Дарслик Бакалавриат йўналиши: 5140800-педагогика ва психология талабалари учун дарслик



Download 3,97 Mb.
bet164/276
Sana12.07.2022
Hajmi3,97 Mb.
#782479
1   ...   160   161   162   163   164   165   166   167   ...   276
Bog'liq
UMUMIY PSIXOLOGIYA дарслик 1 курс

Абстраксия - шундай фикр тафаккур операсиясидирки, бу операсия ёрдами билан моддий дунёдаги нарса ва ҳодисаларнинг муҳим хусусиятларини фарқлаб олиб, ана шу хусусиятлардан нарса ва ҳодисаларнинг муҳим бўлмаган иккинчи даражали хусусиятларини фикран ажратиб ташлаймиз.
Мазкур жараённи қуйидаги схемада ҳам кўришимиз мумкин:

Абстраксия жараёнида объектдан ажратиб олинган белги, аломатнинг ўзи тафаккурнинг мустақил объекти бўлиб қолади. Абстраксия операсияси таҳлил натижасида вужудга келади. Масалан, синф деворини таҳлил қилиш жараёнида унинг фақат бир белгисини, яъни оқлигини ажратиб олиш мумкин ва оқ девор тўғрисида емас, балки деворнинг оғлиги тўғрисида, кейин еса умуман оқлик ҳақида фикр юритиш мумкин. Кишилар қуёш, ой, юлдуз, електр, олов баъзи планеталар, айрим тош ва ҳоказоларнинг кўз ўнгиларида ёритишни кузата туриб уларнинг битта умумий белгисини, яъни ёритишни фикран ажратиб олиб, умуман ёритиш тўғрисида мулоҳаза юритилади.


Буюмларни нарса ва ҳодисаларни жисм ва предметларни бир-бири билан таққослаш пайтида ҳам абстраксиялаш жараёни юзага келади. Бунда нарса ва ҳодисаларнинг мавжуд белгиларига, масалан тусига, шаклига, тезлигига, оғирлигига, қийматига ва шу каби ўхшаш сифатларга қараб таққосланади.
Абстраксия операсияси билан инсонни қуроллантириш интеллектуал жиҳатдан интенсив ривожланишига олиб келади, шунингдек мустақил билим олиш фаолиятини такомиллаштиради.
Умумлаштириш - тафаккурда акс етган бир туркум нарсаларнинг, ўхшаш муҳим белгиларнинг шу нарсалар тўғрисидаги битта тушунча қилиб, фикрда бирлаштириш демакдир. Психологияда умумлаштириш муаммоси бўйича ягона йўналишдаги назария мавжуд емас. Шунинг учун психологлар бу жараённи турлича талқин қиладилар, гоҳо уни гуруҳларга бўлиб ўрганадилар. Шунингдек, мактаб таълимини қайси умумлаштириш усули асосида амалга ошириш тўғрисида олимлар турлича нуқтаи назардан ёндашадилар. С.Л.Рубинштейн, В.В.Давидов томонидан таълимда назарий жиҳатдан умумлаштириш усулини ёқлаб чиқсалар, Н.А.Менчинская, Д.Н.Богоявленскийлар ҳам назарий, ҳам амалий усулни қўллашни тавсия етмоқдалар. Аммо ўқув фаолиятининг турли-туманлиги дарс жараёнида ҳар хил умумлаштириш усулларидан фойдаланиш кераклигини тақазо қилади.
Психологияда умумлаштиришнинг кенг қўлланиладиган икки тури: тушунчали умумлаштириш ва ҳисссий-конкрет умумлаштириш юзасидан кўпроқ фикр юритилади. Тушунчали умумлаштиришда предметлар объектив муҳим белги асосида умумлаштирилади. ҳиссий-конкрет умумлаштиришда еса предметлар топшириқ талабига биноан ташқи белги билан умумлаштирилади. Психологлар нотўғри
умумлаштиришнинг ҳиссий-конкрет умумлаштиришдан тафовути борлигини ҳамиша таъкидлаб келмоқдалар. Ўқувчи ва талаба баъзан предметларни муҳим бўлмаган белгисига асосланиб нотўғри умумлаштирадилар, ваҳоланки, топшириқ шартида бу талаб улар олдига мутлақо қўйилмайди. Лекин бу назариянинг қимоячилари нотўғри умумлаштиришни алоҳида тур деб ҳисоблайдилар.
Умумлаштириш, абстраксиялаш операсиясидан ажралган ҳолда содир бўлмайди, ҳар қандай умумлаштириш асосида абстраксиялаш жараёни ётади. Умумлаштириш жараёни абстраксиясиз мавжуд бўлиши мумкин, лекин абстраксиясиз умумлаштиришнинг юзага келиши мумкин емас. Агар абстраксиялаш фаолиятида нарса ва ҳодисаларнинг ўхшаш ҳамда муҳим белгилари тасодиф белгилардан фикран ажратиб олинса, умумлаштиришда еса ажратиб олинган ўхшаш, умумий ва муҳим белгиларга суянган ҳолда нарса ва ҳодисалар бирлаштирилади.
Умумлаштириш жараёни сўз таъсирида вужудга келган иккинчи сигналлар тизимига асосланади. Академик И.П.Павлов фикрича, нутқ сигналлари туфайли нерв фаолиятининг янги тамойили абстраксиялаш ва шу билан бирга олдинги тизимнинг беҳисоб сигналларини умумлаштириш вужудга келадики, бунда ҳам ўз навбатида ана шу умумлаштирилган янги сигналлар тағин анализ ва синтез қилинаверади. Фикр юритишнинг умумлаштириш операсияси ҳар хил асосларга кўра турларга бўлиб ўрганилади. Умумлаштиришни мазмунига кўра тушунчали умумлаштириш ва яққол-кўргазмали ёки елементар умумлаштириш турига ажратиш қабул қилинган. Тушунчали умумлаштириш орқали объектив қонуниятларни муҳим белгилари бўйича бирлаштириш амалга оширилади. Бунда муҳим белгилар умумлаштирилиб, объектив қонуниятларни очиш мумкин бўлади. Яққол-кўргазмали умумлаштиришда нарса ва ҳодисалар ташқи ҳамда яққол белгилар бўйича умумлаштирилади.

Download 3,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   160   161   162   163   164   165   166   167   ...   276




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish