Дала экинларининг асосий зараркунандалари



Download 3,6 Mb.
bet61/356
Sana13.01.2023
Hajmi3,6 Mb.
#899408
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   356
Bog'liq
Яхонтов В.В

Кураш чоралари. Эшакқуртларни қириш учун чигит кунжараси билан натрий арсенит аралаштириб тайёрланган заҳарли ем ишлатилади. Бу ем 1 кг кунжарага 20 г ҳисобидан натрий арсенит қўшиб тайёрланади. Заҳар дастлаб кунжаранинг ҳар 1 кг га 300 г ҳисобидан олинган сувда эритилади. Бундай ем эшакқурт тушган ерларга тахминан 20 г ҳисобидан шахмат тартибида тўп-тўп қилиб ташлаб чиқилади. Заҳарли ем уюмчалари ўртасида 6 м дан оралиқ қолдирилади. Бу уюмчаларнинг устига қуриган ўт ташлаб чиқилса, эшакқуртлар янада кўпроқ қирилади. Самарқанд вилоятида бундай заҳарли емни ишлатиш йўли билан эшакқуртларнинг 90 % часи қирилган.

Битлар


Aphidodea
Марказий Осиёда бедага ўсимлик битларининг тўртта тури зарар етказади. Улар жумласига Аcyrthosiphon onobrychis Fonse номли, кўпинча синоними A. pisi Klntb. деб аталган нўхат бити, Aphis medicaginis Koch, номли акация бити, Therioaphis ononidis Kltnb. номли холдор бит ва Trifidaphis faseoli Pass, номли илдиз бити киради. Бундан ташқари, бедага Aphis incerta Ners. деб аталган битлар кўплаб тушганлиги ҳам аниқланди.
Зарари. Битлар сўриши натижасида беда ўсимлиги жуда кучсизланиб қолиб, хашак ва уруғ ҳосили камаяди, бит тушган беда поялари гуллаш даврига келиб соғлом пояларга нисбатан З—15 % гача, битлар кўплаб тушганида эса 31 % гача ўсишдан орқада қолади. Холдор битнинг зарари хашаки бедада 21—57 % гача, уруғлик бедада эса 25—77 % гача боради.
Нўхат бити Европа ва Америкада беданинг энг ашаддий кушандаларидан бири ҳисобланади. Бу бит Марказий Осиёда бедани камроқ зарарлайди. Марказий Осиёда бедага, айниқса унинг кейинги ўримларига холдор бит, беда кўкламда кўкариб ўсаётганида эса акация бити анча катта зарар етказади.
Тарқалиши. Нўхат бити Марказий Осиё, Қозоғистон ва Қирғизистонда, Шарқий Сибирда, шунингдек Европа, Африка, Америка, Ҳиндистон ва Японияда учрайди.
Таърифи. Нўхат бити ўсимлик битларининг энг йирик турларидан бири бўлиб, қанотсиз турларининг узунлиги 3,5—4,9 мм, қанотлилариники 2,3—3,5 мм келади. Танаси оқиш ғуборли яшил тусда. Мўйловлари танасидан узунроқ; оёқлари ва шира найчалари узун; думи ништарсимон бўлиб, унинг узунлиги шира найчаларининг ярмига етиб туради.
Холдор бит қанотсизининг танаси кўпинча сарғиш рангда товланиб турадиган рангпар яшил тусда бўлиб, узунлиги 1,7— 2,2 мм келади. Калласи ва орқасининг олд қисми сариқ, мўйловлари қорамтир тусда. Қорин тергитларида қўнғир ҳалқалар билан ўралган 6 қатор бўртмалар бор; бу бўртмаларда елпиғичсимон жойлашган қора тукчалар бўлади. Шира найчалари кичкина, цилиндр шаклда. Мўйловлари танасидан салгина калтароқ. Узун оёғининг учи букилиб туради.
Қанотли урғочи бит мўйловларининг танасидан узунроқ бўлиши билан қанотсизларидан фарқ қилади. Қорин тергитларидаги елпиғичсимон қора тукчалар қўнғир тусдаги думалоқ доғларнинг чегарасидан ташқарига чиқиб туради. Умуман олганимизда, қанотли битларнинг катта-кичиклиги қанотсиз битларникидан фарқ қилмайди, бироқ уларнинг айрим нусхалари бирмунча кичикроқ ёки йирикроқ—1,6 дан 2,4 мм гача бўлиши мумкин.

Download 3,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   356




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish