Дарс мавзуси: Эритмалар ҳақида тушунча



Download 74,5 Kb.
bet1/3
Sana21.02.2022
Hajmi74,5 Kb.
#40286
  1   2   3
Bog'liq
2.Дарс-ишланма
biotexnologiya fanining xalq hojaligida ahamiyati va istiqbollari , 0001c710-f6764226, Yuldashev BMI uz 2a5cf, 3x4-texnologiyasi, 3-I GURUXNING S-elementlari 3d29f5742cb6325b3383ea2cd9306788, 3-I GURUXNING S-elementlari 3d29f5742cb6325b3383ea2cd9306788, 3-I GURUXNING S-elementlari 3d29f5742cb6325b3383ea2cd9306788, 1-savol, ABN, Baxronov javlon, 3-sinf oquvchilarini tenglamalar tuzish bilan masalalar yechishga orgatishmetodikasi, Elektron Hukumatdan.mustaqil ish, Pedagogik texnologiyalar , amallar bajarish metodikasi

Дарс мавзуси: Эритмалар ҳақида тушунча. (7-синф кимё)
Дарснинг мақсади:
1.Таълимий мақсад; ўкувчиларга эритмалар,суюкланмалар, уларнинг хосил бўлиши, ўзига хос хоссалари ва ахамияти тўғрисида билим бериш, кўникма, малакалар ва ФК1, ФК2, ФК3 элементларини шакллантриш.
2.Тарбиявий мақсад; Ўқувчиларда касбга бўлган қизиқишини ошириш, экологик, иқтисодий ва эстетик тарбия бериш, ТК4,ТК5 элементларини шакллантириш.
3.Ривожлантирувчи мақсад; эритмалар дисперс системаларнинг бир кўриниши эканлиги,билим, кўникма ва малакаларни ривожлантириш, ТК3,ТК6 элементларини шакллантириш.
Дарс жиҳозлари: АКТ воситалари, плакатлар, дидактик тарқатма материаллар ва кимёвий моддалар. Дарс усули: савол-жавоб, ақлий хужум ва мантиқий фикр юритиш. Дарсни ташкилий қисми: а) Саломлашиш (1минут) б) Давоматни аниқлаш (2минут) в) Синфхона ва ўқувчиларни дарсга тайёрлаш (китоб,дафтар ва кундаликлар назорати) (2минут) г) Ўқувчилар диққатини жамлаш ва дарсга олиб кириш (музёрар усулдан фойдаланиб) (3минут) Янги мавзу баёни: (20минут) (30 балли тизимда баҳоланади).
Режа: 1. Суюқланиш жараёни ва унинг моҳияти. 2.Эриш жараёни ва унинг моҳияти . Кундалик кузатувлар асосида. 3.Эритувчи ва эрувчи ҳақида тушунча. 4.Эритмалар ва моддаларнинг сувда эрувчанлиги . 5.Суюқланма ва эритмаларнинг аҳамияти. Кундалик турмушда қўлланиладиган эритмаларнинг тайёрлаш йўллари.

Ўқувчилар диққатини жамлаш ва уларни фан оламига олиб кириш учун қуйидагича музёрар саволлардан бериш мумкин : 1+3 = 2 тенглама тўғри эканлигини кимёвий усулда исботланг ; Жавоби : N2 + 3H2 =2 NH3 ёки қандай қилиб тухумни оловсиз пишириш мумкин ?,қандай қилиб қайнатилган тухумни пўчоғини арчмасдан тозалаш мумкин?каби ҳаётий саволларберилади. Янги мавзуни ўқувчиларга тушунтириш; савол-жавоб усулида бошланиб,ақлий хужум ва охирида мантиқий фикр юритиш билан якунланади.


Саволлар: (саволлар барча ўқувчилар учун умумий қилиб берилади ва жавоблари ҳам умумий тарзда тингланади ).

  1. Агар муз бўлакчасини иссиқ жойга қўйсак нима бўлади ? - ... жавоблар

  2. Агар қўрғошин бўлакчасини қошиққа солиб қиздирсакчи ? - ... жавоблар

  3. Агар маргарин ёғини иссиқ қозонга ташласакчи ? - ... жавоблар

  4. Иссиқ сувга оқ қанд бўлакчасини солсакчи ? - ... жавоблар

  5. Новокаинни порошок холатидаги дорига қўшсакчи ? - ... жавоблар

6.Ош тузини сувга солсакчи ? - ... жавоблар
Кўп йиллик тажриба шуни кўрсатадики, барча саволларга ўқувчилар эрийди деб жавоб беришади . Ана шундан кейин жавоблар тўғри ёки нотўғри эканлигини билиш учун 1,2,3 саволлар билан 4,5,6 саволларни бир-бирига таққословчи саволлар берилади .
7. Муз бўлакчасини иссиқ жойга қўйиш билан ош тузини сувга солиш жараёни бир хилми ?, қандай фарқи бор ? - ... жавоблар
Ўқувчилар жавоблари тинглангач, ўқитувчи томонидан ҳодисалар қуйидагича изоҳланади ; бу саволларда иккита ҳодиса тўғрисида сўз юритилган :
1.Суюқланиш ва 2. Эриш
8. Қайси ҳодисалар суюқланиш ? (1,2,3) ва қайсилари эриш ? (4,5,6) - ... жавоблар. Шундан сўнг ўқитувчи суюқланиш ҳодисасининг таърифини келтиради; қаттиқ ва газсимон моддаларни температура ва босим таъсирида суюқ ҳолатга ўтиши суюқланиш деб аталади.
9.Қаттиқ моддаларни қандай қилиб суюқ ҳолатга ўтказиш мумкин?-.жавоблар
10. Газсимон моддаларни ҳам суюқ ҳолатга ўтказиш мумкинми ? - ... жавоблар
11. Кундалик турмушда қаерларда кўргансиз ? - ... жавоблар
12.Суюқ моддани қаттиқ холатга ўтказиш учун нима қилиш керак?- жавоблар
13. Суюқ моддани газсимон ҳолатга ўтказиш учун нима қилиш керак ?
Ўқитувчининг изоҳи : Ҳар қандай қаттиқ моддалар қиздирилганда суюқ ҳолатга ўтади. Газсимон моддаларни эса температурани пасайтириш ва босим остида
сиқиш (босимни ошириш) орқали суюқ ҳолатга ўтказиш мумкин.
Температурани пасайтириш орқали суюқ моддалар қаттиқ ҳолатга, температурани ошириш орқали суюқ моддалар газсимон ҳолатга ўтказилади. Ҳодисалар изоҳлангандан сўнг, ўқитувчи, маълумотлар ўқувчилар онгида малака ва кўникмага айланиши учун қўйидаги схема-конспектни доскага ёзиши керак: (1-илова). Схема-конспект ёзилгандан сўнг табиатда қиздирилганда суюқланмасдан бирданига газсимон ҳолатга ўтиб кетадиган моддалар ҳам борлиги айтиб ўтилади ва қоидаси келтирилади.

Download 74,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling

    Bosh sahifa
davlat universiteti
ta’lim vazirligi
axborot texnologiyalari
maxsus ta’lim
zbekiston respublikasi
guruh talabasi
O’zbekiston respublikasi
nomidagi toshkent
o’rta maxsus
davlat pedagogika
texnologiyalari universiteti
toshkent axborot
xorazmiy nomidagi
rivojlantirish vazirligi
pedagogika instituti
Ўзбекистон республикаси
tashkil etish
haqida tushuncha
таълим вазирлиги
vazirligi muhammad
O'zbekiston respublikasi
toshkent davlat
махсус таълим
respublikasi axborot
kommunikatsiyalarini rivojlantirish
vazirligi toshkent
saqlash vazirligi
fanidan tayyorlagan
bilan ishlash
Toshkent davlat
sog'liqni saqlash
uzbekistan coronavirus
respublikasi sog'liqni
coronavirus covid
koronavirus covid
vazirligi koronavirus
qarshi emlanganlik
risida sertifikat
covid vaccination
sertifikat ministry
vaccination certificate
Ishdan maqsad
fanidan mustaqil
matematika fakulteti
o’rta ta’lim
haqida umumiy
fanlar fakulteti
pedagogika universiteti
ishlab chiqarish
moliya instituti
fanining predmeti