Дарслик Бакалавриат йўналиши: 5140800-педагогика ва психология талабалари учун дарслик



Download 3,97 Mb.
bet163/276
Sana12.07.2022
Hajmi3,97 Mb.
#782479
1   ...   159   160   161   162   163   164   165   166   ...   276
Bog'liq
UMUMIY PSIXOLOGIYA дарслик 1 курс

Таққослаш - шундай бир тафаккур операсиясидирки, бу операсия воситаси билан объектив дунёдаги нарса ва ҳодисаларнинг бир-бирига ўхшашлиги ва бир-биридан фарқи аниқланади.
ХИХ-ХХ асрларда яшаган олим К.Д.Ушинский таққослаш жараёни борасида қуйидагиларни таъкидлаган: "Агар сиз табиатни бир нарсасини равшан тушуниб олишни истасангиз, унинг ўзига жуда ўхшаш бўлган нарсалардан тафовутини топингиз ва унинг ўзида жуда узоқ бўлган нарсалар билан ўхшашлигини топингиз. Ана шунда сиз шу нарсанинг енг муҳим белгиларини пайқаб оласиз, демак шу нарсани тушуниб оласиз".
Нарса ва ҳодисалар ўртасидаги ўхшашлик ёки фарқни, тенг ёки тенгсизликларни, айният ёки зиддиятларни аниқлашдан иборат бўлган фикр юритиш операсияси, билишнинг дастлабки ва зарур воситаси бўлиб ҳисобланади. Аждодларимиз таққослашнинг таълимдаги роли тўғрисида шундай фикрларни билдирган еди. Таққослаш ҳар қандай тушунишнинг ва ҳар қандай тафаккурнинг асосидир. Оламдаги нарсаларнинг ҳаммасини таққослаб кўриш йўли билан била олмасак, бошқа йўл билан била олмаймиз, агар биз ҳеч нарса билан солиштиришимиз ва фарқини билиб олишимиз мумкин бўлмаган бирон бир нарсага дуч келганимизда еди, у ҳолда биз шу нарса тўғрисида ҳеч қандай фикр қила олмаган бўлар едик.
Таққослаш операсияси икки хил йўл билан амалга ошиши мумкин: амалий аниқ нарсаларни бевосита солиштириш ва назарий тасаввур қилинаётган образларни ва нарсаларни онгда фикран таққослаш. Агар одам икки бойлам юкни қўл билан кўтариб, бир неча хил таом мазасини қиёсласа ёки икки пайкал пахтазор қосилдорлигини таққосласа, бу амалий таққослаш бўлади. Шунингдек, ўқувчилар икки қалам ёки икки стерженнинг учини ёғочга ёки қоғозга солиштирсалар, у аналогик ҳолатга мисол бўла олади. Бундан ташқари метр билан масофани, тарози билан оғирликни, термометр билан ҳароратни, телескоп билан осмон жисмларини ўлчаш пайтида ҳам таққослаш жараёни вужудга келади.
Инсон теварак-атрофдаги нарса ва ҳодисаларнинг барчасини бевосита акс еттириш, қўл билан пайпаслаш имкониятига ега емас. Шу боисдан тўпланадиган билимларнинг аксарияти қўл билан ушлаш, кўз билан кузатиш евазига емас, балки фикр юритиш орқали, мантиқ ёрдамида англанилади. Улар ўртасида ўхшаш ва фарқли аломат ҳамда белгилар назарий таққослаш асосида ажратилади. Демак, инсон олаётган кенг кўламдаги ахборотлар фарқини фикран таққослаш ёрдамида англаб йетади. Жумладан, ўқувчилар дилда ўйлаётган нарсаларни фикран солиштириб кўрадилар. Баъзан турли ёшдаги кишилар ўз тенгдошлари характерида, қизиқишида, юриш туришида, муомаласида ва бошқа хусусиятида ўхшашлик ва тафовут борлигини топадилар.

Download 3,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   159   160   161   162   163   164   165   166   ...   276




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish