Эритувчи заррачалари билан эрувчи заррачаларидан таркиб топган ҳамда улар ўртасида физик ва кимёвий жараёнлар бўлиб турадиган бир жинсли системалар эритмалар дейилади. Демак, эритмани ҳосил қилувчи эритувчи ва
эрувчи моддаларнинг заррачалари эритма ичида бир-бирига ўзаро таъсир кўрсатиб туради ва бу таъсирлар хусусияти жиҳатидан физик ва кимёвий характерга эга бўлади. Бу ўзаро таъсирларни кейинги дарсда тўлиқ кўриб чиқамиз
Эритмаларга берилган таърифни ўқувчилар кўникма ва малакалар даражасида
эгалланиши учун қуйидаги схема-конспект доскада ёзилади : (3-илова)
24.Бир хил стаканларда олинган сувда шакар, ош тузи ва охакни эритадиган бўлсак, ҳаммаси бир хил миқдорда эрийдими ? - ... жавоблар
25. Бир стакан қайноқ сув ва бир стакан совуқ сувда шакарни эритадиган бўлсак, қайси бирида купроқ эрийди ? - ... жавоблар 26. Иссиқ сувда газлар кўпроқ эрийдими? ёки совуқ сувда ? - ... жавоблар
Ўқитувчининг изоҳи : Бир хил миқдорда олинган сувда турли моддалар ҳар хил миқдорда эрийди. Моддаларнинг қанча миқдорда эриши температура ва босимга боғлиқ бўлади. Берилган температура ва ўзгармас босимда 100 грамм(1литр) сувда энг қўп
эриши мумкин бўлган модданинг массаси , унинг эрувчанлиги дейилади. Моддаларнинг эрувчанлиги турли температураларда турлича бўлади. Кўпчилик қаттиқ моддалар температура оширилганда кўпроқ эрийди. Газсимон моддалар эса аксинча , температура оширилса камроқ эрийди. Бунинг сабаби, қаттиқ моддаларнинг кристалл панжарасини бузилиш учун керак бўладиган энергияни иссиқликдан олади. Газсимон моддаларда эса температуранинг ортиши уларнинг босимини ошишига олиб келади, натижада газ молекулалари эритмани ташлаб чиқиб кета бошлайди.
27. Бир идишда қайнатиб совитилган сув, бошқа идишда эса қайнатилмаган сув солинган. Агар иккала идишдаги сувга ҳам балиқ ташласак, қайси балиқ кўпроқ яшайди? ва нима учун ?. - ... жавоблар
Ўқитувчининг изоҳи : Сув таркибидаги эриган кислород қайнатиш жараёнида эритмадан чиқиб кетади. Натижада шу сувга солинган балиқ нафас ололмасдан ўлиб қолади, қайнатилмаган сувда эса кислород кўплиги учун кўпроқ яшайди . Дарс сўнггида ўқитувчи хулосалаб, мавзунинг инсон ҳаётидаги аҳамияти тўғрисида тўхталиб ўтади.
Суюқланиш ҳодисаси туфайли жуда катта иқтисодий жараёнлар амалга оширилади: рўда таркибидан металларни ажратиб олиш, металлардан турли хил
шаклдаги буюмлар ясаш, ҳавони суюқлантириш орқали эса медицинада ва металларни пайвандлаш (автоген) мақсадида ишлатиладиган кислород олинади. Бутун кундалик ҳаётимизни эритмаларсиз тасаввур қила олмаймиз. Ейдиган овқатларимиз, фойдаланадиган бўёқларимиз, автомашина ёқилғиси, аккумулятор электролити, дори-дармонлар ҳам эритмалардан иборат. Эритмаларнинг хоссалари туфайли аккумуляторлар кимёвий энергияни электр энергиясига айлантириб беради. Эритмалардан ўзгармас электр токи ўтказиш орқали эса (электролиз) буюмларга турли хил қопламалар қопланади, уларнинг коррозияга чидамлилиги оширилади, дизайн берилади. Ўсимликлар тупроқдаги минерал ўғитларни эритмалар ҳолида қабул қиладилар. Озиқ-овқатлар таркибидаги барча моддалар , сувда эримайдиган ёғлар ҳам ошқозон ва ошқозон ости бези ишлаб чиқарадиган ферментлар таъсирида эрийди ва эритма ҳолида қонга сўрилади. Қурилишда цемент ва алибастрлар хам эритмаларнинг хоссаларидан келиб чиқиб ишлатилади. Янги мавзуни мустаҳкамлаш (10 минут)
Янги мавзуни мустаҳкамлаш дарснинг энг актив қисми бўлиб, бунда ўқувчилар фаолияти устун бўлиши керак. Дарснинг бу қисмини ўқитувчи олдиндан тайёрлаб келган қизиқарли тест топшириқлари, дидактик карточкалар, тарқатма материаллар бериш ва АКТ орқали амалга оширади. Топшириқлар ; 1.Индивидуал кўринишда , 2. Ялпи кўринишда берилади.
Индивидуал тарқатма дидактик воситалар орқали синфдаги 10-15 ўқувчи
баҳоланиши мумкин. (4-илова) Ялпи тошириқлар беришда бутун мавзу моҳиятини ўз ичига қамраб олган 15-20 та саволлар ўқитувчи томонидан икки минут ичида ўқиб турилади. Бу саволлар-нинг жавоблари эса экранга тушириб қўйилади ёки жавоблари ёзилган плакат кўринадиган жойга осиб қўйилади. Қизиғи шундаки, биринчи саволнинг жавоби 6 ёки 10 рақамда бўлади. Ўқувчи саволни эшитиб, экрандан тўғри жавобни топади ва жавоблар варақасига тўғри жавоб рақамини ёзиб бориши керак. Жавоблар белгилаб бўлингач, ёнма-ён ўтирган ўқувчилар жавоблар варақасини алмашади, ўқитувчи тўғри жавобларни ўқийди ўқувчилар эса белгилайдилар. Бу билан ўқувчилар ҳалолликка , тўғри сўзликка ўргатилади ,ватанга содиқ хизмат қилишини ўқитувчига содиқ бўлиши билан исботлайдилар.Жавоблар варақаси қуйидагича бўлиб, ўқитувчи томонидан тайёрлаб келинади. (5-илова)
Уйга вазифалар бериш (2 минут ). (6-илова)
Ўқувчиларни баҳолаш ва изоҳлаш. (5 минут) (7-илова)
Дарс ишланма тайёрлашда 7-синф кимё дарслиги, А.Г.Муфтахов ,Г.П.Хомченко ва И.Г.Хомченколарнинг умумий кимё китобларидан фойдаланилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |