Баъзи бир қаттиқ моддаларни қиздирилганда суюқланмасдан газсимон холатга ўтиб кетиши сублимация дейилади. Уларга: йод, қуруқ муз, қуруқ спирт(канифол) каби моддалар киради.
14.Барча моддаларни суюқлантириш учун бир хил температура ёки босим берса бўладими? - ... жавоблар
Моддалар ҳар хил температурада суюқланади. Ҳар бир модданинг суюқ ҳолатга
ўтиши учун керак бўлган температура суюқланиш температураси дейилади.
Шундан сўнг 4,5,6 саволларнинг жавоблари изоҳлашга киришилади.
15.Иссиқ сувга оқ қандни солганимизда нечта модда иштирок этади?-жавоблар
16.Қайси модда эритади ва қайси модда эрийди ? - ... жавоблар
17.Қайси бири эритувчи ва қайси бири эрувчи саналади ? - ... жавоблар
18.Оқ қанд эриганидан кейин нима ҳосил бўлади ? - ... жавоблар
Ўқитувчининг изоҳи : Ўқувчилар суюқланиш жараёнидан фарқли улароқ эриш жараёнида икки турдаги модда иштирок этади ; бири эритади (эритувчи), иккинчиси эрийди (эрувчи). Албатта бу мисолимизда сув эритувчи, оқ қанд эса эрувчи ҳисобланади . Эриш жараёни натижасида эритма ҳосил бўлади. Демак , бир модда таркибида бошқа модда заррачаларининг тарқалиб сингиб кетиши эриш деб аталади .
19.Айтингчи , эритувчи деганда қандай моддаларни тушунамиз ? - ... жавоблар
Эритмага ўз агрегат ҳолатини ўтказа оладиган модда эритувчи , унинг
агрегат ҳолатига ўтувчи модда эса эрувчи дейилади.
20. Оқ қанд қандай агрегат ҳолатда ?, иссиқ сув-чи ?, ҳосил бўлган эритма-чи?
Шундан сўнг ўқитувчи ўқувчилар мантиқий фикрлаши учун қуйидаги сўзларни доскага ёзади: Эритувчи Ўқитувчи
Эрувчи Ўқувчи
ва улар ўртасида қандай ўхшашлик бор?- деб сўрайди. - ... жавоблар
Ўқувчилар берган жавобларни тинглагач, ўқитувчи ; бир ўқувчига ўрнидан туришни ва бошқа бир ўқувчига икки қўлини юқорига кўтаришни буюради.
Ўқитувчи айтганларини ўқувчилар бажарадилар, шунда ўқитувчи айнан ўша
ўқувчиларга энди шу ишларни бажаришни менга буюриб кўрингларчи ? дейди.
Албатта,ўқувчилар буюра олмайди.(буюрган тақдирда ҳам ўқитувчи бажармайди)
Ўқитувчининг изоҳи : Ўқитувчи ўқувчиларга ўз хукмини ўтказа олгани каби, эритувчи ҳам эрувчига ўз агрегат ҳолатини сингдира олади, натижада эритувчи қандай агрегат ҳолатда бўлса, эритма ҳам шу агрегат ҳолатни олади .
21.Сув ҳамма моддалар учун эритувчи бўла оладими? - ... жавоблар
Ўқитувчининг изоҳи : Барча моддалар ҳам сувда эримайди. Масалан, темир, тош ёки мойларни эритиш учун кислота ва ишқорлардан ёки махсус эритувчилардан фойдаланилади.
22. Битта эритувчида фақат битта эрувчи эрийди-ми? - ... жавоблар Ўқитувчининг изоҳи : Минерал сувнинг ёрлиғидаги ёзувга ёки эритма ҳолидаги дориларни ёрлиғига қарасангиз , унинг таркибида бир нечта моддалар кириши ёзилган. Демак, битта эритувчи бир вақтда бир нечта моддани эритиши ҳам мумкин экан. Шу ўринда ўқитувчи амалий иш сифатида бир стакан сувга аввал шакар кейин бирор тузни эритиб кўрсатиши ҳам мумкин. 23. Хамир тайёрлашда илиқ сувга ун солиб, қорилади. Шу жараёнда сувда ун эрийдими ? ёки унда сув эрийдими ? - ... жавоблар .
Ўқитувчининг изоҳи : Агар ҳосил бўлган эритма ҳамир бўлса, демак биз сувни кўрмаяпмиз. Сув ун таркибига сингиб кетган . Шунга кўра, унда сув эриган деган хулосага келишимиз мумкин. Яъни, ун эритувчи , сув эса эрувчи ҳисобланади. Дарс сўнггида суюқланиш ва эриш ҳодисалари қуйидаги схема-конспект тарзида умумлаштириб берилади ; (2-илова) Эритмаларга қуйидагича таъриф берамиз :
Do'stlaringiz bilan baham: |