Дала экинларининг асосий зараркунандалари



Download 3,6 Mb.
bet56/356
Sana13.01.2023
Hajmi3,6 Mb.
#899408
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   356
Bog'liq
Яхонтов В.В

Ҳаёт кечириши. Ғўза куяси бир мамлакатдан иккинчи мамлакатга уруғлик чигит билан бирга ўтади. Бу зараркунанда уруғлик чигит ичида икки ярим йилгача диапауза ҳолатида тура олади. Бундан ташқари, капалаклари шамол воситаси билан анча узоқ жойларга тарқалади; чигит ёки кўсак ичидаги қуртлари сув билан ҳам тарқала беради.
Пушти ранг қурт уруғлик чигит билан, шунингдек пахтадан тайерланган буюмлар ёки қоп-қанор билан тарқалиши мумкинлиги ҳамда иқлим шароитларининг ўзгаришига жуда тез мослашиб олиши ва жуда катта иқтисодий зарар келтириши Ўзбекистонда бу зараркунандага қарши қатъий карантин тадбирларни қўллаш жуда муҳим эканлигини кўрсатади.
Бу зараркунанда кўпинча териб олинган пахта чигитларида, шунингдек далага тўкилган ва териб олинмаган кўсакларда, тупроқ ёриқларида, кесакчалар тагида ва бошқа шу каби жойларда қуртлик стадиясида қишлайди.
Баъзи қуртлар чигит ичида 30 ойгача ҳаракатланмай ёта беради. Бундай қуртларни “узоқ циклли” қуртлар дейилади. Қуртлар бундай ҳолатга киришдан олдин чигит ичида ипаксимон ва нам ўтмайдиган пишиқ деворчали думалоқ пиллача ўрайди. Аксари ҳолларда бу қурт бир неча чигитни ўргимчак иплари билан бир-бирига бириктириб қўяди. Бундай чигитларнинг мавжудлиги ғўзанинг пушти ранг қурт билан зарарланганлигини аниқлаш учун асос бўлади. Қурт бу ҳолатдан ҳарорат ва намлик етарли даражада кўтарилган пайтда чиқади.
Тозаланган чигитларни қопларда ёки уюмларда сақлашда “қисқа циклли” (яъни диапаузага кирмаган) қуртлар чигитлардан чиқиб бурчак тирқиш ҳамда ёриқларга киради ва кейинчалик шу жойларда ғумбакка айланади. Далалардаги қуртлар кўклам ва ёз фаслларида тупроқнинг юза қаватида, кесакчалар ва ўсимлик қолдиқлари орасида ғумбакка айланади. Қуртлар, одатда, чигит ичида ғумбакка айланмайди.
Қуртлар ғумбакка айланишдан олдин ўргимчак ипларидан чўзинчоқ-овал ва майин деворли пиллача ўрайди. Ғумбаклик стадияси ташқи шароитга қараб 7—12 кун, ўрта ҳисобда 10 кун давом этади; пилла ўрай бошлашдан то ғумбакка айлангунча 2—7 кун, ўрта ҳисобда эса 4 кун ўтади. Шароит қулай бўлганида капалаклар 14—20 кун, баъзилари ҳатто 32 кунгача яшайди.
Капалаклар ғумбакдан чиққандан 2—6 кун кейин тухум қўя бошлайди. Битта урғочи капалак 400—500 тагача тухум қўяди.
Вояга етган капалаклар кам ҳаракат бўлиб, улар кундузлари ўсимлик барглари тагида, тупроқ ёриқлари орасида, кесакчалар, хас-чўплар ва ҳоказолар тагида ётади. Шу хилда ётган капалак безовталанса учади, лекин шу ондаёқ яна пана жойга киришга уринади.
Капалаклар тухумларини кечалари битта-биттадан ғўза шоналари, кўсаклари ёки баргларига ёпиштириб қўяди. Баъзи ҳолларда тухумларини кичкина тўдаларга ҳам қўяди. Далаларда кўсаклар бўлганида тухумларнинг кўпчилигини кўсакларнинг сиртига, асосан кўсаклар билан гул ёнликлари ўртасига жойлайди.
Шароитга (асосан ҳароратга) қараб тухумларнинг ривожланиши 3—14 кун давом этади. Тухумдан чиққан қурт шу ондаёқ ғўзанинг ҳосил органларига кириб олишга уринади. Қуртлар кўсакнинг ички қисми билан озиқланишни яхши кўради. Битта кўсакдан бир неча қурт озиқлана олади, шона ва кўсаклар бўлмаганида барглар билан ҳам озиқлана беради.
Қуртнинг шикастлаши натижасида майда тугунчалар кўпинча қўнғир тусга кириб, кейин тўкилади. Қуртлар шикастлаган кўсаклар баъзан нотўғри ўсиб сўпоқлашади. Бундай кўсак деворининг ичкари томонида шишлар ҳосил бўлади, чигитлар катталашиб кетади, тола жуда оз бўлади. Кўсакни пушти ранг қурт шикастлаши натижасида зарарланмаган чигитлар ҳам катталашиб кетади.
Сўпоқ кўсакларнинг фоизи мавсум ўтган сари кўпая беради. Ғўзанинг қисқа толали навларига қараганда узун толали навларида сўпоқ кўсаклар кўпроқ бўлади. Пушти ранг қурт тушган майда шоналар одатда тўкилади. Йирик шоналар тўкилмайди, бироқ улар хунук гул чиқаради, бундай гуллардаги тож барг учлари ўргимчак ипи билан ўралган бўлади. Қуртлик стадияси 9—19 кун, ўрта ҳисобда 12—13 кун давом қилади.
Ўсув даврининг иккинчи ярмидан бошлаб қуртларнинг бир қисми ҳаракатсиз ҳолатга ўтиб, баъзан келгуси йилнинг кўкламигача ғумбакка айланмайди. Узоқ циклли қуртлариинг сони кузда кўпаяди.
Пушти ранг қурт ғўзадан ташқари гулхайрилар оиласидан бўлган баъзи ўсимликларга, жумладаи боғ гулхайриси ва бомия экинларига ҳам тушиши мумкин.
Бу қурт жойларнинг иқлим шароитига қараб йилига тўртдан олтигача авлод беради.

Download 3,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   356




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish