Дала экинларининг асосий зараркунандалари



Download 3,6 Mb.
bet232/356
Sana13.01.2023
Hajmi3,6 Mb.
#899408
1   ...   228   229   230   231   232   233   234   235   ...   356
Bog'liq
Яхонтов В.В

Шарқ мева қурти
Laspeyresia molesta Busk.
Зарари. Шарқ мева қурти олма ва беҳи меваларига худди олма қурти (Carpocapsa pomonella L.) каби зарар етказади. Шарқ мева қурти данакли мевалардан шафтоли, олхўри, ўрикка ҳам анча зарар етказади. Шафтолининг ниҳол новдалари зарарланиб, бора-бора қуриб қолади.
Тарқалиши. Жанубий Европа, Япония, Жанубий Хитой, Корея, АҚШ, Канада, Виктория, Янги Жанубий Уэльсда учрайди.
Таърифи. Капалаги қанотларини ёзганда узунлиги 1,0-1,5 см келади, қўнғир тусли бўлиб кўкраги қорнидан қорамтирроқ мўйловларида ноаниқ равшан халқачалар бор. Олдинги қанотларининг олдинги чеккасида оқ доғчалар бўлади, улар қанотларининг ташқи ярмида равшанроқ кўринади, қанотларининг кўндалангига қараб хира қорамтир йўллар кетади. Олдинги қанотларининг орқадаги чекка учида биттадан йирик ялтироқ доғ бор, бу доғлар металдай ялтираб турадиган кенг тик йўллар билан ўралган. Қанотларнинг учида биттадан ўтиб доғчалар ва уларнинг остида иккита ёки учта ўтиб доғча бўлади. Қанотларнинг попуги қўнғир тусли.
Орқадаги қанотлари олдинги қанотларига қараганда қорамтирроқ, тўқ қўнғир бўлиб, олдинги чеккаси оқ ва попуги оқимтир. Капалак қорнининг пасти оқ, панжаларида сарғиш-оқ камбар халқалари бор. Тухуми тахминан 0,7 мм; юмалоқ ёки овал шаклда, гунгурт-оқ тусли бўлиб, юқори томони буришган.
Қуртининг катталиги 12 мм гача боради, ривожланиб бўлишга яқин оч тусга киради, ёшлигида оқ бўлади; қуртнинг бошчаси ўтиб тусли, танасининг биринчи ва сўнгги сегментларида жуда ҳам хитинлашган кўндаланг қорамтир қалқонлари бор.
Ғумбаги жигар ранг, сўнгги сегментининг юзасида қиллари бор. бу қиллар сўгалчалар устида турмайди, ғумбакнинг охирида 10-18 та катта-кичик тиканлар ва анал тешигининт ёнида иккита тиканча, шу тешикнинг олдида бир неча тиканча бор. Ғумбакнинг орқа томонида майда тиканлари бўлади.
Ҳаёт кечириши. Шарқ мева қурти пўстлоқ тангачаларининг остида ва дарахтлар тагидаги ўсимлик қолдиқларининг орасида озиқланишни тамомлаб, пиллага айланган қуртлик стадиясида қишлайди. Эрта кўкламда қуртлар ғумбакка айланади ва шафтоли гуллаган даврда ғумбаклардан катта капалаклар пайдо бўлади, булар кечқурун ва тун бошларида фаолроқ бўлади. Урғочи капалаклар дунёга келгандан беш кун кейин тухум қўя бошлайди.
Капалаклар баргларга ва қисман барг ёнликларига, тугунча ва меваларга биттадан тухум қўйиб кетади. Урғочи капалаклар умрида 100-200 та тухум қўяди.
Жойнинг иқлимига ва об-ҳаво шароитига қараб, тухумлар турли муддатда ривожланади, қулай шароитда капалак қўйган тухумдан уч кунда личинка чиқади, ҳаво совуганда тухумдан личинка чиқиши уч ҳафтагача чўзилиб кетиши мумкин.
Тухумдан чиққан қуртлар мевани, шафтоли новдасини ўйиб, ичига киради. Кўклам-ёзда чиққан қуртларнинг ўсиш даври 6-24 кун, кузда чиққан қуртларнинг ўсиш даври камида 50 кун давом этади.
Қуртлар озиқланишни тамомлагач дарахтларнинг таналаридан пастга тушиб, пиллага киради. қишлаётган қуртларнинг пилласи ёзги қуртларнинг пилласига қараганда зичроқ бўлади. Ёзги қуртлар пилла ўрагандан кейин тез орада ғумбакка айланади.
Ёзги қуртларнинг ғумбак даври 7-13 кун давом этади, қишлаб чиққан қуртларнинг ғумбаклари эса камида 17 кунда етилади. Шарқ мева қурти тарқалган турли жойларда йилига З-5 насл беради.
Кураш чоралари. Олма қуртини йўқ қилишдаги каби, шарқ мева қуртини йўқ килиш учун ҳам дарахтлар ДДТ ва мишьякли препаратлар билан чангланади. АҚШ ва Канадада биологик усул муваффақият билан қўлланилмокда, яъни мева қурти тушган боғларга Macrocentrus ancylivorus Boh, деган паразит тарқатилмокда. Агротехника чоралари ҳам олма қуртига қарши курашдаги кабидир. Карантин чоралари шарқ мева қурти тушган жойлардан келтириладиган кўчат ва меваларни метил бромид ёки цианид кислота билан дезинсекция қилишдан иборат.


Download 3,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   228   229   230   231   232   233   234   235   ...   356




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish