Дала экинларининг асосий зараркунандалари



Download 3,6 Mb.
bet299/356
Sana13.01.2023
Hajmi3,6 Mb.
#899408
1   ...   295   296   297   298   299   300   301   302   ...   356
Bog'liq
Яхонтов В.В

Таърифи. Урғочисининг узунлиги 425-700 микрон, узунлигининг энига нисбати 30:1; копьесининг узунлиги 17-19 микрон келади, жинсий системаси тоқ. Эркагининг узунлиги 460-600 микрон, узунлигининг энига нисбати 22 дан 30 гача; копьесининг узунлиги 15-16 микрон, спикулалари камбар, асоси яқинида кичкина дўмбоқчаси бор; бурсаси думининг учигача боради. Ўсимта нематодасининг териси ҳалқа-ҳалқа бўлиб, ён валиги бор; бульбуси шарсимон; қизил ўнгачининг орқа қисми аниқ ажралиб турмайди; гавдасининг олдинги учи тўмтоқроқ; ичаги одатда ёғ томчилари билан тўла бўлади.
Тухуми чўзиқ, узунлиги 58-78 микрон, эни 21-27 микрон. Личинкалари асосан жинсий системасининг етилмаганлиги билан, калталиги ва бирмунча йўғон бўлиши билан (узунлигининг энига нисбати 14:1) вояга етган нематодалардан фарқ қилади.
Ҳаёт кечириши. Ўсимта нематодасининг ҳаёт кечириши кам ўрганилган. Бу ҳашарот ҳамма нарсани еяверади (полифаг). Ўсимта нематодаси сабзавот экинларидан ташқари кўп манзарали ўсимликлар, айниқса пиёзгулли ўсимликлар ва кўпгина бегона ўтлар билан озиқланади. Цикорий нематодадан зарарланмайди. Ўсимликларга нематода, тупроқдан ўтади. Тупроқдаги қуртлар ўсимлик илдизларининг ичкарисига киради, лекин кўпинча илдиз сиртидан ҳам озиқланади.
Урғочи нематода тухумини тупроққа қўяди. Зарарланган ўсимликларнинг баргларида аксари сариқ доғлар пайдо бўлади; ғўза илдизларининг зарарланган жойлари эса қўнғир тусга киради, картошка туганакларида пўстулалар пайдо бўлади, ғалла ўсимликлари униб чиққанининг 8-куни илдизлари сарғайиб, нобуд бўлади, баъзан эса барглари сўлиб қолади.
Кураш чоралари. Нематодага қарши эҳтиёт чоралари- далалардаги, йўл, ариқ бўйидаги бегона ўтларни йўқ қилиш, экишдан олдин оранжерея ва парниклардаги тупроқни ва гўнгни иссиқда юқумсизлантиришдан иборат; иккинчи ёшдаги анабиоз ҳолатдаги личинкалардан ташқари, нематодалар 50-55° ҳароратда нобуд бўлади.
Дала шароитида нематодаларни йўқ қилиш учун экин экишдан бир ой илгари тупроқни 1 м2 га 50 г ҳисобидан хлорпикрин ёки сероуглерод билан фумигация қилиш керак аммо иқтисод нуқтаи назаридан қараганда, қимматли кўчат ва экинлар экиладиган тупроқгина шундай фумигация қилинади. Тупроққа гексахлоран ва этилендибромид солинганда нематодаларнинг ҳалок бўлиши сўнгги тажрибаларда аниқланди.

Download 3,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   295   296   297   298   299   300   301   302   ...   356




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish