7. “Агробанк”АТБ Наманган вилояти Учқўрғон филиали ҳамда қарздор ЯТТ Охунжанов Фарход Нурдинбоевич ўртасида 2020 йил
8 октябрда тузилган кредит шартномасига асосан “ёғочдан халқ хунармандчилик махсулотлари тайёрлаш” мақсадида йиллик 14 фоиз устама ҳақ тўлаш шарти билан 18 ой муддатга 30 млн.сўм миқдорида кредит маблағи ажратилган.
2022 йил 27 январь ҳолатига ЯТТ Охунжанов Фарход Нурдинбоевичнинг банк олдида 26,4 млн. сўм кредит қарздорлиги мавжуд.
Ушбу кредит йиғма жилди бўйича қуйидаги қонунбузилиши ҳолатларига йўл қуйилган:
Банкнинг кредит ажратилишидаги ва ички локал
норматив-ҳужжатларига кўра мижознинг таъминотчи билан тузилган олди сотди шартномаси ҳамда ҳисоб фактураси мавжуд эмас.
Бундан ташқари, мижоз тақдим этган бизнес режасида кўрсатилган “ёғочдан халқ хунармандчилик махсулотлари тайёрлаш” фаолияти йўлга қўйилмаганлиги аниқланган.
Ажратилган кредит маблағидан мақсадли фойдаланилиши бўйича ҳар чоракда камида бир маротаба ўрганиш вазифаси филиал кредит қайтарувчанлик ва мониторинг бўлими ходимлари зиммасига юклатилган бўлсада, бироқ, текширув кунига қадар кредит сиёсатига асосан тегишли тартибда мониторинг амалда ўтказилмаган.Филиал ходими М.Толибжонов томонидан тузилган кредитнинг мақсадли ишлатилишини ўрганиш далолатномасига асосан мижозга ажратилган кредит маблағлари мақсадсиз сарфланганлиги маълум бўлган. Мақсадсиз сарфланганлиги тўғрисида тузилган далолатномага қарздор Охунжанов Фарход Нурдинбоевич томонидан тасдиқланган.
Илова:Ариза, кредит қўмитасининг мажлис баёни, паспорт нусхаси, кредит шартномаси, мониторинг далолатномаси.
8. “Агробанк” АТБ Наманган вилояти Учқўрғон филиали ҳамда қарздор ЯТТ Сайпидинов Икромжон Абдирахимовичўртасида 2020 йил
19 октябрда тузилган кредит шартномасига асосан “Ёғочдан халқ хунармандчилик махсулотлари тайёрлаш” мақсадида йиллик 14 фоиз устама ҳақ тўлаш шарти билан 18 ой муддатга 30 млн. сўм миқдорида кредит маблағи ажратилган.
2022 йил 27 январь ҳолатига ЯТТ Сайпидинов Икромжон Абдирахимович нинг банк олдида 28,7 млн. сўм кредит қарздорлиги мавжуд.
Ушбу кредит йиғма жилди бўйича қуйидаги қонунбузилиши ҳолатларига йўл қуйилган:
Банкнинг кредит ажратилишидаги ва ички локал норматив-ҳужжатларига кўра шунингдек, мижоз тақдим этган бизнес режасида кўрсатилган “Ёғочдан халқ хунармандчилик махсулотлари тайёрлаш” фаолияти йўлга қўйилмаганлиги аниқланган.
Ажратилган кредит маблағидан мақсадли фойдаланилиши бўйича ҳар чоракда камида бир маротаба ўрганиш вазифаси филиал кредит қайтарувчанлик ва мониторинг бўлими ходимлари зиммасига юклатилган бўлсада, бироқ, текширув кунига қадар кредит сиёсатига асосан тегишли тартибда мониторинг амалда ўтказилмаган. Филиал ходими М.Толибжонов томонидан тузилган кредитнинг мақсадли ишлатилишини ўрганиш далолатномасига асосан мижозга ажратилган кредит маблағлари мақсадсиз сарфланганлиги маълум бўлган.