Илова: Ариза, кредит қўмитасининг мажлис баёни, паспорт нусхаси, кредит шартномаси, мониторинг далолатномаси.
3. “Агробанк” АТБ Наманган вилояти Учқўрғон филиали ҳамда қарздор ЯТТ Бурхонова Хабибахон Икромжон қизи ўртасида 2020 йил
25 августда тузилган кредит шартномасига асосан “тикувчиликни ривожлантириш” мақсадида йиллик 15 фоиз устама ҳақ тўлаш шарти билан 18 ой муддатга 30 млн. сўм миқдорида кредит маблағи ажратилган.
2022 йил 27 январь ҳолатига ЯТТ Бурхонова Хабибахон Икромжон қизининг банк олдида 22,4 млн. сўм кредит қарздорлиги мавжуд.
Ушбу кредит йиғма жилди бўйича қуйидаги қонунбузилиши ҳолатларига йўл қуйилган:
Ажратилган кредит маблағидан мақсадли фойдаланилиши бўйича ҳар чоракда камида бир маротаба ўрганиш вазифаси филиал кредит қайтарувчанлик ва мониторинг бўлими ходимлари зиммасига юклатилган бўлсада, бироқ, текширув кунига қадар кредит сиёсатига асосан тегишли тартибда мониторинг тадбирлари амалда ўтказилмаган. Филиал ходими А.Абдураззоқов томонидан тузилган кредитнинг мақсадли ишлатилишини ўрганиш далолатномасига асосан мижозга ажратилган кредит маблағлари мақсадсиз сарфланганлиги маълум бўлган. Мақсадсиз сарфланганлиги тўғрисида тузилган далолатнома қарздор ЯТТ Бурхонова Хабибахон Икромжон қизи томонидан тасдиқланган.
Илова: Ариза, кредит қўмитасининг мажлис баёни, паспорт нусхаси, кредит шартномаси, мониторинг далолатномаси.
4. “Агробанк” АТБ Наманган вилояти Учқўрғон филиали ҳамда қарздор ЯТТ Абдужабборов Хусанбой Боходиржон ўғли ўртасида
2020 йил 7 сентябрда тузилган кредит шартномасига асосан “ёғочдан халқ хунармандчилик махсулотлари тайёрлааш” мақсадида йиллик 15 фоиз устама ҳақ тўлаш шарти билан 18 ой муддатга 30 млн. сўм миқдорида кредит маблағи ажратилган.
2022 йил 27 январь ҳолатига ЯТТ Абдужабборов Хусанбой Боходиржон ўғли нинг банк олдида 30 млн. сўм кредит қарздорлиги мавжуд.
Ушбу кредит йиғма жилди бўйича қуйидаги қонунбузилиши ҳолатларига йўл қуйилган:
Банкнинг кредит ажратилишидаги ва ички локал
норматив-ҳужжатларига кўра мижознинг таъминотчи билан тузилган олди сотди шартномаси ҳамда ҳисоб фактураси ва бизнес режаси мавжуд эмас.
Бундан ташқари, мижоз тақдим этган бизнес режасида кўрсатилган “ёғочдан халқ хунармандчилик махсулотлари тайёрлааш” фаолияти йўлга қўйилмаганлиги аниқланган.
Ажратилган кредит маблағидан мақсадли фойдаланилиши бўйича ҳар чоракда камида бир маротаба ўрганиш вазифаси филиал кредит қайтарувчанлик ва мониторинг бўлими ходимлари зиммасига юклатилган бўлсада, бироқ, текширув кунига қадар кредит сиёсатига асосан тегишли тартибда мониторинг тадбирлари амалда ўтказилмаган. Филиал ходими Р.Матрахимова томонидан тузилган кредитнинг мақсадли ишлатилишини ўрганиш далолатномасига асосан мижозга ажратилган кредит маблағлари мақсадсиз сарфланганлиги маълум бўлган. Мақсадсиз сарфланганлиги тўғрисида тузилган далолатномага қарздор ЯТТ Абдужабборов Хусанбой Боходиржон ўғли томонидан тасдиқланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |