Дала экинларининг асосий зараркунандалари



Download 3,6 Mb.
bet53/356
Sana13.01.2023
Hajmi3,6 Mb.
#899408
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   356
Bog'liq
Яхонтов В.В

Мексика кўсак узунбуруни
Anthonomus graadis Boh.
Зарари. Бу қўнғизнинг вояга етганлари ҳам, личинкалари ҳам зарар етказади. Улар ғўзанинг шона ва кўсаклари билан озиқланади. Шикастланган шона ва тугунчалар тўкилади.
Ғўза узунбуруни баъзан бутун ҳосилни нобуд қилиб қўяди. Америка Қўшма Штатларида ғўза узунбурунидан ҳар йили кўрилаётган зарар 300 миллион долларгача боради, у АҚШ да ғўза кўсакларининг 25—75 % часини шикастлайди.
Тарқалиши. Ғўза узунбурунининг ватани Мексика ва Марказий Американинг текислик қисмлари ҳисобланади. Бу зараркунанда Куба оролида кўп тарқалган бўлиб, унда 1890 йили ғўзанинг деярли ҳаммасини нобуд қилган эди. Бундай офатдан кейин пахта фақат бу зараркунанда ҳали кўпайиб улгурмаган жойлардаги кичкина участкалардагина етиштириладиган бўлди. Ғўза узунбуруни АҚШ га 1891 йили ўтган, Куба оролида эса дастлаб 1876 йили аниқланган. Бу зараркунанда АҚШ ва Куба оролидан ташқари Антил оролларида ҳам кўплаб учрайди, у Жанубий Америкага ҳам ўтиб олган.
Таърифи. Мексика узунбурунининг калласи ингичка конусга ўхшаш найча шаклида олдинга томон чўзилиб туради, калласининг узунлиги танаси узунлигининг тахминан учдан бир қисмига тенг келади. Орқасининг олди қисми кўндаланг жойлашган, ғуж нуқтачалар билан қопланган ва жуда камбар бўлади. Орқасининг олд қисмининг кейинги ёнлари деярли тик бўлади. Олдинги оёқ болдирлари жуда сербар ва ҳар қайсисида иккитадан тишча бор. Қанотустликларининг четлари кейинги камбар қисмигача бир-бири билан деярли параллел бўлади. Қанотустликлари бўйлаб нуқтасимон чуқурчалар ўтади.
Қўнғизларнинг танаси қўнғир рангли ва сарғиш туклар билан қопланган бўлади, бу туклар ишқалиб ейилган сари қўнғизлар қорая боради. Танасининг узунлиги 5—7 мм келади. Тухуми оқ рангли, овал шаклли. Личинкаси салгана сарғайиб турадиган хира рангли. Унинг оёқлари бўлмайди ва орқаси ташқари томонга букчайиб туради, калласи жигар ранг тусда.
Ғумбаги дастлаб оқ рангли бўлиб, кейинчалик қўнғир тусга киради. Ғумбагининг хартумчаси орқа томонга чўзилиб, қанотустликлари бошланғичларининг ярмидан нарига ўтиб туради.

Download 3,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   356




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish