Дала экинларининг асосий зараркунандалари



Download 3,6 Mb.
bet76/356
Sana13.01.2023
Hajmi3,6 Mb.
#899408
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   356
Bog'liq
Яхонтов В.В

Беда куртак чивини
Perrisia ignorata wachtl.
Зарари. Бу зараркунанданинг личинкалари беданинг поя учларини қуритади ва куртакларини шишириб галларга айлантиради. Шикастланган поялар ўсишдан тўхтаб йўғонлашади ва гулламайди. Ўзбекистон ва Жанубий Қозоғистоннинг турли минтақаларида ўтказилган текширишлар вақтида бедазорлардаги пояларнинг 5 дан 78 % часи, Боёвут туманида эса 1951 йили бедапояларининг 92 фоизи зарарланганлиги, шу билан бирга ҳар бир пояга ўрта ҳисобда 8,5 тадан личинка тўғри келганлиги аниқланган (Полевшчикова).
Тарқалиши. Бу зараркунанда Ўрта ва қуйи Волга бўйида, Россиянинг Марказий қора тупроқ зонасида, Ўрта ва Жанубий Европада учрайди.
Таърифи. Вояга етган чивиннинг узунлиги 1,7 мм ча келади. Кўкраги оч қўнғир, қорни пушти ёки қизил рангли. Тухумининг шакли сигарага ўхшайди, ранги пушти. Личинкаси пушти ёки қизил рангли бўлади, узунлиги 1,8 мм гача етади.
Ҳаёт кечириши. Пиллага ўралиб олган личинкалик ҳолатида тупроқнинг юза қаватида қишлайди, кўкламда ғумбакка айланади. Урғочилари беданинг поя учларидаги ёш баргчаларга ва барг ёнлигига тухум қўяди. Личинкалар кўплаб куртаклар ичига киради, барг ва гул бошланғичларини ейди. Бунинг натижасида юмшоқ, сарғиш шиш—галлар пайдо бўлади. Личинкалар тупроқнинг юза қаватига кириб, пиллага ўралган ҳолда ғумбакка айланади. Ғумбаклардан тез орада етилган янги бўғин чивинлар учиб чиқади. Бу чивиннинг Марказий Осиёда йилига неча марта авлод бериши ҳозирча аниқланган эмас.
Куртак чивини намликни хоҳлайди, ҳаво жуда қуруқ келганида унинг кўпгина тухум ва личинкалари нобуд бўлади. Ана шунинг учун, бу чивин суғориладиган ерлардагина зарар етказади (Пономаренко). Бу чивин бедадан бошқа ҳеч қандай ўсимликда яшамайди. Марказий Осиёда эски бедапояларгагина эмас, балки янги бедапояларга ҳам кўп зарар етказади. Зараркунанда июл—августда камайиб, куз яқинлашганида яна кўпаяди.
Кураш чоралари. Беда гул чивинига қарши кураш учун белгиланган тадбирлар кўрилади.

Download 3,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   356




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish