Дала экинларининг асосий зараркунандалари


БЕДА ЗАРАРКУНАНДАЛАРИ КОМПЛЕКСИГА ҚАРШИ КУРАШГА



Download 3,6 Mb.
bet82/356
Sana13.01.2023
Hajmi3,6 Mb.
#899408
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   356
Bog'liq
Яхонтов В.В

БЕДА ЗАРАРКУНАНДАЛАРИ КОМПЛЕКСИГА ҚАРШИ КУРАШГА ДОИР ТАДБИРЛАР ТИЗИМИ
Айрим зараркунандаларга қарши курашиш муддатларини белгилаш ҳамда кураш олиб бориладиган жойларни аниқлаш учун бедапояни февралда—беда кўкара бошлаган даврда ҳамда беданинг ҳар қайси ўрими гуллай бошлаганида текшириб туриш керак. Бедапояни эрта баҳорда текширишда даланинг диагоналига ҳар 100 метридаги 1 квадрат метр майдонча тупроғи, кейинроқ эса даланинг ҳар 100 метридаги 10 та поя кўздан кечирилади. Уруғлик беда гуллай бошлаган даврда зараркунандалар ҳисобга олинади; бунинг учун далада бурчакма-бурчак юрилиб, энтомологик матрап поялар устига 50 марта ташланади ва матрабга тушган зараркунандалар санаб чиқилади. Беда зараркунандаларига қарши курашда қуйидаги тадбирлар кўрилади:
1. Беда уруғи сақланадиган омборлар аэрозол усулда юқумсизлантирилади (ААГ маркали препарат ёки Г-17 НБК маркали тутун шашкаси ишлатилади) ёхуд омбор биносининг ҳар 1 квадрат метрига 6—8 г ҳисобидан ДДТ нинг 2 фоизли суспензияси пуркалади ҳамда пол ва деворлардаги ёриқлар 1 кг тупроққа 30 г ДДТ ёки гексахлоран аралаштириб тайёрланган лой билан сувалади; омбор биносида супуриндилар тўпланиб қолишига йўл қўйилмайди. Омборларга зарарли ҳашаротлар ҳамда каналар оралашига ва урчишига йўл қўймаслик мақсадида омбор атрофидаги ҳудуднинг ҳар 1 квадрат метрига 10 г ҳисобидан гексахлоран дусти чангланади, омбор бинолари шамоллатиб турилади ва қуруқ ҳолатда сақланади.
2. Омборларда каламуш ва сичқонлар пайдо бўлиб қолганида улар биологик усул билан ёки заҳарли емлар сочиб йўқотилади. Омборларга каламуш ва сичқонларни йўлатмаслик учун, омбор полини ва деворларининг 1 м баландликкача қисмини цемент билан суваш ҳамда эшикларнинг 1 м баландликкача қисмига тунука қоқиш тавсия қилинади.
3. Уруғлар, беда уруғхўридан тозалаш учун, экишдан бир ярим—икки ой олдин нафталинга булғаб олиниб, пишиқ қопларда сақланади; бунда 1 т уруғни дорилашга 3 кг нафталин сарфланади.
4. Экишдан олдин беда уруғлари сув, ош тузи ёки аммиакли селитра аралаш 15 фоизли намакобга солиниб уруғхўрдан тозаланади, сўнгра сувда ювилади ва соя жойда қуритилади.
5. Фақат кондицион уруғлар экилади.
6. Туганак узунбурунлари ва бошқа кемирувчи зараркунандалар тушган беда майсаларига гектарига 20—25 кг ҳисобидан гексахлоран дусти чангланади ёки ҳар гектарга 1000—1500 л ҳисобидан гексахлораннинг 1 фоизли суспензияси пуркалади (бу суспензиянинг ҳар л га 2 г қаттиқ ёки 4 г суюқ совун қўшилади).
Гексахлоран бўлмаса, бу ҳолда бедапоянинг ҳар гектарига 18 кг ҳисобидан натрий фторид чангланади.
7. Зараркунандалар кўп тўпланадиган эски бедапояларда кеч кузда, ёки қишда беда анғизларига ўт қўйиш тавсия қилинади.
8. Иккинчи йил ва узоқроқ вақт ўстирилаётган уруғлик бедалар кузда чимқирқарсиз плуг билан 23—25 см чуқурликда қайта ҳайдалади; бунда ҳайдашдан олдин бедапоянинг ҳар гектарига 40 кг ҳисобидан гексахлоран солинади.
9. Беданинг ўсишини кучайтириш ҳамда фитономус, туганак узунбуруни, бит ва қандалаларга чидамини ошириш учун эски бедапоялар эрта кўкламда (беда кўкариб ўса бошлагунча) дискланади, бироқ бу тадбир агротехника қоидаларига хилоф ҳамда далаларда беда олтин қўнғизи анча кўп бўлмаслиги шарт. Айни вақтда, бедапояни дисклаш олдидан ҳар гектарига 40 кг ҳисобидан фосфорит уни аралаштириб тайёрланган 25 фоизли тупроқ гексахлорани солинади.
10. Ўргимчаккана, бит, туганак узунбуруни, карадрина, беда тунлами ва бошқа зараркунандалар бегона ўтлардан бедапояга ўтишнинг олдини олиш учун, бегона ўтлар мудом йўқотиб турилади. Бегона ўтларда бит ва ўргимчаккана борлиги аниқланганда, бу ўтларни йўқотишдан олдин кимёвий препаратлар билан дорилаш керак.
11. Ўтган йиллардаги бедалар эрта баҳорда ўса бошлаганда фитономус ва туганак узунбурунларига қарши бедапоянинг ҳар гектарига 15—20 кг ҳисобидан гексахлоран дусти чангланади; гексахлоран бўлмаганида гектарига 10—12 кг ҳисобидан кальций арсенат ёки 18 кг ҳисобидан натрий кремнефторид чангланади.
Чанглаш ўрнига гексахлоран дустининг 0,2 % қаттиқ ёхуд 0,4 % суюқ совун қўшилган 1 фоизли суспензиясини (ҳар гектарига 1000—1500 л ҳисобидан) ёки кальций арсенатнинг сув қўшиб тайёрланган 0,3 фоизли суспензиясини пуркаса ҳам бўлади.
Бедапояда туганак узунбуруни кўп бўлганида кальций арсенатни ишлатиш маъқул кўрилмайди, чунки бу дори туганак узунбурунига етарли даражада таъсир этмайди. Агар бедапоялар ёнида тут дарахтлари бўлса, чанглаш ишини дарахтлар куртак ёза бошлагунча тугаллаш керак. Агар куртаклар ёзила бошлаган бўлса, суюқ дориларни жуда эҳтиётлик билан, уларни дарахтларга мутлақо юқтирмасдан пуркаш лозим, чунки бу препаратларнинг ҳаммаси пилла қуртини ҳам заҳарлайди.
12. Хашаки бедага битлар тушганида уни ўришдан 2 ҳафта олдин бедапоянинг ҳар гектарига 1000—2000 л ҳисобидан анабазин-сульфат ёки никотин-сульфат эритмаси пуркалади (бу эритмалар 1 л сувга 1 г анабазин сульфат ёки 0,75 г никотин-сульфат, 2 г қаттиқ ёхуд 4 г суюқ совун ёки 1 % ли ОП-7 ё эса ОП-10 маркали намлагич аралаштириб тайёрланади) ёки 4 фоизли анабадуст ёки 3 фоизли никодуст чангланади.
13. Далаларда ёки уларнинг яқинида кўрсичқон инлари бўлганида, бу инлар ҳар иккала томонидан 1 г цианплав ёки 1—1,5 г хлорпикрин билан заҳарланиб, инлар оғзи кўмиб қўйилади.
14. Кириш-чиқиш йўллари кўп бўлган ясси тишли каламуш инлари борлиги аниқланганда, бу инларга заҳарли ем қўйилади; кириш-чиқиш йўли биттагина бўлган инлар хлорпикрин билан заҳарланади; бундай инларнинг ҳар бирига 5 г ҳисобидан хлорпикрин қўйилиб оғзи дарҳол кўмилади.
15. Хашаки бедапояларда чигиртка ва чирилдоқларга қарши, беда ўрилиб, пичан даладан чиқарилганидан кейин гексахлоран ёки заҳарли емлар ишлатилади.
16. Беда қандаласи, фитономус, гул чивини, ғилофли куя, чўл халтачиси, беда тунлами, карадрина тушган уруғлик бедапоянинг гектарига 10—20 кг ҳисобидан гексахлоран дусти чангланади ёки гектарига 1000—2000 л ҳисобидан гексахлораннинг совунли суспензияси пуркалади (суспензия 1 л сувга 10—20 г гексахлоран дусти ва 2—4 г совун аралаштириб тайёрланади).
Гексахлоран бўлмаганда беда қандаласи тушган бедапоянинг гектарига 40—50 кг ҳисобидан 6-7 фоизли анабадуст ёки 4—5 фоизли никодуст чангланади ва ёки гектарига 1000—2000 л ҳисобидан совун аралаш анабазин ёхуд совун аралаш никотин эмульсияси пуркалади (эмульсиялар 1 л сувга 1,5 г никотин-сульфат ёки 2 г анабазин-сульфат ва 2—4 г совун аралаштириб тайёрланади; совун ўрнига 1 % концентрацияли ОП-7 ёки ОП-10 маркали намлагич қўшиш ҳам мумкин).
Фитономус личинкалари ва бошқа кемирувчи зараркунандалар тушган бедапоянинг гектарига 10—12 кг ҳисобидан кальций арсенат чангланади ёки 1000—2000 л ҳисобидан ўша препаратнинг сув қўшиб тайёрланган 3 фоизли суспензияси пуркалади.
17. Уруғлик беда энг қулай муддатларда, куннинг салқин пайтларида ва мумкин қадар ерга тўкмасдан йиғиштириб олинади.
18. Эрта кўкламда зарур чоралар кўрилмаган бедапояларда фитономус, карадрина, беда тунлами кўплаб урчиётган бўлса, бундай ҳолларда хашаки бедани муддатни кутмасдан ўриб, қуритмасданоқ даладан чиқариш сўнгра анғизнинг ҳар гектарига 750—1000 л ҳисобидан 1 фоизли натрий арсенит эритмаси (далаларда зарпечак ҳам бўлса, 4 фоизли эритма) пуркалади ёки гектарига 15 кг ҳисобидан гексахлоран дусти чангланади, бундан 2—3 кун кейин бедапоя қондириб суғорилади. Беда занг ва доғ касалликлари билан оғриганда ҳам муддатидан олдин ўриб олинади.
19. Хашаки бедада беда қандаласи кўпайиб кетганида ҳосилни ўришдан камида 2 ҳафта олдин 6—7 % ли анабадуст ёки 4—5 % ли никодуст чангланади ёхуд совун-анабазин ва ёки совун-никотин эмульсияси пуркалади.
20. Уруғлик бедаларда ёки уларнинг ёнидаги далаларда қизил бош шпанка ёхуд малҳамчилар хавфли даражада кўпайиб кетганда, зараркунанда тушган далаларнинг ҳар гектарига 20-30 кг ҳисобидан гексахлоран ёки 10-15 кг ҳисобидан калций арсенат чангланади ёки 1 л сувга 3 г калций арсенат аралаштирилиб тайёрланган супензия пуркалади. Хашаки бедага тушган қўнғизлар сув ва керосин солинган челлакка қоқиб туширилади.
21. Беда уруғини янчганда ва хиллаганда ҳосил бўлган чиқитлар март ойининг ярмигача молга егизилади, хўжаликда истеъмол қилишга ярамайдиган чиқитлар эса шу ондаёқ йўқ қилинади.
22. Кўкқурт, гамма ва бошқа кемирувчи тунламларнинг беда майсаларидаги қуртлари гектарига 15-20 кг ҳисобидан гексохларан дусти чангалаш йўли билан йўқотилади. Бу зараркунандаларга қарши натрий арсенит ва кунжара талқонидан тайёранган заҳарли ем ишлатса ҳам бўлади.
23. Бедапояларда зараркунандалар кўплаб тўпланиб қолмаслиги учун, бедани, иложи бўлганида, бир далада уч йилдан узоқ вақт ўстирмаслик керак.
24. Бедадан бўшаган далалар кузда чимқирқарли плуг билан чуқур қилиб шудгорлаб тупроқдаги зараркунандаларнинг, шунингдек, фитономус, гул чивини, беда тунлами, карадрина ва беда уруғхўрининг кўпчилигини қиришга эришиш керак.
Беда зараркунадалари кўплаб урчишининг олдини олиш ва улар зарарини камайтириш учун ташкилий – хўжалик ва агротехнологик тадбирлари ҳам кўрилади.
Беда зараркунандалари коплексига қарши кураш тадбирларини ғўза зараркунандаларига қарши кураш тадбирлари билан бирлаштириб, ғўза-беда алмашлаб экишдаги экинлар зараркунандаларига қарши умумий кураш олиб бориш лозим. Беда зараркунандаларига қарши кураш тадбирлари беданинг замбуруғ ва бактериал касалликларига қарши кураш чоралари билан ҳам боғлаб олиб бориш зарур.



Download 3,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   356




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish