Дала экинларининг асосий зараркунандалари



Download 3,6 Mb.
bet335/356
Sana13.01.2023
Hajmi3,6 Mb.
#899408
1   ...   331   332   333   334   335   336   337   338   ...   356
Bog'liq
Яхонтов В.В

XI БОБ
ОМБОР ВА СКЛАД БИНОЛАРИНИНГ ЭНГ АСОСИЙ ЗАРАРКУНАНДАЛАРИ
Омбор каналари
Туrоglyphoidea.
Марказий Осиёда ун, кепак, кунжара, дон, чигит ва бошқа экин уруғлари сақланадиган омборларда каналарнинг бир неча тури, айниқса ун канаси (Туrоglyphus farinae.), чўзиқ кана (Туrорhanagus noxis A. Z., эски адабиётда баъзан Туrоglynhus longior Gerv, деб хато аталади), турон канаси (Асоtу1еdоn turanica А. Z.), Родионов канаси ва қорамтир кана (Саlоgluphus rodionovi А. Z. ва Gohieria fusca Ouds.) анчагина зарар етказади.
Зарари. Кана тушган озиқ-овқат бўрсиб, ундан чучмал асал ҳиди ёки ачимсиқ маза пайдо қилади. Кана тушган унда ёки шундай дондан тортилган унда кислоталар кўпайиб, гигроскопиклик хоссаси кучаяди, дарров муштлашиб қолади, баъзан нормал рангини йўқотади. Уруғлар унувчанлигини йўқотади, чунки каналар муртакка зарар етказади.
Кўп кана тушган маҳсулот одам ва ҳайвонлар учун яроқсиз ҳолга келади, истеъмол қилинган тақдирда баъзан ўткир меъда-ичак касалликлари рўй беради.
Омбор каналари қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг замбуруғ ва бактериал касалликларини ҳам тарқатади.
Тарқалиши. Ун канаси космополит (ҳар ерда учрайдиган) канадир; чўзиқ кана Марказий Осиё, Кавказ, Кавказ ортида, Россия Европа қисмининг марказий зонасида ва Узоқ Шарқда учрайди. Турон канаси ҳозирча фақат Марказий Осиёда қайд қилинган; Родионов канаси Марказий Осиё билан Шимолий Кавказда, Россия Европа қисмининг Марказий минтақасида, Бошқирдистонда, Олтой ўлкасида ва Германияда яшайди; қорамтир кана Марказий Осиё, Озарбайжон, Шимолий Кавказда, Москва ва Иваново вилоятларида, Олтой ўлкасида, Голландия, Франция ва Англияда топилган.
Таърифи. Ун канаси эркагининг узунлиги 0,32-0,43 мм, урғочисиники 0,35-0,67 мм, танаси чўзинчоқ, орқа томони бир оз кесилган, ранги ярим тиниқ, оқимтир; оёқлари ва хартуми қизил; танасининг кетки учида икки жуфт қили бор, унинг узунлиги идиосома узунлигининг 30-40 % ни ташкил этади; оёқ бўғимлари қиррасиз. Эркагининг олдинги оёқлари йўғон, сонларининг пастки юзасида бақувват тикани бор. Урғочисининг биринчи жуфт оёқ панжалари 4-жуфт оёқ панжаларига қараганда тўрт бараварча узун ва ўртасидаги диаметридан 6 марта узун. Урғочисининг анал тешиги орқадаги чеккасидан узоқда эмас.
Ун канаси тухумининг узунлиги 0,12 мм, эни 0,08 мм бўлиб, овал кўринишида, ранги сувдай, личинкаси тўғри-юмалоқ, овал кўринишда, кичкина жуссаси ва фақат уч жуфт оёғи борлиги билан вояга етган канадан фарқ қилади; личинкасининг орқасидаги қиллар майда, учидаги қизил қиллари эса идиосома узунлигининг чорагидан ошмайди. Кўкрак таёқчаларининг учи сал-пал йўғон тортган. Кана гипопусининг оғзи ва анал тешиги бор; танасининг қорин томонида вояга етган кана каби тўрт жуфт оёғи ва сўрғичлари бор.
Гипопус стадияси иккита, булар: қимирламайдиган ва кўчиб юрувчи стадиялардир.
Қимирламайдиган гипопуснинг узунлиги 2,0 мм ва эни 0,16 мм, шакли кенг овал бўлиб, устки томони жуда ҳам қавариқ; гнатосомаси иккита тўмтоқ дўмбоқчага ўхшайди, тана сўрғичлари рудимент ҳолида, оёқлари кенг ва калта, тана қилчалари микроскопик кўринишда.
Кўчиб юрувчи гипопуснинг узунлиги 0,20-0,26 мм, эни 0,14-0,18 мм, ранги оқ бўлиб, пушти тусда товланади, шакли тухумсимон, олдинги учи жуда ҳам торайган. Кўчиб юрувчи гипопуснинг устки томони қимирламайдиган гипопусникига қараганда кам қавариқ, чуқурчалар билан қопланган, гнатосомасининг узунлиги энидан бир ярим баравар узун, охирги бўғимлари жуда калта; тана қиллари анча узун; оёқлари қимирламайдиган гипопусникига, қараганда узунроқ: биринчи ва иккинчи жуфт оёқлари идиосоманинг 30-35 %, 3-жуфт оёқлари тахминан 25 % ва 4-жуфт оёқлари тахминан 20 % ни ташкил этади; сўрғичлари ривожланган. Сўрувчи диски узунлик жиҳатдан ўзи билан тана учи орасидаги масофага деярли баравар келади. 4-жуфт оёқ панжаларининг учида биттадан жуда узун қил бор.

Download 3,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   331   332   333   334   335   336   337   338   ...   356




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish