Дала экинларининг асосий зараркунандалари



Download 3,6 Mb.
bet50/356
Sana13.01.2023
Hajmi3,6 Mb.
#899408
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   356
Bog'liq
Яхонтов В.В

БОШҚА ЗАРАРКУНАНДАЛАР
Марказий Осиёдаги ғўзани юқорида кўрсатилган зараркунандаларидан ташқари баъзан майса нематодаси (Аnguillulina pratensis Good.) ва сули нематодаси (А. Avenae Bastian); чигирткалардан асосан марокаш чигирткаси (Dociostaurus maroccanus Thnb.); қизил чигирткалар (Саlliptamus italicus L. ва C. turanicus Tarb), отбосар чигирткаси (D. Craussi Ing.), тамаки трипси (Тhrips tabaci Lind.); кемирувчилар, айниқса Эверсман қумсичқони (Рallasiomys erythrourus s. Sp.eversmanni Bogd.); дарахт ва токлардан бўшаган участкаларда эса пластинка мўйловли қўнғиз личинкалари, айниқса зарарли бузоқбоши (Ро1урhylla adspersa Motsch.) ва ғалла бузоқбоши (Суriopertha glabra Gebl.) зарарлайди. Баъзи ҳолларда ғўза экинларини қуйруқли бузоқбош (Cryllotalpa inispina Sauss.), мингдевона тунлами (Сhloridea peltgera Schiff.) ҳам шикастлайди.
ҒЎЗА ЗАРАРКУНАНДАЛАРИ КОМПЛЕКСИ БИЛАН КУРАШГА ДОИР ТАДБИРЛАР ТИЗИМИ
Ғўзани зараркунандалардан ҳимоя қилишнинг энг яхши тадбири қириш чораларини профилактик чоралар билан йил бўйи бир-бирига боғлаб олиб боришдир. Тадбирлар тизимини бир вақтнинг ўзида ҳамма зараркунандаларга қарши амалга ошириш лозим. Айрим зараркунандага қарши қўлланиладиган махсус тадбир бу зараркунанданинг борлиги аниқланганидагина амалга оширилади.
Ғўзанинг ўсув даврида экинзорлар ва уларнинг атрофидаги участкалар ҳар 5 кунда камида бир марта текширилади. Зараркунанда тушган участкалар, улардаги ўсимликларнинг қанчалик зарарланганлигидан қатъий назар, ҳисобга олинади.
Ҳосил йиғиб-териб олингандан сўнг омборлардаги маҳсулотларни зараркунандалардан сақлаш чоралари кўрилади, чунончи:
1.Уруғлик чигит ва чигитли пахта сақланадиган омборларнинг пол ҳамда деворларига ДДТ нинг сув қўшиб тайёрланган 2 фоизли суспензиясидан ҳар 1 м2 га 0,3—0,5 л дан пуркалади ёки омбор биноси аэрозол билан юқумсизлантирилади. Аэрозол 4 фоизли гексахлоран эритмасига ёки 10 фоизли ДДТ эритмасига керосин, дизель ёқилғиси, ёки бошқа минерал мой қўшиб ёки шу эритмаларни 1:1 нисбатда аралаштириб тайёрланади. Аэрозол автомашинага ўрнатилган ААГ маркали аппаратдан пуркалади. Бинонинг ҳар 1 м2 га 4—7 см3 эритма сарфланади. Аэрозол пуркалган бино 1—2 сутка ёпиқ ҳолатда тутилади.
Омбор биноларини дезинсекция қилиш учун Б-17 НБК маркали аэрозол шашкалардан фойдаланса ҳам бўлади. Бу ҳолда бинонинг 1000 м3 га таркибида 1 кг ДДТ ёки гексахлоран бўлган битта 2 кг ли шашка ёндирилади. Шашка ёндирилгандан сўнг бино 2—3 сутка ёпиқ ҳолатда тутилади.
Омбор биноси атрофидаги 3—5 метр кенгликдаги жойнинг ҳар 1 м2 га 10 г ҳисобидан ДДТ ёки гексахлоран кукуни чангланади, ёки ДДТ ё эса гексахлораннинг 2 % ли сувли эритмаси пуркалади. Пол ҳамда деворлардаги тирқиш ва ёриқлар ҳар 1 кг га 30 г дан ДДТ ёки гексахлоран дусти қўшиб қорилган лой билан сувалади.

  1. Омбор биносини қуруқ тутиш учун зараркунандага оғир таъсир қиладиган вентилятор қурилади. Омбор биноси супуриндилардан тозаланади.

  2. Омбор ичига кемирувчи зараркунандалар ўтишининг олдини олиш учун омборнинг поли ҳамда деворлари 0,5— 1 м баландликкача цемент билан сувалади, эшикларнинг 0,5—1 метр баландлигигача тунука қоқилади ва деразаларга металл тўр тутилади.

Омборда сичқон ва каламушлар пайдо бўлиб қолганида заҳарли ем қўйилади, ёки биологик кураш усули қўлланади.
Зарарли ҳашарот ёки каналар пайдо бўлиб қолганида омбор бинолари газланади ёки уруғлик чигит ҳар тоннасига 1 кг ҳисобидан ДДТ кукуни ёки гексахлоран билан чангланади.
4.Пахта териб олинганидан кейин ғўзапоялар илдизлари билан юлиниб дарҳол даладан ташқарига чиқарилади; чунки ғўзапоя юлиб олинмай қолдирилганида унинг илдиз бўғзи ёнида ўргимчаккана қишлайди, юлинган, аммо даладан чиқарилмаган ғўзапоядаги каналар кўкламда уйғонганидан кейин бегона ўтларга ўрмалайди ва кейинчалик экинларга ўтади; ғўзапояларнинг ичида қора чигиртка тухумлари ҳам бўлиши мумкин; бундан ташқари, илдизларда ғўзанинг энг хавфли касаллиги ҳисобланган вертициллёз вилт касаллигини қўзғатувчилар сақланиб қолиши мумкин.
5.Кўсак паллалари, қуруқ барглар, синган шохчалар ва бошқа ўсимлик қолдиқлари уюмларга тўпланиб ёндирилади, чунки уларда ўргимчаккана ва бошқа зараркунандалар қишлайди.
6.Пахта далалари кузда чимқирқарли плуг билан чуқур қилиб шудгорланади, бу тадбир туфайли кўсак қурти, карадрина, кўкқурт, ўргимчаккана ва симқуртлар ҳамда қора қўнғиз, қора чигиртка ва бошқа зараркунандаларнинг личинкалари кўплаб қирилади. Кузги шудгор пахта далаларидагина эмас, балки бир йиллик ғалла ва сабзавот экинларидан бўшаган ерларда ҳам ўтказилиши лозим.
7.Иложи бўлган жойларда қора совуқлар тушишидан олдин далаларга мўл қилиб яхоб берилади, бу ҳолда тупроқ ичида қишлаётган барча зараркунандалар оғир аҳволга тушиб қолади.
8.Фақат кондицион уруғларни мумкин қадар эртароқ муддатда экиш зарур.
9.Пахта майдонларига ғўза битлари ўтишининг олдини олиш мақсадида ғўза экинлари орасига ва уларнинг четларига полиз экинлари экишга йўл қўйилмайди.
10.Далаларга симқуртлар, қора қўнғиз ёки чангхўр личинкалари, мийса пашшалари тушганида, шунингдек ҳудудда , гамма ва ёввойи тунламлар ҳамда тамаки трипси анча кўпайиб кетганида, уруғлик чигитларни экишдан олдин ҳар тоннасини 40 кг ҳисобидан гексахлоран дусти билан дорилаш тавсия қилинади. Трипс жуда кўп бўлмаганида чигит алдрин билан (1 ц га 3 кг дан) ёки диэлдрин билан (1 ц га 2 кг дан) дориланса янада яхши бўлади.
11.Эрта кўкламда, ғўза майсалари униб чиққунча ҳамда мавсумнинг бошидан охиригача кўпчилик зараркукандаларнинг яшаш жойи—бегона ўтларга қарши қаттиқ кураш олиб борилади.
Дала четларини, йўл ва ариқ ёқаларини бегона ўтлардан тозалашдан олдин, айниқса ғўза майсалари кўкариб чиққандан кейин бегона ўтларга 10 фоизли карболинеум эмульсияси ёки октаметил пуркалади, бу эмульсиялар ўсимлик ва илдизларнинг юқориги қисмларини ҳамда улардаги зараркунандаларни куйдириб юборади.
Далалар атрофидаги бегона ўтларга кимёвий дорини биринчи марта ўргимчаккана қишловдан чиқаётган даврда, феврал охири—март бошида, иккинчи марта ғўза майсалари ёппасига кўкариб чиқиш олдидан пуркаш тавсия қилинади.
12.Пахта далалари яқинида ўсаётган тут дарахтларига, баҳорда барг пайдо бўлиши ҳамон ўргимчакканага қарши октаметил ёки эрта баҳорда куртаклар бўртгунча карболинеумниннг 10 % ли эмульсияси пуркалади.
13.Ғўзани яганалаш вақтида нимжон ҳамда зараркунанда тушган ва касалланган ўсимликлар юлиб олиниб, сўлимасдан, яъни улардаги зараркунанда соғлом ўсимликларга ўтиб олмасдан даладан ташқарига чиқарилади. Ўтоқ вақтида юлиб олинган ўтлар ҳам сўлимасдан даладан чиқарилиб, молларга берилади ёки йўқ қилинади.
14.Пилла қуртларини биринчи боқиш учун тут шохчалари кесиб олингандан сўнг далалар яқинидаги дарахтлар ўргимчакканага қарши октаметил ёки коллоид олтингугуртнинг сув қўшиб тайёрланган 2 фоизли суспензияси ёки 1° ли ИСО билан дориланади.
15.Худди шу даврда далалар атрофидаги бегона ўтлар 11-моддада кўрсатилган препаратлар билан учинчи марта дориланади.
16.Тупроқда яшовчи зараркунандалар ҳамда қора чигирткаларга қарши кураш ишининг энг муҳим тадбирларидан бири сифатида экин қатор оралари ўз вақтида культивация ва чопиқ қилинади.
17.Зараркунанда ва касалликлар таъсиридан кучсизланиб қолган экинларга биринчи навбатда қўшимча минерал ўғитлар солинади.
18.Ғўза майсаларини кемирувчи қуртлар ёка симқурт, қора қўнғизлар, бузоқбош личинкалари шикастланганлиги аниқланганида бундай участкаларга СУЗ ёрдамида 25 % ли гексахлоран ёки гектарига 80 кг дан 12 % ли гексахлоран солинади.
Кўкқуртга қарши курашда заҳарли ем ҳам ишлатилади. 4—6 кун ўтгач ўсимликларнинг шикастланиши тўхтамаса, юқорида кўрсатилган тадбирлар яна такрорланади.
19.Кўклам ва ёзда ғўза битлари тушган пахтазорларга гектарига 0,5 кг ҳисобидан меркаптофос эритмаси, ёки гектарига 1—2 кг ҳисобидан октаметил эритмаси, ёки 0,5 % эфир сульфанат қўшиб тайёрланган 0,03 % ли тиофос эмульсияси, ёки 0,5 % эфирсульфанат қўшиб тайерланган 0,3 % ли карбофос эритмаси ёхуд анабазин ёки никотин эритмалари пуркалади (кейинги эритмалар 1 литр сувга 1 г анабазин-сульфат ёки 0,75 г никотинсульфат, 2 г қаттиқ ёхуд 4 г суюқ совун ёхуд 1 г ОП-7 ёки ОП-10 маркали намловчи препарати қўшиб тайёрланади). Бунда ўсимликларнинг поя ва шох учларига суюқ дори айниқса синчиклаб пуркалади.
20.Пахта майдонлари яқинидаги полиз экинларига, акация ва бошқа ўсимликларга ғўза бити тушганлиги аниқланганида, уларга 19-моддада кўрсатилган концентрацияда тайёрланган совун анабазин ёки совун никотин эритмаси пуркалади.
21.Ғўзага бир вақтнинг ўзида ўргимчаккана ва бит ёки трипс тушганида далага 19-моддада кўрсатилганидек меркаптофос ёхуд октаметил эритамаси, ёки гектарига 40 кг дан эфирсульфонат билан тиофос ёки эфирсульфонат билан карбофос суспензияси пуркалади.
Далада очилаётган кўсаклар бўлганида, кўсаклар ичига дори тушиб пахта толасини бузмаслиги учун, суюқ инсектицидлар пуркалмайди.
Ҳарорат юқори бўлганида суюқ дори пуркаш ўрнига 4 фоизли олтингугурт -оҳак аралаш анабадуст, 3 фоизли олтингугурт-оҳак аралаш никодуст, 1:1 нисбатда қўшилган тиофос билан олтингугурт чанги аралашмасини чанглаш мумкин; бу препаратлар самолётдан чангланганида 6 % концентрацияли олтингугурт-оҳак анабадусти ёки иикодусти ишлатилади.
22.Пахта далаларида ёки улар яқинидаги участкаларда зарарли чигирткалар, дала ёки бордо қора чигирткаси, вояга етган зарарли қора кўнғизлар пайдо бўлганида, зарарланган участкаларга гексахлоран чангланади ёки гексахлораннинг сув қўшиб тайёрланган 2 фоизли суспензияси пуркалади ва ёки эрта тонгда ҳўл кунжара унидан тайёрланган заҳарли ем ташлаб чиқилади; чигирткаларга қарши ташланадиган кунжара унига дастлаб қуритилган ва майдаланиб эланган от, қўй ёки туя гўнги қўшиш мумкин. Вояга етган қора қўнғизларга қарши заҳарли емни сочиб ташламай, балки ғалла похоли ёки ўт уюмчалари остига ташлаб қўйса ҳам бўлади. Баъзан похол ёки ўт уюмчалар тагига заҳарли ем солинмасдан ҳам қўнғизларни жалб этиб, сўнгра механиқ йўл билан йўқотиш мумкин.
23.Пахта далаларида карадрина, шувоқ тунлами, чўл халтачиси, матажўхори куяси пайдо бўлганида ўсимликларга ДДТ дусти чангланади ёки ДДТ нинг сув аралаштириб тайёрланган 3 фоизли суспензияси пуркалади; далаларда ўргимчаккана ҳам бўлганида ДДТ дустига баравар миқдорда олтингугурт кукуни қўшиб чангланади ёки ДДТ суспепзнясининг ҳар литрига 20 г ҳисобидан коллоид олтингугурт қўшиб пуркалади. Шу моддада номлари кўрсатилган зараркунандаларга қарши баъзан кальций арсенат чангланади еки 1 л сувга 3 г кальций арсенат қўшилиб тайёрланган суспензия пуркалади.
Даланинг тупроғи ортиқча серкесак бўлмаганида карадринанинг катта ёшлардаги қуртларига қарши ўсимликларни чанглаш ёки пуркаш ўрнига кунжара унидан тайёрланган заҳарли ем ҳам ишлатилади. Бундан ташқари, карадрина қуртларига қарши далани кечаси суғориб, кейинчалик культивация қилиш ҳам яхши натижа беради. Карадрина ғумбакланаётган даврда ерга, ҳар гектарга 40 кг ҳисобидан ДДТ чангланади.
Карадрина қуртлари тушган, аммо заҳарли препаратлар билан дориланмаган далаларнинг ҳар гектарига 15—20 та товуқ қўйиб юбориш ҳам тавсия қилинади.
24.Ғўза тунламининг тухум қўйишини камайтириш ва ғўзадаги тухумларни йўқотиш учун ғўзани чеканка қилиш ҳам яхши натижа беради, бироқ бу тадбир агротехника шартига хилоф бўлмаслиги лозим. Чеканкада поя ва шохларнинг юлиб олинган учларини сўлитмасдан йўқотиш керак.
25.Далаларда ғўза тунламининг ёш қуртлари пайдо бўлганида 10 % ли ДДТ дусти ва олтингугурт кукунидан баравар миқдорда олиниб чангланади ёки ДДТ нинг суспензияси (1 л сувга 20 г дан коллоид олтингугурт қўшиб) пуркалади. ДДТ бўлмаганда унинг ўрнига гексахлорандан фойдаланиш мумкин. Бу инсектицидлар икки марта: қуртлар пайдо бўлган вақтда ва ундан 5—7 кун ўтгач ишлатилади.
Ғўза тунламининг катта ёшлардаги қуртларига қарши 30 % ли заҳарли ем кукуни чангланади, бироқ бунда заҳарланган кунжара зарраларини ўсимликларга мумкин қадар кўпроқ илаштиришга ҳаракат қилиш керак.
26.Экинлар яқинида пластинка тишли каламуш ёки Эверсман қумсичқони борлиги маълум бўлса, заҳарли ем ишлатилади. Пластинка тишли каламушнинг канал кўтармалари ва ариқ қирғоқларидаги ҳар бир ини 5 г ҳисобидан хлорпикрин билан заҳарланади.
27.Ғўзада ўргимчаккана борлиги аниқланганида, унинг оз-кўплигидан қатъи назар, дарҳол бу зараркунандани қириш тадбирлари кўрилади, чунки у жуда тез кўпайиб, атрофдаги экинзорларга тарқалади.
Бундай далаларга гектарига 0,5 кг ҳисобидан меркаптофос ёки гектарига 1—2 кг ҳисобидан октаметил эритмаси, бу дорилар бўлмаганида 0,03 % концентрацияли тиофос билан 0,5 % эфирсульфонат ёки 0,3 % ли карбофос билан 0,5 % эфирсульфонат пуркалади. Пуркаш ўриига 1:1 нисбатда олтингугурт кукуни аралаштирилган тиофос чангланса ҳам бўлади. Кўсаклар очилаётган даврда суюқ дорилар ишлатилмайди.
28.Ғўзага ўргимчаккана, бит, трипсдан иборат сўрувчи зараркунандалар билан бир вақтда карадрина, кўсак қурти, шувоқ тунлами, чўл халтачиси, етук қора қўнғиздан иборат кемирувчи зараркунандалар ҳам тушганида меркаптофосга 7 кг 30 % ли намланувчи ДДТ кукуни ёки 5 кг 50 % ли ДДТ пастаси қўшилади; ёки далага 1:1 нисбатда 10 % ли ДДТ дусти ва олтингугурт кукуни қўшиб тайёрланган 2 % ли анабадуст чангланади. Агар далада бит ва трипс бўлмаса 1:1 нисбатда ДДТ билан олтингугурт кукуни чангланади ёки газли олтингугурт билан ДДТ дустини 1:1 нисбатда қўшиб тайёрланган суспензия пуркалади, ёки 2:1 нисбатда олтингугурт кукуни билан кальций арсенат қўшиб тайёрланган аралашма, ёки коллоид олтингутуртнинг 3 % ДДТ дусти ёхуд 0,3 % кальций арсенат қўшилган 2 фоизли суспензияси, ёки 0,3 % кальций арсенат қўшилган 1° ли ИСО пуркалади. Олтингугуртли препаратлар ҳарорат камида 28-30° бўлганида ишлатилади.
29.Ғўза цикадаси кўпайиб кетадиган ҳудудларда июлдан кечиктирмай янтоқ ўриб-йиғиб олинади. Ўриб ташлангаи янтоқ қуриганидан сўнг ундаги цикада тухумлари нобуд бўлади. Янтоқни ўриб-йиғиб олиш парвона қора чигирткага қарши кураш учун ҳам фойдалидир.
30.Пахта пишиб етилаётган даврда шира битларининг кузги бўғинларига қарши ғўзага оҳак аралаштирилган тиофос, ёки 4 фоизли анабадуст ёки 3 фоизли никодуст чангланади. Оҳак ўрнига эланган кўча тупроғи ёки ўтин кулидан фойдаланса ҳам бўлади.
31.Шира тушган пахта соғлом пахтадан алоҳида терилиб топширилади ва алоҳида сақланади.
Пахта ҳосилини зараркунандалардан сақлаб қолиш учун юқорида баён этилган тадбирлардан ташқари қуйидаги чоралар ҳам анчагина ёрдам беради:

  • Иҳота дарахтзорлар барпо қилиш;

  • Далаларни яхлитлаштириб, янгича суғориш тизимига ўтиш;

  • Тут дарахтларини махсус участкаларга кўчириб ўтқазиш;

  • Экинларни алмашлаб экиш тизимини жорий қилиш;

  • Ғўзанинг зараркунандаларга энг чидамли навларини чиқариш;

  • Ташландиқ ерларни ҳайдаб экинзорга айлантириш;

  • Бўз ерларни ўзлаштириш;

  • Зараркунандаларнинг урчишини ва қишлашини қулайлаштирадиган эски қўрғончаларни ҳамда ташландиқ ариқларни тугатиш;

  • Ўсимликларнинг тез ривожланишига ва зараркунандаларга бардош бериш хусусиятларини кучайтиришга ёрдам берадиган агрономия тадбирларини амалга ошириш.




Download 3,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   356




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish