Тафаккур шакллари
Психологияда нутқ фикр юритиш фаолиятининг воситаси деб юритилади. Одамда нутқ тафаккур жараёнида ҳукм, хулоса чиқариш ва тушунчалар шаклида ифодаланиб келади.
Ҳукмлар
Нарса ва ҳодисаларнинг белги ва хусусиятлари ҳақида тасдиқлаб ёки инкор қилиб айтилган фикр ҳукм деб аталади.
Ҳукмлар объектив воқеликни акс еттирилишига қараб чин ёки хато бўлади. Нарса ва ҳодисаларда воқеликда ҳақиқатан ўзаро боғлиқ бўлган белгилар, аломатлар ҳукмларда боғлиқ равишда кўрсатиб берилса ёки воқеликда бир-биридан ажратилган нарсалар ҳукмларда ажратиб кўрсатилса бу чин ҳукм деб аталади. Масалан, металлар електр токини ўтказувчидир; металлар қиздирилганда кенгаяди, деган чин ҳукмлардир. Чунки електр токини ўтказиш қиздирилганда кенгайиши металларга хос хусусиятдир.
Моддий оламда ҳақиқатдан боғлиқ бўлмаган нарса ҳукмда боғлиқ қилиб кўрсатилса, бундай ҳукм хато ҳукм деб аталади. Масалан, ҳозир ташқарида ёмғир ёғяпти; йер қуёш атрофида айланмайди, деган мисоллар хато ҳукмлар доирасига киради.
Борлиқдаги нарсалар, ҳодисалар ва воқеликни миқдорига уларнинг бирор ҳукмда акс еттирилган алоқа ва муносабатларига қараб, ҳукм қуйидаги турларга бўлиниши мумкин:
Ҳукмлар сифатига кўра: тасдиқловчи ёки инкор қилувчи ҳукм;
Ҳукмларнинг миқдорига қараб: якка, жузъий, хусусий ва умумий ҳукмга;
Ҳукмларнинг муносабатига кўра: шартли, айрувчи, ва қатъий ҳукмларга;
Ҳукм тахминий кўринишга ега бўлиши ҳам мумкин.
Бу ҳукмда акс еттириладиган нарса ва ҳодисалар белгисининг нечоғлик муҳим бўлишига ёки воқеликка мос келиш-келмаслигига боғлиқ. Масалан, ертага ёмғир ёғиши мумкин. Пахта режаси тўлиб қолса керак.
Ҳукмларда тасдиқланган ёки инкор қилинган нарсалар, ҳодисалар, аломатлар ҳукмнинг мазмунини ташкил қилади. Нарса билан белгининг алоқаси боғлиқлиги борлиги акс еттирилган ҳукм тасдиқловчи ҳукм деб аталади. Масалан, Ўзбекистонда пилла йетиштирилмайди. Тошкентда олий мактаблар қурилмаган. Воқеликда ажратилган нарса инкор қилувчи ҳукмда фикран ажратилиши мумкин. Якка, ёлғиз нарса ва ҳодиса тўғрисидаги ҳукм якка ҳукм деб аталади. Масалан, Тошкент - Ўзбекистон Республикаси пойтахтидир; Амударё серсув дарёлардан биридир. Белгининг бирор туркумигагина тааллуқлилигини тасдиқловчи ёки инкор қилувчи ҳукм жузъий ҳукм деб аталади. Масалан, баъзи металлар електр токини ўтказмайдилар. қарздор талабалар сессияга қўйилмайди. Жамоанинг айрим бригадалари мажбуриятга яраша меҳнат қилмайдилар. Бир туркумдаги нарса ва ҳодисаларнинг ҳаммаси тўғрисида тасдиқлаб, ёки инкор қилиб айтилган ҳукм умумий ҳукм деб аталади. ҳукмда нарса ва ҳодиса белгисининг борлигини муайян шароитларда тасдиқлаб ёки инкор қилиб айтилган ҳукм шартли ҳукм деб аталади. Масалан, агар талаба сессияларга қунт билан пухта тайёрланса, у яхши ва аъло баҳолар олади. Агар ўқувчи дарсга диққат қилмаса, янги материални ўзлаштира олмайди. ҳукмда нарсалар ва ҳодисалар бир неча белгига нисбатан берилиб, шу белгилардан фарқи битта унга тегишли бўлса, бундай ҳукмга айрувчи ҳукм деб аталади. Масалан, жисмлар ё қаттиқ, ёки суюқ, ёки газсимон ҳолда бўлади.
Нарса билан белги ўртасидаги алоқанинг бор ёки йўқлиги қатъий шаклда акс еттирилса қатъий ҳукм деб аталади. Масалан, баҳорда барча жойларда кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилади. Ёниш кимёвий жараёндир.
Нарса ва ҳодисалар билан уларнинг хусусиятлари ўртасида алоқа бўлиши еҳтимоли фақат фараз қилинса, у ҳолда инсон ўз фикрларини қуйидаги шаклда ифода қилиши мумкин. Еҳтимол, Марсда органик ҳаёт бордир. ХХИ асрнинг охирларида фан-техника янада ривожланиб, тараққий етиши мумкин ва бошқалар. Бундай ҳукмлар еҳтимоллик ҳукмлари деб аталади. Нарсалар билан хусусиятлар ўртасидаги алоқани тахминан емас, балки ҳақиқатдан аниқ билганимизда биз ўз фикримизни мана бундай шаклда изҳор қиламиз. Факултет кутубхонасида кўп янги китоблар мавжуд. Мактабимиздаги кимё хонаси жуда яхши ускуналар билан жиҳозланган. Бундай ҳукмлар воқелик (ассерторлик) ҳукмлари деб аталади.
Ҳукмнинг шундай юқори шакли борки, унда фақат ҳақиқатда бўлган воқеа қайд қилинмасдан, балки нарса билан хусусиятнинг алоқаси қонуний еканлиги аниқлаб берилади. Масалан, бутун дунёда тинчлик ғалаба қозониши муқаррар, сезгиларнинг интенсивлиги қўзғатувчи кучининг логарифмига пропорсионалдир. Бундай ҳукмлар зарурий (аподиктик) ҳукмлар деб аталади. Бундай ҳукмларда инсон нарса, воқелик, ҳодиса билан унинг хусусияти ўртасида мустаҳкам боғланиш борлигини ва бу боғланишга зид келадиган бошқа бир ҳолнинг бўлиши асло мумкин емаслигини акс еттиради. Психологияда ҳукмлар иккита асосий йўл билан ҳосил қилиниши таъкидлаб ўтилади. Биринчи йўл билан ҳукм ҳосил қилинганда идрок қилиш зарур бўлган нарсаларнинг бевосита ўзи ифодаланади. Иккинчи йўл билан еса бевосита мулоҳаза юритиш ёрдами билан ҳукм амалга оширилади. Масалан, бу автомобилнинг янги модели. Мазкур мисолда ҳукм чиқаришнинг бирламчи йўли акс еттирилган. Даставвал олимлар кашфиёт ёки ижодий жараёнда назарий жиҳатдан мулоҳаза юритиш ёрдамида ҳукм чиқарадилар. Улар чиқарадиган ҳукмнинг тўғрилиги амалиётда кейинчалик тасдиқланади. Бу иккинчи йўл билан ҳукм чиқаришга мисолдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |