Дала экинларининг асосий зараркунандалари



Download 3,6 Mb.
bet79/356
Sana13.01.2023
Hajmi3,6 Mb.
#899408
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   356
Bog'liq
Яхонтов В.В

Беда ғилофли куяси
Coleophora cartilaginella Christoph.
Зарари. Родд, Руссаковский ва Антова маълумотларига кўра, лалми ерларда анчагина майдонлардаги бедаларнинг бу куя билан қаттиқ зарарланиши сабабли, баъзи йиллари барглари тамоман тўкилиб кетади. Бундай ҳодиса бўлиши бизнинг шахсий кузатишларимизда ҳам исботланади.
Тарқалиши. Бу зараркунанда ҳозирча шимолий Ўзбекистондагина борлиги, Жанубий Қозоғистонда эса кўплаб пайдо бўлганлиги аниқланди.
Таърифи. Капалагининг қанотлари ёзилганда икки учи ораси 8 мм келади; олдинги қанотлари оч сариқ бўлиб, қанотлар бўйлаб кумушсимон оқ рангли учта чизиқ бор, бу чизиқларнинг биттаси қанотларнинг олдинги четидан ўтади. Кейинги қанотлари кул ранг тусда. Олдинги ва кейинги қанотларида оч қўнғир рангли попуклар бор. Қорни оч қўнғир, калласи ва орқаси сарғиш оқ; оёқлари сариқ. Олдинги қанотлари учларига яқинлашган сари торая боради.
Қурти ғилофда бўлади. Қуртнинг узунлиги 16 мм келади. Ғилофи—оч сариқ рангли бўлиб, унинг учи спиралсимон буралиб туради.
Ҳаёт кечириши. Қуртлари бедапояларда апрелнинг иккинчи ярмида пайдо бўлади. Улар барг ичига кириб олиб паренхима ҳужайралари билан озиқланади. Бу қуртлар барг пластинкасининг олд ёки орқа томонига ўргимчак ипларидан ғилоф қилиб, бириктириб қўяди, сўнгра барг пўстини кемириб думалоқ тешикча очади ва танасининг ярмисини ғилофдан чиқарган ҳолда баргнинг пўсти тагига кириб, этини ейди.
Қурт бутун умрини ғилоф ичида ўтказади, у ўсган сари ғилофнинг ҳажми катталаша боради. Қурт бир жойдан иккинчисига кўчишда танасининг ярмисини ғилофдан чиқариб уни судраб кета беради. Бир барг этини еб бўлганидан кейин иккинчисига ўтади, бунинг учун кўпинча ўргимчак ипига осилиб юқориги барглардан пасткиларига тушади. Қурт еган баргларнинг пўстигина қолади. Бундай барглар қурийди ва оқаради, баргнинг қурт кирган жойида тешикчалар кўриниб туради. Қуртлар майнинг иккинчи ярмида ғумбакка айлана бошлайди.
Кураш чоралари. Уруғлик бедапоядаги куяга қарши курашда беданинг бошқа кемирувчи зараркунандаларига қарши курашиш учун белгиланган кимёвий чоралар кўрилади.

Download 3,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   356




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish