Дала экинларининг асосий зараркунандалари


ЧЕТ МАМЛАКАТЛАРДАН КЕЛИБ ҚОЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН АСОСИЙ ЗАРАРКУНАНДАЛАР



Download 3,6 Mb.
bet90/356
Sana13.01.2023
Hajmi3,6 Mb.
#899408
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   356
Bog'liq
Яхонтов В.В

ЧЕТ МАМЛАКАТЛАРДАН КЕЛИБ ҚОЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН АСОСИЙ ЗАРАРКУНАНДАЛАР
Ловия қўнғизи
Acanthoscelides obtectas Say.
Зарари. Бу қўнғиз далаларда ҳамда омборларда ловия, соя, бурчоқ, ясмиқ, сигир нўхат уруғларини зарарлайди.
Тарқалиши. Ловия қўнғизининг ватани Жанубий Америка ҳисобланади. Ҳозир бу қўнғиз кенг тарқалган бўлиб, Эрон, Туркия, Ҳиндистон, Хитой, Япония, Шимолий ва Жанубий Америкада, Азор, Гавай оролларида, Мадейра оролида, Мексика ва АҚШ да ҳамда Fapбий Европанинг кўпчилик мамлакатларида учрайди.
Россияда Краснодар ўлкасининг Қора денгиз қирғоғида, Абхазия ва Аджарияда тарқалган.
Таърифи. Қўнғизнинг танаси чўзинчоқ овал шаклда; устки томони тўқ қўнғир, қанотустликлари бўйлаб оч рангли тукчалардан иборат доғлар ўтади; танасининг пастки томони ҳамда пигидияси оч кул ранг ёки сарғиш қизил, танасининг устки ва пастки томонлари сарғиш яшил, танаси тилла ранг тусдаги калта туклар билан қопланганлигидан ипак сингари ялтираб туради. Мўйловлари қизғиш, қанотустликларининг тубигача боради. Орқасининг олд қисми кўпдан-кўп нуқтали чизиқлар билан қопланган, чизиқнинг асос қисми учига нисбатан кенгроқ. Кейинги болдирларининг ички томонида 3 та кичкина тиканча бор. Эркак қўнғизнинг пигидиялари урғочи қўнғизникига қараганда анча қалқиб туради. Эркагининг тана узунлиги 2—3,5 мм, урғочисиники 5 мм гача бўлади. Тухуми оқ, чўзинчоқ, узунлиги 0,6—0,7 мм.
Личинкаси хира оқ ёки оқ; устки лаби, қаншари, пешонасининг чети ва устки жағлари қўнғир; танаси ёйсимон букик, оёқлари йўқ, танасининг сирти қатор-қатор тиканчалар ва сийрак қилчалар билан қопланган, узунлиги 4—5 мм гача етади. Fумбаги дастлаб оқ бўлиб, қўнғизлар чиқиш олдидан қўнғирлашади.
Ҳаёт кечириши. Бу қўнғизлар ўзлари зарарлаган ўсимликларнинг, айниқса ловиянинг донлари ичига кириб олган ҳолда тарқалади ва шу донларда қишлайди. Бу зараркунанда даладаги ўсишдан тўхтаган ўсимликларда, шунингдек омборларда сақланаётган донларда ривожлана беради. Қўнғизлар тухумларини омбордаги донлар сиртига ёки дон солинган қопларга, далаларда эса асосан пишиб етилиб, қобиғи қуриган дуккаклар устига қўяди. Урғочи қўнғиз тахминан 100 та тухум қўяди ва 1 кунда 26 тагача тухум қўя олади.
Бу зараркунанда ҳарорат 23,5 дан 31°С гача бўлганида яхши ривожланади. Бундай шароитда тухумларнинг инкубацияси 5—6 кун давом қилади, ҳарорат анча пасайганида эса ривожланиши кескин даражада секинлашади. Ҳарорат 17,6°С бўлганида тухумдан личинкалар 45 кунда чиқади.
Тухумдан чиққан личинкалар дон ичига кириб, уни кемира бошлайди; кемириб тешилган йўллар тобора кенгаяди, личинка чиқиндилари билан тўлади. Ловиянинг битта донида 28 тача личинка ривожлана олади. Шароит қулай бўлганида личинканинг ривожланиши 24 кунгача давом қилади. Личинкалар доннинг пўсти тагида ўзлари ясаган камера ичида ғумбакка айланади. Кавказнинг Қора денгиз қирғоқлари шароитида қўнғизлар ҳосилни ўриб-йиғиб олишгача донлардан чиқиб улгура олмайди ва дон билан бирга омборларга кетади.
Ловия қўнғизи ўзи яшаётган ҳар хил жойларда йилига 3—8 бўғин (масалан, Абхазияда 4, Франциянинг жанубида 4-5, Бразилияда 8 бўғин) беради. Кўклам фаслида ловия қўнғизи омборлардан чиқиб 2,5 километргача жойга учиб бора олади.

Download 3,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   356




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish