсатининг халқаро тажрибаларига ҳамда Ўзбекистоннинг ташқи ва ички
сиёсати тамойилларига асосланган бўлиб, қуйидагилардан иборат:
1. Халқаро ҳуқуқ нормаларининг ички давлат нормалари олдида
устунлигини тан олиш тамойли. Унинг моҳияти шундаки, ўз миллий ҳуқуқ
тизимини яратаётган миллий давлатимиз халқаро ҳуқуқ нормаларининг ички
давлат нормалари олдида устун туришини тан олади. Ўзбекистон
Республикасининг БМТ, ЖСТ ва бошқа халқаро ташкилотларга аъзо бўлиши
Республиканинг божхона иши соҳасидаги умумжаҳон муаммоларни ҳал
375
этишда фаол иштирок этишига кенг имкониятлар очиб берди ва Республика
зиммасига бир қатор мажбуриятларни ҳам юклади.
2. Ўзбекистонда амалга ошириладиган божхона сиёсатининг ягоналиги
тамойили. Бу Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудида ягона
божхона сиёсатининг олиб борилишини англатади.
3. Икки ва кўп томонлама алоқаларни ўрнатиш ва ривожлантириш
тамойили. Бу тамойил Ўзбекистон Республикасининг божхона иши соҳасида
халқаро ҳамкорлик олиб боришга фаол интилиши орқали амалга оширилади.
4. Миллий давлат манфаатлари устунлигини ҳисобга олган ҳолда ўзаро
савдо келишувларида ён беришлик тамойили. Божхона сиёсати ҳамкор
мамлакатларнинг жорий манфаатларини ҳисобга олса ҳамда ўзаро
муносабатларда маълум бир келишувларни қабул қилса, унинг
самарадорлиги янада ошади. Аммо, бунда давлатнинг
миллий хавфсизлиги
хавф остига қўйилиши мумкин эмас.
5
. Ўзаро камситмаслик тамойили. Давлат ўз иқтисодий манфаатларини
ҳимоя қилиш мақсадида божхона сиёсати дастаклари орқали у ёки бу миллий
бозорда чегаралаш чора–тадбирларини қўллайди. Уларни қўллаш
дискриминацион (камситиш) кўринишда бўлмаслиги, яъни баьзи
мамлакатларга нисбатан эмас, балки барча қатнашувчи мамлакатларга
нисбатан бирдек қўлланиши лозим.
6.
Бир томонлама ҳаракатларга йўл қўймаслик. Миллий бозорни ҳимоя
қилиш бўйича қарорлар кўп томонлама маслаҳатлашувлардан сўнг қабул
қилиниши керак.
7.
Демократизм тамойили. Демократизм тамойили божхона сиёсатини
ишлаб чиқиш ва уни ҳаётга қўллашда хўжалик
юритувчи субъектлар ва
фуқароларнинг божхона иши соҳасидаги ҳуқуқларининг ҳимояланишини
талаб қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: