Дала экинларининг асосий зараркунандалари



Download 3,6 Mb.
bet80/356
Sana13.01.2023
Hajmi3,6 Mb.
#899408
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   356
Bog'liq
Яхонтов В.В

Беда тунлами
Chloridia dipsacea L.
Зарари. Беда тунламининг қуртлари баъзан гул ва ғунчаларни еб бедани қаттиқ шикастлайди, катта ёшдаги қуртлар эса беданинг уруғларини ҳам ейди. Марказий Осиёда бу тунлам хашаки бедага унчалик катта зарар етказмайди.
Беда тунламининг қуртлари ҳаммахўр бўлиб, кўпгина дуккакли ва барча мойли ўсимликлар билан озиқланади; мойли ўсимликлардан зиғир ва соянинг уруғларини еб, уларга айниқса катта зарар етказади. Бундан ташқари, зиғир ва соянинг барг ва гулларини, аксари ҳолларда помидор меваларини ҳам шикастлайди.
Тарқалиши. Марказий Осиё, Қозоғистон, Сибир, Узоқ Шарқ, Кавказ орти ва Европада учрайди.
Таърифи. Капалагининг қанотлари ёзилганда икки учи ораси 28—37 мм келади. Олдинги қанотлари сарғиш кўкиш, баъзан сарғиш кул ранг тусда бўлиб, ўрта қисмидан сербар, қорамтир, кўндаланг йўл ўтади; қанотларининг учларида кўзга равшан кўриниб турмайдиган доғчалар бор. Кейинги қанотлари оч рангли бўлиб,уларнинг кейинги чети бўйлаб сербар, қорамтир йўл ўтади, бу йўлнинг ўртасида оқ, қанотларининг ўртасида битта катта қорамтир доғ бор. Тухуми туби кесилган шарга ўхшайди; тухумининг диаметри 0,64 мм г яқин. Тухумнинг сиртида унинг учига бориб бир-бирлари билан туташадиган 36 та радиус бор, ранги кўкиш сариқ.
Қ уртининг узунлиги 4 см га етади; ранги яшил ёки қўнғирроқ бўлиб, орқаси бўйлаб қорамтир йўллар ўтади; сиртида қора қилчали қорамтир бўртмалар бор; калласи бир қанча қора нуқта ва доғчалар билан қопланган, ранги сариқ.
Ғумбагининг узунлиги 1,5—2 см келади; туси жигар ранг; кетки қисмида жуда букилиб турадиган иккита тикан бор.
Ҳаёт кечириши. Бу зараркунанда ўзи кузда озиқланган далалардаги тупроқнинг юза қаватида ғумбаклик стадияда қишлайди.
Апрел—майда ғумбаклардан вояга етган капалаклар чиқади ва тезда тухум қўйишга киришади. Биринчи бўғин капалакларнинг учиши июнгача давом қилади. Тухумларини ўзи озиқланадиган, 70 турдан зиёдроқ ўсимликларнинг барглари ва гулларига битта-биттадан қўяди.
Тухумлар қўйилганидан 3—4—9 кундан кейин улардан қуртлар чиқади. Бу қуртлар дастлаб ўсимлик баргларини кемириб, сўнгра мева органларига ўтади, ёки баргларда қолиб озиқлана беради, қуртларнинг кемириши натижасида бундай барглар илма-тешик бўлиб қолади. Қуртлар 5 марта пўст ташлайди.
Қуртлик стадияси 20—25 кун давом этади, сўнгра қуртлар тупроқ орасига 2—4 см чуқурликка кириб ғумбакка айланади. Ғумбаклик стадияси 12—15 кун давом этади. Зараркунанда йилига 2—3 бўғин беради, охирги бўғин ғумбаклари қишлаб қолади.
Кураш чоралари. Бедапоялар дискланади, шунда тупроқдаги кўпгина ғумбаклар нобуд бўлади. Шу билан бирга зараркунанданинг макони бўлган бегона ўтлар йўқотиб турилади.
Ўрта Волга бўйидаги бедапояларда ўтказилган тажрибаларда бедапояларга (ҳар гектарига 20—25 кг ҳисобидан) гексахлоран дустини чанглаш яхши натижа бериши аниқланди. Гексахлоран бўлмаса, унинг ўрнига гектарига 10—12 кг ҳисобидан кальций арсенат ишлатилади.
Чанглаш усулини фақат уруғлик бедапоялардагина қўллашга йўл қўйилади. Хашаки бедапояга бу зараркунанда кўплаб тушганида беда муддатидан олдин ўрилади ва даладан ташқарига чиқарилиб қуритилади; сўнгра бедапоя фитономусга қарши курашдаги сингари кимёвий усулда дориланиб, суғорилади.
Ниҳоят, беда тунламининг қуртларини механиқ воситалар билан ушлаб йўқотиш ҳам тавсия этилади.

Download 3,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   356




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish