Тарқалиши. Марказий Осиё, Волга бўйи ва Россиянинг Марказий қора тупроқ зонаси ва Москва вилоятида, Ғарбий Европада ҳамда шимолий зонанинг жанубий Швециягача бўлган қисмида учрайди.
Таърифи. В о я г а етган чивиннинг узунлиги 2 мм ча келади. Танаси чўзинчоқ шаклда, қизғиш тусда бўлиб, қоринчасида қорамтир белбоғлари бор.
Хартумчаси калта, пайпаслагичи тўрт бўғимли, мўйловлари узун, мўйловдаги ҳар қайси бўғимнинг тубига ҳамда учига яқин қисми анча кенгайган ва бу кенгайган жойлар ингичка бўйинча воситаси билан бир-бирига уланган; мўйловининг ҳар қайси бўғимида илмоқсимон ортиқ бор.
Қанотлари танасига нисбатан катта; қанотларидаги радиал томирнинг ҳар иккала тармоғи костал томирдан анча узоқлашган бўлади, кейинги тармоқнинг учи қанот четига туташиб туради. Панжалари беш бўғимли; биринчи бўғими иккинчисидан анча калта; панжалари оддий тирноқли бўлиб, тирноқларининг узунлиги эмподияга тенг келади. Урғочиларининг тухум қўйғичи узун ўткир учли, орқа сирти пластинка билан қопланганбўлади.
Имагодан олдинги ривожланиш даври ҳозирча ўрганилган эмас; личинкалари чўзинчоқ танали оқ ёки оч сариқ тусда.
Ҳаёт кечириши. Марказий Осиёда бу зараркунанданинг биологияси ҳали ўрганилгани йўқ. Беда гул чивини личинкалик стадиясида тупроқ ичида қишлаб, кўкламда шу жойнинг ўзида ғумбакка айланади. Полтава атрофида бу чивинлар май ойида учади. Марказий Осиёда бу зараркунанданинг имаголари анча эртароқ, тахминан апрел ўрталарида тухумдан чиқса керак. Урғочи чивин тухумларини тўп-тўп қилиб беда гулига, гулнинг оналиги ёнига қўяди, личинкалари гул ичида озиқланади, натижада шиш ҳосил бўлади: гул ёпилади, бўртади, гул косаси сарғаяди, ўсиб қалинлашган гултож тумшуқсимон бўлиб қолади. Оналик ва оталик йўғонлашади, тугунча қисқаради ва шишади. Озиқланиб бўлган личинкалар гуллардан чиқиб ер бетига тушади ва тупроқнинг юза қаватида ғумбакка айланади.
Беда гул чивини йилига бир неча (Полтавада учта) бўғин беради. Варламов томонидан Марказий Осиёда ўтказилган кузатишлар кўкламнинг сернамлиги бу зараркунанданннг ривожланишини анча кучайтиришини кўрсатади.
Кураш чоралари. 1948 йили Валуйск қишлоқ хўжалиги тажриба станциясида ўтказилган тажрибаларга қараганда, беда гул чивинига қарши курашда беда ғунчалаётган даврда уруғлик беданинг ҳар гектарига 15—20 кг ҳисобидан ДДТ дусти чанглаш яхши натижа беради. Хашаки бедага ДДТ чанглаб бўлмайди, чунки бу дори молларни заҳарлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |