Дала экинларининг асосий зараркунандалари



Download 3,6 Mb.
bet309/356
Sana13.01.2023
Hajmi3,6 Mb.
#899408
1   ...   305   306   307   308   309   310   311   312   ...   356
Bog'liq
Яхонтов В.В

Кураш чоралари. Полиз қўнғизига қарши курашиш учун даладаги ўсимлик қолдиқларини ўз вақтида йиғиштириб олиб, кейин чуқур шудгор қилиш керак; ёнғин чиқмайдиган бўлса далалар атрофидаги қамишларни ёқиш керак; қамишни ёқишнинг иложи бўлмаса, трактордан чиққан машина мойининг 10 % ли эмульсиясини пуркаш мумкин.


Полиз бургачалари, ёки бутгулли ўсимликларнинг бургачалари
Рhyllotrеtа sр. sр.
Марказий Осиёда полиз бургачаларининг (Рhyllotrеtа Fоudr. авлоди) бир неча тури: қора бургача (Рh. аtrа Ғ.), бронза бургача (Рh. fucata Wse.). равшан оёқли бургача (Рh. nemorun L.), кўк бургача (Рh. nigripes) ва тўлқинсимон бургача (Рh. undulate Kutsch.) зарар етказади.
Зарари. Полиз бургачалари бутгулли экинлар-горчица, карам, шолғом, турп, редискага, айниқса карам кўчатига кўп зарар етказади. Бу бургачалар баъзан айрим далалардаги карам кўчатини тамомила нобуд қилади; қўнғизлар уруғлик карамнинг гул бандларини ва баъзан шоналарини қирқиб кетади.
Тарқалиши. Қора бургача Марказий Осиё, Қозоғистон, Ғарбий Сибирь, Кавказ, Европада ва Яқин Шарқ мамлакатларида, бронза бургача Марказий Осиё, Қозоғистон, Кавказда ва Россия Европа қисмининг жануби-шарқида, равшан оёқли ва кўк бургачалар Марказий Осиё, Қозоғистон, Ғарбий Сибирь, Кавказ ва Европада учрайди, тўлқинсимон бургача эса аввалги икки тур учраган жойларда тарқалган, ундан ташқари, Сибирь ва Шимолий Америкада кўп учрайди.
Таърифи. Полиз бургачалари майда баргхўр қўнғизлар бўлиб, кичкиналиги ва орқа оёқлари билан сакрай олгани учун шундай ном билан аталади.
Қора бургачанинг катталиги 1,9-2,5 мм келади; ранги қора, мўйловларининг асоси малла ранг.
Бронза бургача қора бургачага жуда ўхшайди, аммо ундан сал кичикроқдир-катталиги 1,8-2,4 мм келади; ялтироқ тўқ бронза рангли, мўйловлари қора.
Равшан оёқли бургачанинг катталиги 2,5-3,5 мм дир, ҳар бир қанотустлигида тўппа-тўғри, узунасига кетган кенг сариқ ҳошияси бор. Болдири ва панжалари қизил ёки қўнғир-сариқ.
Кўк бургачанинг катталиги 2,0-2,8 мм; ранги бир хилда тўқ, кўк ипакдай ялтираб туради; мўйловлари қора.
Тўлқинсимон бургачанинг катталиги 2,0-2,5 мм, ҳар бир қанотустлигида кенг сариқ ҳошияси бор; бу ҳошияларнинг орасидаги қора камгаги (чокида) асоси ва учи олдидан торайган.
Полиз бургачаларининг тухумлари сарғиш ёки сариқ, ярим тиниқ, овал шаклида, 0,3-0,5 мм узунликда.
■ Личинкалари чўзиқ; равшан оёқли бургачанинг личинкалари сариқ; бошқа турларнинг личинкалари оқ; личинкалар гавдаси сийрак калта тук билан қопланган; қора бургача личинкасининг сўнгги сегментида хитинлашган қармоғи бор.
Бургачаларнинг ғумбаги эркин, оқиш сарғиш.

Download 3,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   305   306   307   308   309   310   311   312   ...   356




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish