Полиз қандалалари, ёки бутгулли ўсимликларнинг қандалалари
Еиrуdета sр. sр.
Марказий Осиёда полиз қандалаларининг уч тури: карам қандаласи (Еurуdemа maracandica Osh), ранг-баранг қандала (Е. Оrnata vаг. Ventralis Коl.) ва казачок қандала (Е. fеstiva vаr, dесоrаtа Н. S.) зарар етказади. Улар орасида карам қандаласи энг кўп учрайди.
Зарари. Полиз қандалалари бутгулли экинлар, айниқса карам баргларини сўриб, қуритиб ва сўлитиб қўяди; Туркманистонда ва Ўзбекистоннинг жанубий минтақаларида қандалалар кўпроқ зарар етказади.
Тарқалиши. Карам қандаласи Марказий Осиё, Қозоғистон, Шимолий Кавказда, Россиянинг Европа қисмининг жануби-шарқида ва Эронда учрайди.
Ранг-баранг қандала Марказий Осиё, Қозоғистон, Жанубий Сибирда, Россия Европа қисмининг жанубий ярмида, Ғарбий ва Жанубий Европада, Шимолий Африка ва Кичик Осиёда яшайди.
Казачок қандала бутун Палеарктиканинг ўрта ва жанубий қисмида тарқалган.
Таърифи. Полиз қандалалари равшан ва ола-була бўялган, сассиқ ҳидли безларининг тешиклари равшан кўринмайди, олдинги орқасининг чеккалари кўтарилиб туради, учбурчак қалқони, учбурчак қаншари бор (қаншар бошининг олдинги чеккасигача боради). Мўйловлари беш бўғимли, шу билан бирга асослари юқоридан кўринмайди.
Полиз қандалаларининг айрим турларини таниб олиш учун қуйидаги жадвални келтирамиз (Родд, Гуссаковский ва Антова) дан:
1. (2). Гавдаси (ёнидан қаралсин) уст томондан сал-пал қабариқ, пастки томонига қараганда яссироқ. Усти қора бўлиб, кўкимтир товланади; бошидаги доғлари кўзларидан олдинда туради, олдинги орқасининг олдинги ва ён чеккалари, ўрта ҳошияси ва орқаси чеккасида ҳар томонга қизил қирралар чиққан кенг ҳошияси бор, қалқони қора бўлиб, учи калта, ўрта чизиғи ва ён чеккасидаги доғлари қизил; қанотустликларидаги терили қисмининг кўп жойи қорамтир бўлиб, бир неча қизил доғи, учи эса қизил бўлиб, қора доғи бор. Пасти қора, қорнининг икки ён чеккаси кенг, қизил, икки чеккаси бўйлаб қатор қора доғчалари бор; мўйловлари ва оёқлари қора, бўйи 8-9 мм келади – ранг – баранг қандала.
(4). Гавдасининг усти очиқ-равшан қабариқ, аммо пастидан яссироқ эмас. Пастки томони оқ жилоли ёки кўп қисми оқиш, узунлиги 6,5-8 мм келади.
(4). Усти қора-кўк бўлиб, оқ ва қизил жилоси бор. Пастининг кўпчилик қисми оқиш; қорнида ўртаси бўйлаб икки қатор қора доғлари бор, ён чеккасида ҳам икки қатор қора доғчалари бор, нуқталар орасидаги камгаклар қизил; мўйловлари ва оёқлари қора, сонлари оқишроқ карам қандаласи.
(3). Устининг кўпчилик қисми қизил бўлиб, қора ва сал-пал кўк доғлари бор; олдинги орқаси қизил, олдинги чеккасида иккита қора доғи ва ўртасида кўндаланг қатор бўлиб турган тўртта қора доғи бор. Пасти қора бўлиб, ён чеккалари қизил, фақат кўкраги билан оёқ чаноқлари оқ жилоли; қорнининг ён чеккалари нафас тешиклари ёнидаги қора доғчалар билан бир қаторда турган кенг қизил ҳошия билан ўралган; мўйловлари ва оёқлари қора – казачок қандала.
Полиз қандалаларининг тухумлари 0,6-1 мм катталикда, бочкага ўхшаш, оч яшил ёки оч кул ранг бўлади.
Биринчи ёшдаги личинкалари юмалоқ, усти жуда ҳам қабариқ; пўст ташлагандан кейин гавда шакли вояга етган қандалага ўхшаб қолади. Личинкаларнинг қорни боши билан кўкрагига қараганда оч рангли; қорин тергитларида кўндаланг қорамтир доғлар бор.
Do'stlaringiz bilan baham: |