Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28-ноябрдаги “Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги”
ПФ-4539-сонли фармони доирасида ажратилган кредитларни ўрганиш юзасидан тузилган
ДАЛОЛАТНОМА
1. “Агробанк” АТБ Наманган вилояти Учқўрғон филиали ҳамда қарздор ЯТТ Ахмедова Дилафруз Комилжановна ўртасида 2020 йил
23 сентябрда тузилган кредит шартномасига асосан “тикувчиликни ташкил қилиш” мақсадида йиллик 15 фоиз устама ҳақ тўлаш шарти билан 18 ой муддатга 30 млн. сўм миқдорида кредит маблағи ажратилган.
2022 йил 27 январь ҳолатига ЯТТ Ахмедова Дилафруз Комилжановнанинг банк олдида 30 млн. сўм кредит қарздорлиги мавжуд.
Ушбу кредит йиғма жилди бўйича қуйидаги қонунбузилиши ҳолатларига йўл қуйилган:
Банкнинг кредит ажратилишидаги ва ички локал
норматив-ҳужжатларига кўра ажратилаётган кредит суммаси 120 фоиз миқдорида гаров билан таъминланиши лозимлиги кўрсатилган бўлсада, бироқ, амалда ушбу кредит маблағи қисман таъминотсиз ажратилишига филиали ходимлари томонидан йўл қуйилган.
Бундан ташқари, мижоз тақдим этган бизнес режасида кўрсатилган “тикувчилик” фаолияти йўлга қўйилмаганлиги аниқланган.
Ажратилган кредит маблағидан мақсадли фойдаланилиши бўйича ҳар чоракда камида бир маротаба ўрганиш вазифаси филиал кредит қайтарувчанлик ва мониторинг бўлими ходимлари зиммасига юклатилган бўлсада, бироқ, текширув кунига қадар кредит сиёсатига асосан тегишли тартибда мониторинг тадбирлари амалда ўтказилмаган. Филиал ходими А.Абдураззаков томонидан тузилган кредитнинг мақсадли ишлатилишини ўрганиш далолатномасига асосан мижозга ажратилган кредит маблағлари мақсадсиз сарфланганлиги маълум бўлган. Мақсадсиз сарфланганлиги тўғрисида тузилган далолатнома қарздор ЯТТ Ахмедова Дилафруз Комилжановна томонидан тасдиқланган.
Илова: Ариза, кредит қўмитасининг мажлис баёни, паспорт нусхаси, кредит шартномаси, мониторинг далолатномаси.
2. “Агробанк” АТБ Наманган вилояти Учқўрғон филиали ҳамда қарздор ЯТТ Абдувалиева Мавлудахон Хасанбой қизи ўртасида 2020 йил 6 октабрда тузилган кредит шартномасига асосан “миллий либослар тайёрлаш” мақсадида йиллик 14 фоиз устама ҳақ тўлаш шарти билан 18 ой муддатга 30 млн. сўм миқдорида кредит маблағи ажратилган.
2022 йил 27 январь ҳолатига ЯТТ Абдувалиева Мавлудахон Хасанбой қизи нинг банк олдида 26,6 млн. сўм кредит қарздорлиги мавжуд.
Ушбу кредит йиғма жилди бўйича қуйидаги қонунбузилиши ҳолатларига йўл қуйилган:
Банкнинг кредит ажратилишидаги ва ички локал
норматив-ҳужжатларига кўра шунингдек, мижоз тақдим этган бизнес режасида кўрсатилган “миллий либослар тайёрлаш” фаолияти йўлга қўйилмаганлиги аниқланган.
Ажратилган кредит маблағидан мақсадли фойдаланилиши бўйича ҳар чоракда камида бир маротаба ўрганиш вазифаси филиал кредит қайтарувчанлик ва мониторинг бўлими ходимлари зиммасига юклатилган бўлсада, бироқ, текширув кунига қадар кредит сиёсатига асосан тегишли тартибда мониторинг тадбирлари амалда ўтказилмаган. Филиал ходими А.Абдураззоқов томонидан тузилган кредитнинг мақсадли ишлатилишини ўрганиш далолатномасига асосан мижозга ажратилган кредит маблағлари мақсадсиз сарфланганлиги маълум бўлган. Мақсадсиз сарфланганлиги тўғрисида тузилган далолатнома қарздор ЯТТ Абдувалиева Мавлудахон Хасанбой қизи томонидан тасдиқланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |