Конкретлаштириш - ҳодисаларни ички боғланиш ва муносабатлардан қатъий назар бир томонлама таъкидлашдан иборат фикр юритиш операсиясидир.
Умумий мавҳум белги ва хусусиятларни якка ёлғиз объектларга тадбиқ қилиш билан ифодаланадиган фикр юритиш операсияси инсоннинг барча фаолиятларида фаол иштирок етади. Воқелик қанчалик яққол шаклда ифодаланса, инсон уни шунчалик осон англаб йетади. Инсонлар даставвал теварак атрофни аниқ белгиларига асосланиб, аниқ ҳолда акс еттирганлар, яққол образларга суяниб тасаввур қилиш имкониятига ега бўлганлар, шу боисдан то ҳозирги кунга қадар аниқлик белгиси ҳар қандай инсон зоти учун енг яқин белги бўлиб исобланади.
Психологлар тадқиқотларининг кўрсатишига қараганда конкретлаштириш одамда икки хил вазифани бажаради. Биринчидан, умумий абстракт белгининг якка объектга тадбиқ етиш амалга оширилади. Масалан, биз "оқ" деганимизда кўз олдимизга қор, қоғоз, пахта ва шу кабилар келиши мумкин. Иккинчидан, конкретлаштириш умумий ва якка белгилар камроқ бўлган умумийликни очишда
ифодаланади. Масалан, биз олма, олхўри, узумни мевалар қаторига стол-стул, диван ва шу кабиларни мебеллар қаторига қўшамиз. Умумий фикрларни баён қилиш ва изоҳлаш чоғида одатда келтириладиган мисолларнинг ҳаммаси конкретлаштиришнинг ўзидир.
Классификасиялаш - бир туркум ичидаги нарсаларнинг бир-бирига ўхшашлигига ва бошқа туркумдаги нарсалардан фарқ қилишига қараб нарсаларни туркумларга ажратиш тизимидир. Д.И.Менделевни "Елементларнинг даврий тизими" жадвали бунга ёрқин мисолдир. Бунда олим елементларни атом оғирлиги ортиб боришига, кимёвий сифатларнинг бир типлигига ва бошқа белги ва аломатларига қараб тартиб билан жойлаштириб чиққан. Ўрганиш учун қулайлик туғдириш мақсадида, шунингдек, амалий мақсадларда кўпчилик нарсаларни гуруҳларга, туркумларга бўлишга тўғри келади. Кўпчилик нарсаларни ҳодисаларни гуруҳларга бўлиш классификасиялаш ёки туркумларга бўлиш деб аталади. Масалан, кутубхонада китоблар муқовасига, фармойишнинг мазмунига ва шу каби белгиларига қараб туркумларига бўлиш мумкин. Ўқувчиларнинг одатда ёши ёки жинсий белгилари
бўйича ва шу кабиларга қараб туркумларга бўладилар.
Системалаштириш - тизимга солиш шундан иборатки, бунда айрим нарсалар, фактлар, ҳодиса ва фикрлар муайян тартибда макондаги, вақтдаги тутган ўрнига ёки мантиқий тартибда жойлаштирилади. Шу сабабли макон, хронология ва мантиқий белгилар асосида тизимга солиш турларига ажратилади. Мебелнинг хонадаги жойлаштирилиши, дарахтнинг боққа ўтказилиши, маконий тизимга намуна бўла олади. Ўтмишда бўлиб ўтган воқеаларнинг вақтга қараб тизимга солишнинг намунаси бўла олади. Математикага, фалсафага, мантиққа доир дарсликларда илмий материалларнинг жойлаштирилиши мантиқий тизимга солишнинг намунасидир.
Мактаб таълимида ўзлаштирилган билимларни тизимга солиш муҳим аҳамиятга ега бўлиб, бу иш бир неча босқичда амалга оширилади. Билимлар дастлаб предметларнинг боблари, қисмлари бўйича, сўнг яхлит ҳолда ўқувчи онгида тизимлашади. Тизимлаштиришнинг иккинчи босқичида бир-бирига ўхшаш предметларга оид билимлар фикран тартибга солинади. Учинчи босқичда бир неча предметлар юзасидан тўпланган билимлар маълум тартибга тушади, уларнинг ўхшаш ва фарқли томонлари ажратилади. Тизимга солишнинг тўртинчи босқичида дарсдан ва мактабдан ташқари машғулотларда егалланган билимларни тизимлаштириш назарда тутилади.
Демак, инсоннинг билиш фаолиятида мавзулараро, предметлараро билимларни
тизимлаштириш юзага келади. Бинобарин билимларнинг тизимга солиниши ақлий ривожланишнинг дастлабки поғонаси ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |