Дарслик Бакалавриат йўналиши: 5140800-педагогика ва психология талабалари учун дарслик



Download 3,97 Mb.
bet173/276
Sana12.07.2022
Hajmi3,97 Mb.
#782479
1   ...   169   170   171   172   173   174   175   176   ...   276
Bog'liq
UMUMIY PSIXOLOGIYA дарслик 1 курс

Ижодий тафаккур - мураккаб билиш фаолиятидан бири бўлиб, тадрижий равишда изчил ўзаро боғланган жараёнлардан ташкил топади, даставвал саволлар туғилади, вазифа аниқланади, масалани ечиш ва саволларга жавоб қидириш жараёни вужудга келади. Инсон олдида турган аниқ вазифа ёки масала бу бажарилиши ёки ҳал қилиниши зарур бўлган вазифа кўпинча ифодаланиши шарт бўлган мақсадни ҳам акс еттириб келади. Мақсад еса инсоннинг изланаётган номаълум воқеликни топишга гумон ва ҳаяжон, шубҳа қисларидан халос етишга қаратилган майлидир.
Ижодий тафаккурнинг навбатдаги таркибий қисмлари қуйидагича акс еттирилади:
қўйиладиган саволларга жавоб бериш, масалани йечишга ёрдам берадиган йўллар, усуллар, воситалар, қоидалар ва кўникмаларни қидириш, уларни танлаш ҳамда мазкур фаолиятда уларни тадбиқ қилиш ва бошқалар.
Ижодий фикрлашни таъминловчи омиллар:

  • Фикр юритиш фаолиятида енг аввал ҳал қилиниши зарур бўлган масала инсон томонидан аниқлаб олиниши керак.

  • Муаммо ёки масалани ҳал қилиш зарур бўлган барча билимларни тадбиқ қилиш учун интилиш.

  • Масалага, муаммога тааллуқли гипотеза олға сурилади, босқичлар тахмин қилинади, йечим тўғрисида фаразлар ишлаб чиқилади, турли вариантлар ҳамда вариасиялар ҳақидаги мулоҳаза юритилади, ўзаро хаёлан солиштириб, енг самарали аломатлар ажратилади ва ҳоказо.

  • Муаммо олдига қўйилган фаразни текшириш зарурати туғилади. Муаммони назарий жиҳатдан ҳал қилиш учун илгари сурилган гипотеза адекват емаслиги, нотўғри еканлиги аниқланса, у фикр юритиш объектидан сиқиб чиқарилади ва янги фаразлар, ўйлар тахмин қилинади ёки ўйлаб топилади.

  • Муаммо ва масалани ҳал қилиш, йечиш, олинган натижаларни тўғрилигига қаноат ҳосил қилиш учун ечувчи, уни текшириш билан тафаккур ҳаракатларини якунлайди.

Психолог В.А.Крутеский ижодий тафаккурни тараққий еттириш мақсадида масалалар типологиясини ишлаб чиқиб, турли ёшдаги ўқувчилар ўқув фаолиятида синаб кўрган. Типологияга киритилган масалаларни В.А.Крутеский турлича ном билан атайди:

    1. Савол аниқ қилиб қўйилмаган масалалар.

    2. Берилганлари йетишмайдиган масалалар.

    3. Ортиқча маълумотлари бўлган масалалар.

    4. Бир неча йўл билан йечиладиган масалалар.

    5. Мазмуни ўзгариб турадиган масалалар.

    6. Исботлашга доир масалалар.

    7. Фикрлаш, мантиқий мулоҳаза юритишга доир масалалар.

Ижодий тафаккур тури ўзининг самарадорлиги ва долзарблиги, универсаллиги билан бошқа фикр юритиш жараёнларидан фарқ қилади, янги-янги муаммоларни ўйлаб чиқиш жараёни бўлиб, инсоннинг билиш фаолиятида йетакчи рол ўйнайди.
Психология фанида тафаккурни реалистик ва аутистик турларга ажратилади. Реалистик тафаккур қуршаб олган атроф-муҳитни ўрганишга, акс еттиришга қаратилган фикр юритиш бўлиб, у мантиқий қонун ва қоидалар ёрдами билан воқеликни инъикос қилади. Аутистик тафаккур инсоннинг ҳоҳиш ва истакларини амалга ошириш билан боғлиқ равишда содир бўлади. Амалга оширилиши лозим бўлган тафаккур ҳаракатлари ўша шахснинг ўз тилакларини рўёбга чиқаришга йўналтирилган фикр юритилишдан иборат индивидуаллик ёки индивидуалистик тафаккурдир.
Масала йечимини қабул қилишга ва информасион тайёргарлик кўришга қаратилган фикр юритиш визуал тафаккур дейилади. Визуал тафаккур мақсадга мувофиқ харакатлар ёки англанилмаган операсиялар, чунончи образлар манипулясияси ва трансформасияси ёрдами билан амалга оширилади ва "ақлий англаниш"дан намоён бўлади.
Йирик собиқ совет психологларидан бири З.И.Калмикова ўз тадқиқотларида тафаккурни продуктив ва репродуктив турларга ажратиб ўрганган еди. қисқа вақт бирлиги ичида янги оргинал фикрлар яратиш ёки муҳим илмий, амалий масалаларни ҳал қилиш билан белгиланадиган тафаккур продуктив тафаккур деб аталади. Репродуктив тафаккур еса пассив, тайёр мулоҳазаларни ўзлаштириб олишга ва "тайёр ҳолда" ундан фойдаланишга қаратилган инсоннинг билиш фаолияти кўринишидир.
Фазовий тафаккур муаммоси атоқли рус психологи Б.Г.Ананев ва унинг шогирдлари томонидан тадқиқ қилинган бўлиб, кейинги йилларда бу муаммо юзасидан таниқли психолог И.С.Якиманская томонидан касб-ҳунар коллежи ўқувчиларида тадқиқот ишлари олиб борилмоқда. Фазовий тафаккур деганда нарса ва ҳодисаларнинг фазода расионал жойлашиши, замон ва макон муносабатларини, мураккаб боғланишларини адекват равишда акс еттиришдан иборат фикр юритиш жараёни тушунилади, тасаввурлар, хотира ва хаёл тасаввурлари билан узвий боғлиқ ҳолда намоён бўлади.

Download 3,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   169   170   171   172   173   174   175   176   ...   276




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish