Дала экинларининг асосий зараркунандалари



Download 3,6 Mb.
bet52/356
Sana13.01.2023
Hajmi3,6 Mb.
#899408
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   356
Bog'liq
Яхонтов В.В

Ҳаёт кечириши. Оқ ҳошияли қўнғиз асосан унинг билан зарарланган жойлардан жўнатиладиган ўсимлик юклари, суғориш сувлари ва ҳоказолар орқали тарқалади. АҚШ да бу зараркунанда кўпинча темир ва автомобиль йўллари ён-атрофидаги жойларга тарқалаётир. Бу қўнғиз учмайди, лекин ўз ҳаётида 350—400 метргача масофага ўрмалай олади.
Оқ ҳошияли қўнғиз ҳаммахўр бўлганидан, жуда кўп экин, бегона ўт ва ёввойи ўсимликларга тушади.
Бу зараркунанда личинкалик стадиясида, қисман вояга етган ҳолатида тупроқда 50 см гача чуқурликда қишлайди. Личинкалар йилнинг ҳамма фаслларида тупроқ орасида учрайди. Личинкалари ҳам етук қўнғизлар сингари, жуда кўп ўсимликлар билан озиқланади. Ҳозир АҚШ да бу зараркунанда ўсимликларнинг 250 дан зиёдроқ турларида яшаётганлиги аниқланган.
Вояга етган қўнғизлар ўрта ҳисобда 14 ҳафта ва баъзан 170 кунгача яшайди. Тухумларини тупроқ ёриқларига ва тупроқ бетларидаги ҳар хил чўп-хасларга тўп-тўп қилиб қўяди.
Урғочи қўнғиз ўрта ҳисобда 1 600 та, баъзан эса 2 500 тагача тухум қўяди, оқ ҳошияли қўнғизнинг эркаклари бўлмайди, тухумлари уруғланмасдан ривожлана беради. АҚШ да бу қўнғизнинг тухумлари одатда 2 ҳафтада ривожланиб бўлади, бироқ шароит нобоп бўлганда ривожланиш икки ярим ойгача чўзилади. Личинкалик стадияси ўрта ҳисобда 10,7 ой давом қилади. Личинкалари анча узоқ вақт (2 ойдан зиёдроқ) озиқланмай яшай олади.
Личинкалар ёз фаслида тупроқнинг ҳайдалма қавати чуқурлигида туради ва 10 см гача чуқурликда ғумбакка айланади. Ғумбаклик даври ўрта ҳисобда 13 кун давом этади. Оқ ҳошияли қўнғиз йилига бир марта урчийди.
Кураш чоралари. Бу зараркунандага қарши кураш ишлари механиқ агротехник ва кимёвий йўллар билан олиб борилади. Жумладан, далалар атрофига тик деворли ариқлар қазилади, тупроқ бетидаги чўп-хасларга, жойлашган зараркунандалар вакуумли сўрғичлар воситаси билан йиғиштириб олинади, дарахт таналарига тутгич белбоғлар боғланади, далалар пухта ишланиб, экин қатор оралари юмшатилади, вояга етган қўнғизларга, қарши кальций арсенат чангланади, эрта баҳорда тупроққа альдрин, хлордан, гептахлор, диэлдрин, ДДТ ва гексахлоран солинади.
Юқорида айтиб ўтилган мамлакатлардан келтириладиган ҳар қандай ўсимлик юкларига нисбатан умумий карантин тадбирлари амалга оширилади.
Ўзбекистоннинг иқлим шароити бу зараркунанданинг ривожланиши учун мос келади, шуни инобатга олиб карантин тадбирларини амалга ошириш айниқса катта аҳамиятга эга.

Download 3,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   356




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish