Дала экинларининг асосий зараркунандалари



Download 3,6 Mb.
bet62/356
Sana13.01.2023
Hajmi3,6 Mb.
#899408
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   356
Bog'liq
Яхонтов В.В

Ҳаёт кечириши. Нўхат ва холдор битлар беда баргларининг пастки томонида ҳамда беданинг пояларида галалашиб яшайди. Битларнинг сўриши натижасида барглар қовжирайди ва баъзан тўкилади, беда ўсиш ва ривожланишдан қолади.
Нўхат бити Марказий Осиёда бедадан ташқари нўхат ва хушбўй чирмов гулга ҳам тушганлиги аниқланди. Афтидан, бу бит баъзи капалакгулли бегона ўсимликларда ҳам озиқланса керак. Нўхат бити миграция қилмайдиган турларга киради. Марказий Осиёда бу бит қандай стадияда ва қаерда қишлаши ҳозирча аниқланган эмас. Нўхат бити бедада совуқлар тушгунча учраганлигидан (Невский), унинг бедапояларда вояга етган ҳамда личинкалик стадияларида қишлаши эҳтимол тутилади. Бу ҳашарот шимолий минтақаларда капалакгулли ўсимликларга жойлашиб тухумлик стадиясида, анча жануброқ минтақаларда эса тухум ва вояга етган партеногенетик урғочи битлик стадиясида қишлайди; ниҳоят энг жанубий минтақаларда нўхат битининг тухуми ва эркаклари кўринмайди, бутун йил бўйи партеногенетик урғочиларигина учрайди.
Холдор бит бедадан ташқари капалакгулли ёввойи ўсимликларда ҳамда себаргада яшайди. Бу ҳашаротнинг беда ва себарга далалари ёнидаги ғўза экинларига ўтганлиги ҳам аниқланади, лекин у ғўзага жиддий зарар етказмайди. Холдор бит кўчманчилик қилмайдиган турларга киради.
Бу битнинг икки жинсли бўғини октябр-ноябрда пайдо бўлади. У бедапоя бетидаги ўсимлик қолдиқларида, қисман беданинг барг ёнликлари ва барг бандларида тухумлик стадиясида қишлайди. Манина томонидан Тошкент вилоятида ўтказилган кузатиш натижаларига қараганда, баҳорги битлар мартнинг учинчи декадасида тухумдан чиқади. Битларнинг ривожланиши эрта кўклам ва куз даврларида 16—17 кун, ёзги иссиқ даврларда эса 5—6 кун давом этади. Беда гуллай бошлаган даврдан эътиборан холдор бит галаларидаги қанотсиз битлар орасида қанотлилари ҳам пайдо бўлади ва улар тезда учиб бошқа ерлардаги бедапояларга тушади. Қанотсиз битлар қанотлиларига нисбатан анча серпушт бўлади. Қанотсиз битлар ўз умрида ўрта ҳисобда 103 (энг кўпи 229) личинка, қанотли битлар эса—62 (энг кўпи 79) личинка туғади. Вояга етган қанотсиз битлар ўрта ҳисобда 35 сутка, қанотли битлар эса—22 сутка яшайди (Манина). Холдор бит йил давомида камида 11 бўғин беради.
Беда битлари ҳам, Марказий Осиёдаги деярли ҳамма битлар сингари, ёз ўртасида юқори ҳароратдан анча ноқулай шароитга тушади ҳамда уларни паразит ва йиртқичлар (хусусан тугмача қўнғизлар) кўплаб қиради. Ана шу сабабли, йилнинг иссиқ вақтида бедапоялардаги битларнинг сони жуда камайиб қолади. Тошкент вилоятида холдор битларни Aphidiidae оиласига қарашли Prаоn voluere Hal номли паразит ҳам қириши аниқланди.

Download 3,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   356




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish