Дала экинларининг асосий зараркунандалари



Download 3,6 Mb.
bet91/356
Sana13.01.2023
Hajmi3,6 Mb.
#899408
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   356
Bog'liq
Яхонтов В.В

Кураш чоралари. Карантин мақсадида, ловия донини ҳамда бу зараркунанда тушадиган дуккакли ўсимлик донларини четдан киргизиш масаласи ловия қўнғизининг тарқалиш доирасига қараб тартибга солинади. Бу қўнғиз тарқалган минтақалардан ловия келтириш зарур бўлиб қолган тақдирда ҳамда ловия қўнғизи белгилари бўлган донлар дезинсекция қилинади. Ловия ва бошқа дуккакли ўсимлик донлари омборларда ҳамда бу зараркунанда тарқалган жойларда дезинсекция қилинади.
Омборларни дезинсекция қилиш учун энг яхши препарат синиль кислотадир. Бинонинг ҳар 1 м3 га 100 г натрий цианид ва 200 г сульфат кислота сарфланади. Дезинсекция қилишда бинонинг ҳар 1 м3 га 15—35 г ҳисобидан метил бромид ёки 400—450 г ҳисобидан хлор аралашмаси ёки 25—35 г ҳисобидан хлорпикрин ишлатса ҳам бўлади. Озиқ-овқатга ишлатиладиган ловия ва дуккаклар термик усулда ҳам юқумсизлантирилади. Бу зараркунанда тушган далаларда қўнғизлар учаётган даврда ўсимликлар 12 % ли гексахлоран дусти билан чангланади.
Ловия ва бошқа дуккакли экинларни, донларнинг тўкила бошлашига йўл қўймасдан, ўз вақтида ўриб-йиғиб олиш зарур. Дон янчилган жойларда қолган хас-чўпларни йўқотиш лозим.


Хитой дон қўнғизи
Callosobrachus chinensis L.
Зарари. Хитой дон қўнғизи ҳам, ловия қўнғизи сингари, ловия, бурчоқ, нўхат ва сигир нўхат, ясмиқ донларига зарар етказади.
Тарқалиши. Афғонистон, Ҳиндистон, Индонезияда, Узоқ Шарқ мамлакатлари, Жанубий, Ўрта ва Шарқий Европада, Ўрта ва Жанубий Африкада, Маврикия оролида, Бермуд оролларида, Вест-Индияда ва Гавай оролларида учрайди.
Таърифи. Қўнғизнинг танаси калта овал шаклда; ранги қизғиш қўнғир, қанотустликлари бўйлаб ғуж жойлашган калта туклардан иборат қора ва оч рангли доғчалар ўтади. Орқасининг олд қисмининг асоси учига нисбатан кенгроқ. Кейинги болдирларининг ички томонида тишчалар бор. Қўнғизнинг тана узунлиги 2,5—3,5 мм келади. Эркак қўнғизларнинг мўйловлари тароқсимон, узун ўсиқчалари бўлган 8—10 бўғимли, урғочиларининг мўйловлари эса тасбеҳсимон шаклда. Ана шу белгиларга қараб, эркак ва урғочиларни билиб олиш осон. Личинка ва ғумбаги ловия қўнғизининг личинка ва ғумбагига жуда ўхшайди.

Download 3,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   356




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish