Тафаккурнинг нерв-физиологик асоси
Тафаккур фаолияти муайян мақсадга қаратилган алоҳида онгли жараён тариқасида содир бўлади. Бош миянинг бирор участкасидаги фаолият емас, балки бутун бош мия пўстининг фаолияти мана шу жараённинг физиологик асосидир. Тафаккур фаолияти учун аввало анализаторларнинг миядаги учлари ўртасида вужудга келадиган мураккаб боғланишлар муҳим аҳамиятга егадир. Анализаторларнинг бош мия пўстидаги участкалари бир-биридан кескин ажралган ҳолда емас, балки бир-бирига туташиб, бир-бири билан чамбарчас боғланиб кетганлиги сабабли мазкур боғланишларнинг вужудга келиши юқорида айтиб ўтилганидек, тафаккурнинг махсус нерв-физиологик механизмларидир. Бунда иккинчи сигналлар тизимининг боғланишлари биринчи сигнал тизимидаги боғланишларга таянади.
И.П.Павлов иккинчи сигнал тизимининг иши ҳамиша биринчи сигнал тизими билан ўзаро ўтказиш жараёнида ҳозир бўлади, деб таъкидлаган. Иккинчи сигнал тизими асосида биринчи сигнал билан ўзаро таъсир қилиш жараёнида дастлаб умуминсоний емпиризмни ва ниҳоят одамнинг ўз теварагидаги оламни ва унинг ўзини билиш учун олий қурол бўлган олий тафаккур воқъе бўлади. Тафаккурнинг муайян бир нарсага қаратилиши учун нерв-физиологик асос бўлган ориентировка рефлекси тафаккур жараёнларида катта рол ўйнайди. Академик И.П.Павлов таъкидлаганидек, "аввало умуминсоний емпиризмни ниҳоят, атроф оламни ва инсоннинг ўзини ҳам билиш учун олий қурол бўлган фанни ҳам яратувчи махсус инсоний олий тафаккур зарурдир".
Тафаккур операсиялари
Тафаккур жараёни инсоннинг билишга бўлган еҳтиёжлари, теварак-атрофдаги олам ва турмуш тўғрисидаги ўз билимларини кенгайтиришга ва чуқурлаштиришга интилиш сабабли вужудга келади. Фикр қилувчи кишининг тафаккури-объектни англаши, билиши тафаккур жараёнининг характерли хусусиятидир. Одам ўзи идрок қилаётган нарсалар тўғрисида фикр қилади. Шунинг учун тушунчалар нарсаларнинг бутун бир синфи, туркуми тўғрисида фикр қилади, яъни булар тафаккурнинг объекти бўлади. Бир нарсага таянмаган қуруқдан қуруқ тафаккур бўлиши мумкин емас.
Анализ, синтез, таққослаш, абстраксиялаш ва умумлаштириш, таснифлаш ва тизимга солиш ақлий операсияларнинг асосий турларидир.
Анализ - шундай бир тафаккур операсиясидирки унинг ёрдами билан биз нарса ва ҳодисаларни фикран ёки амалий жиҳатдан хусусиятларини таҳлил қиламиз. Анализ жараёнида бутуннинг унинг қисмларига ва елементларига бўлган муносабати аниқланади. Таҳлил объектлари амалда ажратиб бўлмайдиган елементларга ёки белгиларга бўлишда ифодаланиши мумкин. Алломаларимизнинг таъкидлашича, маймуннинг ёнғоқни чақишининг ўзиёқ бошланғич, оддий анализдир. Ўқувчи ва талаба ёшлар турмушда ва ва дарс жараёнида анализ ёрдами билан кўпгина ишларни амалга оширадилар, топшириқлар, мисол ва масалаларни йечадилар. Демак, табиат ва жамиятдаги билим ва тажрибаларни инсон томонидан ўзлаштириб олиш анализдан бошланади. Масалан, буни қуйидаги схемада кўриш мумкин. Муаммоли вазиятларни йечиш усуллари
Дарс жараёни вақтида тафаккурнинг анализ қилиш фаолияти катта ўрин тутади. Чунончи, саводга ўргатиш нутқни таҳлил қилишдан, гапни сўзларга, сўзларни бўғинларга, бўғинларни товушларга ажратишдан бошланади. Математик масалани йечиш таҳлил қилишдан, дастлаб бир қанча маълум сонларни топишдан бошланади. Агарда инсон олдига автомашина моторининг тузилишини билиш вазифаси қўйилса, у ҳолда бу топшириқни ҳал қилиш у моторни айрим қисмларга ажратиб, ҳар бир қисмни ўз навбатида алоҳида олиб текшириш лозим бўлади ва ҳоказо.
Анализ ва синтез жараёнларининг юзага келишини қуйидагича изоҳлаш мумкин.
Юқорида айтиб, ўтилган мотор ёки бошқа қисмларнинг ролини тушуниш учун ёлғиз анализнинг ўзи кифоя қилмайди. Чунки таркибий қисмларни бирлаштирган ҳолда бир-бирига таъсир қилиб турган мотор ва машинанинг бутунлигича олиб текширгандагина унинг мотор ёки машина еканлигини англаш мумкин.
Синтез - шундай бир тафаккур операсиясидирки, биз нарса ва ҳодисаларнинг анализда бўлинган, ажратилган айрим қисмларини, бўлакларини синтез ёрдами билан фикран ва амалий равишда бирлаштириб, бутун ҳолига келтирамиз. Синтез елементларнинг, нарса ва ҳодисаларнинг қисмлари ва бўлакларини бир бутун қилиб ҳўшишдан иборат ақлий фаолият еканлиги таърифдан кўриниб турибди. Анализ ақлий бўлгани каби синтез ҳам амалий характер касб етади. Масалан, биринчи синф боласи ўз ҳарф халтасидаги келтирилган ҳарфлардан фойдаланиб, бўғин, бўғинлардан сўз, сўзлардан гап, гаплардан қисқа ахборот, ундан еса ҳикоя тузади.
Анализ ва синтез ўзаро бевосита мустаҳкам боғланган ягона жараённинг икки томонидир. Агар нарса ва ҳодисалар анализ қилинмаган бўлса, уни синтез қилиб бўлмайди, ҳар қандай анализ предметларни нарсаларни бир бутун ҳолда билиш асосида амалга оширилиши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |