Дала экинларининг асосий зараркунандалари


§ 4. ДУККАКЛИ ДОН ЭКИНЛАРИНИНГ ЗАРАРКУНАНДАЛАРИ



Download 3,6 Mb.
bet83/356
Sana13.01.2023
Hajmi3,6 Mb.
#899408
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   356
Bog'liq
Яхонтов В.В

§ 4. ДУККАКЛИ ДОН ЭКИНЛАРИНИНГ ЗАРАРКУНАНДАЛАРИ
Малҳамчи қўнғизлар
Mulabris Fbr. авлоди
Марказий Осиёда малҳамчи қўнғизларнинг бир неча турлари зарар етказади. Улар: М. frolovi Germ., M. biguttata Gebl., M. cincta OI., M. quadripunctata L., M., scabiosae 01., M. calidaPall., M. turestanioa Esch., M. andecimpunctata Gebl., M. sedecimpunctata Gebl. лардан иборат.
Зарари. Малҳамчи қўнғизлар личинкалик стадиясида зарарсизгина эмас, балки қизил бош шпанка сингари, чигиртка кўзачаларида паразитлик қилиб фойда ҳам келтиради. Вояга етган қўнғизлар нўхат, беда, зиғир, хантал, соя, индов гулларини, баъзан баргларини ҳам кемиради. Бироқ бу қўнғизлар лалмикор экинлардагина сезиларли даражада зарар етказади.
Тарқалиши. Фролов малҳамчиси (Mulabris frolovi Germ.) Марказий Осиё, Қозоғистон ва Сибирда учрайди; Mylabris biguttata Gebl. Ўзбекистон, Тожикистон ва Шимолий Афғонистонда борлиги аниқланди; белбоғли малҳамчи (М. cinsta 0l.) Греция, Кичик Осиё, Сурия, Эрон, Миср, Жазоирда тарқалаган. Марказий Осиёда бу турнинг алоҳида кенжа тури М. cincta Shrenki Gebl. учрайди. Тўрт нуқтли малҳамчи (М. guadripunetata L.) Марказий ва Олдинги Осиёда ҳамда Ўрта ва Жанубий Европада учрайди; М. Scabiosae 01. Марказий Осиёда, Яқин Шарқ мамлакатларида, Кавказ ортида, Волганинг қўйи қисмларида ҳаёт кечиради; Туркистон малҳамчиси (M.turkestanica Esch.) ва ўн олти нуқтали малҳамчи (М. sedecimpunctata Gebl.) Ўзбекистонда тарқалган; ўн бир нуқтали малҳамчи (М. undecimpunctata Gebl.) Марказий Осиё республикаларида учрайди.
Таърифи. Малҳамчи қўнғизларнинг танаси чўзинчоқ бўлиб, ён томонлари бирмунча сиқилиб туради. Олдинги кўкраги қанотустликларининг тубига қараганда торроқ. Мўйловлари тўғнағич шаклида бўлиб, тасбеҳсимон бўғимли, олдинги ва ўртанча оёқ панжалари беш бўғимли, кейинги оёқлариники тўрт бўғимли; қалқончаси яққол кўриниб туради.
Малҳамчи қўнғизларнинг айрим турларини бир-биридан ажрата билиш учун Родд, Гуссаковский ва Антова маълумотлари асосида тузилган аниқлаш жадвалини келтирамиз.
Бу қўнғизлардан Фролов малҳамчиси энг кўп тарқалгани сабабли, қуйидаги ўша қўнғиз қанотустликларининг нақши тасвирланади. М. frolovi Germ. танасининг узунлиги 11—16 мм, ранги металлдек ялтираб турадиган қоpa тусда қора туклар билан қопланган. Қанотустликларининг ранги кўкиш қора, тубларида қизил доғ бор; қанотустликларининг ўртаси ёнида қизил доғ ва учлари ёнида тишсимон белбоғ бор. Танаси ранги қора, металлдек ялтираб турмайди. Қанотустлигининг учи, мўйловлари ва оёқлари қора рангли, калласи ва орқасининг олди қopa туклар билан қопланган.
М. biguttata Gebl. Танасининг узунлиги 12—15 ли. Қанотустлиги қopa, асосида сариқ доғ, учлари ёнида белбоғ бор, баъзан ўрта қисми ёнида сариқ доғ ҳам бўлади. Қанотустлиги қизил тусда, қора белбоғли ва доғли.
М. cincta Ol танасининг узунлиги 15—27 мм. Қанотустлигининг туби ўртаси ва учида қopa рангли учта сербар белбоғ бор. М. quadripunctata L. Танасининг узунлиги 10—16 мм, қанотустлигида тўртта қopa думалоқ доғ бор, уларнинг иккитаси қанотустлигининг асосига ва иккитаси ўртасига жойланган, қанотустлигининг учининг чети тишсимон ҳошия билан ўралган. Қанотустлигипинг учи умуман оч рангли ёки камбар қора ҳошияли. Қанотустлигининг жуда бўлмаганда ўртасида ва учи яқинида қора белбоғи бор.
М. scabiosae 01. Танасининг узунлиги 10—12 мм, орқасининг олдинги қисми кул ранг калта туклар билан, улардан юқориси эса анча узун қора туклар билан қопланган. Қанотустликлари сариқ. Елка бўртмасидан бошланиб орқага томон кенгайган ҳамда қанотустликлари четига нисбатан параллел ўтадиган ва қисман унга туташган доғ бор, олдинги белбоғ ўрнидаги нуқта, шунингдек қанотустликлари ўртасидаги ва учи ёнидаги аррасимои қиррали белбоғлар қopa рангли, қанотустликларининг учи эса камбар қора ҳошия билан ўралган. Орқасининг олд қисми фақат қopa туклар билан қопланган; қанотустликларининг асосий ранги қизил.
М. calida Pall. Танасининг узунлиги 12—27 мм. Қанотустликларининг тубидан нарироқда иккита нуқта ҳамда учи ёнида ва ўртасида қора рангли белбоғлар бор, учи қора ҳошия билан ўралмаган.
M. turkestanica Esch. Танасининг узунлиги 10—12 мм. Канотустликларида қора рангли сертиш учта белбоғ бор, олдингиси кўпинча иккита нуқтага бўлинган; учи камбар қора ҳошия билан ўралган. Қанотустликлари қизил тусда, қора нуқталар билан қопланган, белбоғсиз. Калласи ва орқасининг олд қисми оч рангли туклар билан қопланган, оёқлари кўпинча қизил.
М. undecimpunctata Gebl. Танасининг узунлиги 15 мм. Қанотустликларининг учи олдидаги чок устида яхлит қора доғ бор; бундан ташқари, қанотустликларининг туби ёнида иккита, ўртасида иккита ва учида битта доғ бор, бу доғлар чок устидаги доғ билан бир қаторда туради; оёқлари малла сариқ.
М. Sedecimpunctata Gebl. Танасининг узунлиги 12—17 мм. Қанотустликларидаги чокида яхлит доғ йўқ олдинги доғлар ҳам шундай жойлашган; қанотустликларининг учи ёнида учта нуқта бор, уларнинг ўртанчаси бошқаларидан юқорироқда туради; оёқлари қора, var. Reitt ники эса сариқ.
Малҳамчи қўнғизларнинг тухуми чўзинчоқ шаклда бўлади. Биринчи ёшдаги личинкаси—триунгулини—кейинги ёшлардаги личинкаларга ўхшамайди; танаси букчаймаган чўзинчоқ; оёқлари катта; жағлари бақувват; танасида кўзга яққол ташланиб турадиган қилчалар бор; уларнинг иккитаси (тананинг кетки учидагиси) анча узун. Бошқа ёшлардаги личинкаларнинг танаси йўғон, орқаси ташқарига томон букчайган, оёқлари калта.
Сохта ғумбагининг танаси сариқ; ёки қўнғир тусда бўлади ва орқаси ташқарига томон салгина букчайиб туради; пўсти қаттиқ оёқлари ўрнида кўзга яққол ташланиб турадиган ва баъзан анча узун бўртмалар бўлади. Ғумбаги эркин, вояга етган қўнғизга ўхшайди. Унинг орқасининг олд қисмида, баъзи турларда эса бошқа сегментларнинг тергитларида ҳам кўзга ташланиб турадиган тиканлар бор.

Download 3,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   356




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish