Дарслик Бакалавриат йўналиши: 5140800-педагогика ва психология талабалари учун дарслик



Download 3,97 Mb.
bet171/276
Sana12.07.2022
Hajmi3,97 Mb.
#782479
1   ...   167   168   169   170   171   172   173   174   ...   276
Bog'liq
UMUMIY PSIXOLOGIYA дарслик 1 курс

Кўргазмали-образли тафаккур тури ҳам психологик адабиётларда турлича талқин қилинади. "Психологик луғат"да таърифланишича у конкрет тафаккурнинг бевосита идрок қилинаётган нарса ва ҳодисалар ҳақида фикрлашдан иборат бўлган тури. Профессор Е.Ғозиев фикрича, бевосита идрок қилинаётган предметлар емас, балки фақат тасаввур қилинаётган нарса ва ҳодисалар ҳақида фикрлашдан иборат тафаккур тури кўргазмали-образли тафаккур деб аталади. В.Каримова томонидан кўргазмали-образли тафаккур еса кўрган кечирган нарсалар ва ҳодисаларнинг аниқ образлари кўз олдимизда гавдаланган чоғда уларнинг моҳиятини умумлаштирилиб билвосита акс еттиришимиздир, деб талқин қилинади. Тафаккурнинг мазкур кўриниши 4-7 ёшгача бўлган болаларда намоён бўлади. Боғча ёшидаги болаларда кўргазмали-образли тафаккур босқичига ўтгандан сўнг ҳам сақланиб қолади, лекин у ўзининг йетакчи ролини йўқота бошлайди.
Кўргазмали-образли тафаккур содда шаклда кўпинча боқча ёшидаги болаларда, яъни 4-7 ёшгача бўлган болаларда пайдо бўлади. Бу ёшдаги болаларда тафаккурнинг амалий ҳаракатлар билан алоҳаси аввалгидек тўғри ва бевосита бўлмайди. Боғча ёшидаги болалар фақат кўргазмали образлар билан фикр юритадилар ва унча тушунчага ега бўлмайдилар. Боғча ёшидаги болаларда тушунчаларнинг йўқлиги швейсариялик психолог Ж.Пиаженинг қуйидаги тажрибасида жуда яққол намоён бўлади. 7 ёшга яқин болаларга хамирдан қилинган мутлақо бир хил, ҳажми жиҳатидан тенг 2 та соққа кўрсатилади. Болалар уни тенг деб ҳисоблайди. Болаларнинг кўз олдида битта соққа езиб нон шаклига келтирилади. Енди болалар нон шаклидаги соққада хамир кўп деб ҳисоблайдилар. Болаларнинг кўргазмали-образли тафаккурлари ҳали уларнинг идрокларига бевосита тўла бўйсунадиган бўлади. Уларнинг кўргазмали-образли шаклда ўтадиган тафаккурлари болаларни соққага қараганда нон шаклидаги хамир кўпроқ деган хулосага олиб келади.
Шунинг учун улар нарса ва ҳодисаларнинг, жисм ва предметларнинг кўзга яққол ташланиб турувчи аломатига, хусусиятига, ташқи белгисига еътибор қиладилар. Лекин уларнинг ички боғланишлари ўзаро муносабатларини билдириб келадиган муҳим асосий сифатларига аҳамият бермайдилар. Объектларни фазода жойлашган ўрни ташқи, номуҳим белгиси уларнинг кўргазмали-образли тафаккурини вужудга келтиради. Масалан, уларнинг назарида одамларни бўйининг баланд ва пастлиги уларнинг ёшини белгилайди.
Тафаккур фаоллигига қараб ихтиёрсиз (интуитив) ва ихтиёрий (аналитик) тафаккур
турларига ажратилади. Интуисия деб мантиқий тафаккур ёрдамида кўп вақтлар давомида ҳал қилинмаган ақлий вазифаларнинг тўсатдан, кутилмаганда ҳал қилиниб қолиши жараёнига айтилади.
Кўпинча ихтиёрий тафаккур жараёни мулоҳаза, муҳокама, исботлаш, гипотеза каби шаклларда намоён бўлади. Масалан, математика, физика, кимё, психология ва бошқа фанлардаги мисол ва муаммоларни йечиш жараёни. Бундан ташқари ихтиёрий тафаккурга мантиқий ёки назорат (контрол) тафаккури ҳам киради. Моддий борлиқни адекват акс еттириш, фикр юритиш, танқидий ва синчков бўлишни тақазо етади. Бинобарин, нарса ва ҳодисаларни атрофлича билиш учун объектив баҳо бериш зарурати туғилади, бу еса ўз навбатида фикр юритиш кўлами кенг, аналитик-синтетик фаолият доираси мустаҳкам бўлишини талаб қилади.
Тафаккур жараёни ихтиёрсиз юз бериши ҳам мумкин. Лекин бу ҳолда улар ихтиёрий тафаккурга суянган тарзда вужудга келади. Жумладан, одамнинг амалий, маиший ва ҳоказо фаолиятларида ихтиёрсиз равишда қатор саволлар пайдо бўлиши ва уларга беихтиёрий жавоблар ахтариш ҳоллари учраб туради. Бундай пайтларда инсон фикр юритяптими ёки йўқми буни билиш қийин, ваҳоланки, у ўзича гўё саволларга жавоб топадигандай, ширин ҳис-туйғуларни бошдан кечираётгандай бўлади, шунинг учун кўпинча "тилимнинг учида турибди" дейилади. Одамлар қандайдир матн ёки муаммо, масала устида бош қотириб, ўтирганларида фикр юритиш мутлақо беихтиёр рўй бериб қолади ва улар асосий топшириқни бажаришдан узоқлаштиради.
Инсоният тарихий тараққиёти тарихидан шу нарсалар маълумки, йирик илмий кашфиётлар кўпинча худди шундай беихтиёр фикр қилиб турган маҳалда тўсатдан очилган. Жумладан, юнон олими Архимед солиштирма оғирлик қонунини зўр бериб, ақлий меҳнат қилиш пайтида емас, балки ҳеч кутилмаган жараёнда, ваннада чўмилиб турган пайтида кашф етган. Улуғ рус олими Д.И.Менделеевнинг ҳикоя қилишича, у елементлар даври тизими жадвалини тузиш вақтида уч кеча-ю, уч кундуз бетиним меҳнат қилган, аммо бу вазифани ниҳоясига йетказа олмаган. Ундан сўнг чарчаган олим иш столи устида уйқуга кетган ва тушида бу елементлар тартибли жойлаштирилган жадвални кўрган. Шунда Д.И.Менделеев уйқудан, уйғониб, бир парча қоғ;озга тушида аён бўлган жадвални кўчириб қўйган.
Кўпинча психолог ва физиологларнинг таъкидлашларича, муаммонинг бундай осон равишда ечимини ҳеч кутилмаганда юқоридаги каби беихтиёр ҳал қилиниши шу кашфиётлар олам юзини кўрганича бўлган давр ичида ойлаб, йиллаб қилинган меҳнатнинг якуни, яъни тугалланмай қолган тафаккур жараёнларининг ниҳоясига йетишидир деб баҳоламоқда.
Йирик физиолог ҳамда психолог В.М.Бехтеревнинг изоқлашича, бундай кутилмаган жараёнларнинг рўй беришига асосий сабаб бу ўрганилаётган масала тўғрисида ухлашдан олдин зўр бериб бош қотириш, ўйлаш (фикр юритиш) ва бутун зеҳни шунинг билан бирга диққат-еътиборининг тортилиши, кашф қилиниши зарур масалага тўла-тўкис йўналишидан иборат мақсадга мувофиқлаштирилган мураккаб барқарор психик ҳолати ҳукм суришидир.
Фикр юритилиши лозим бўлган нарса-ҳодисаларни идрок ёки тасаввур қилиш мумкин бўлса, бундай тафаккур конкрет тафаккур деб аталади. У ўз навбатида яққол-предметли ва яққол-образли тафаккур турларига ажратилади. Агар фикр юритиш объекти бевосита идрок қилинса, бундай тафаккур яққол-предметли тафаккур дейилади. Фикр юритилаётган нарса ва ҳодисалар фақат тасаввур қилинса, бундай тафаккур яққол-образли тафаккур деб аталади.

Download 3,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   167   168   169   170   171   172   173   174   ...   276




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish