5. “Агробанк” АТБ Наманган вилояти Учқўрғон филиали ҳамда қарздор ЯТТ Мирзалиев Муроджон Шухрат ўғли ўртасида 2020 йил
2 октябрда тузилган кредит шартномасига асосан “гул босилган газламалар ва чокли буюмлар тикиш” мақсадида йиллик 15 фоиз устама ҳақ тўлаш шарти билан 18 ой муддатга 30 млн.сўм миқдорида кредит маблағи ажратилган.
2022 йил 27 январь ҳолатига ЯТТ Мирзалиев Муроджон Шухрат ўғлининг банк олдида 11,7 млн. сўм кредит қарздорлиги мавжуд.
Ушбу кредит йиғма жилди бўйича қуйидаги қонунбузилиши ҳолатларига йўл қуйилган:
Банкнинг кредит ажратилишидаги ва ички локал
норматив-ҳужжатларига кўра ажратилаётган кредит суммаси 120 фоиз миқдорида гаров билан таъминланиши лозимлиги кўрсатилган бўлсада, бироқ, амалда ушбу кредит маблағи қисман таъминотсиз ажратилишига филиали ходимлари томонидан йўл қуйилган.
Бундан ташқари, мижоз тақдим этган бизнес режасида кўрсатилган “Гул босилган газламалар ва чокли буюмлар тикиш” фаолияти йўлга қўйилмаганлиги аниқланган.
Ажратилган кредит маблағидан мақсадли фойдаланилиши бўйича ҳар чоракда камида бир маротаба ўрганиш вазифаси филиал кредит қайтарувчанлик ва мониторинг бўлими ходимлари зиммасига юклатилган бўлсада, бироқ, текширув кунига қадар кредит сиёсатига асосан тегишли тартибда мониторинг тадбирлари амалда ўтказилмаган. Филиал ходими А.Абдураззоқов томонидан тузилган кредитнинг мақсадли ишлатилишини ўрганиш далолатномасига асосан мижозга ажратилган кредит маблағлари мақсадсиз сарфланганлиги маълум бўлган. Мақсадсиз сарфланганлиги тўғрисида тузилган далолатномага қарздор ЯТТ Мирзалиев Муроджон Шухрат ўғли томонидан тасдиқланган.
Илова:Ариза, кредит қўмитасининг мажлис баёни, паспорт нусхаси, кредит шартномаси, мониторинг далолатномаси.
6. “Агробанк” АТБ Наманган вилояти Учқўрғон филиали ҳамда қарздор ЯТТ Сохибов Рустамжон Шералиевич ўртасида 2020 йил
6 октябрда тузилган кредит шартномасига асосан “ёғочдан халқ хунармандчилик махсулотлари тайёрлаш” мақсадида йиллик 14 фоиз устама ҳақ тўлаш шарти билан 18 ой муддатга 30 млн. сўм миқдорида кредит маблағи ажратилган.
2022 йил 27 январь ҳолатига ЯТТ Сохибов Рустамжон Шералиевич нинг банк олдида 30 млн. сўм кредит қарздорлиги мавжуд.
Ушбу кредит йиғма жилди бўйича қуйидаги қонунбузилиши ҳолатларига йўл қуйилган:
Банкнинг кредит ажратилишидаги ва ички локал норматив-ҳужжатларига кўра шунингдек, мижоз тақдим этган бизнес режасида кўрсатилган “ёғочдан халқ хунармандчилик махсулотлари тайёрлаш” учун ажратилган кредит маблағлари мижоз томонидан бошқа эхтиёжлари учун сарфланган.
Ажратилган кредит маблағидан мақсадли фойдаланилиши бўйича ҳар чоракда камида бир маротаба ўрганиш вазифаси филиал кредит қайтарувчанлик ва мониторинг бўлими ходимлари зиммасига юклатилган бўлсада, бироқ, текширув кунига қадар кредит сиёсатига асосан тегишли тартибда мониторинг тадбирлари амалда ўтказилмаган. Филиал ходими Р.Матрахимова томонидан тузилган кредитнинг мақсадли ишлатилишини ўрганиш далолатномасига асосан мижозга ажратилган кредит маблағлари мақсадсиз сарфланганлиги маълум бўлган. Мақсадсиз сарфланганлиги тўғрисида тузилган далолатномага қарздор ЯТТ Сохибов Рустамжон Шералиевич томонидан тасдиқланган.