Дала экинларининг асосий зараркунандалари



Download 3,6 Mb.
bet148/356
Sana13.01.2023
Hajmi3,6 Mb.
#899408
1   ...   144   145   146   147   148   149   150   151   ...   356
Bog'liq
Яхонтов В.В

Таърифи. Вояга етган оддий узунбурун 12—16 мм катталикда бўлиб, қўнғир ёки кул тус-қўнғир рангда, ост томони бир оз оқишроқ бўлади. Танасини қалин қоплаб олган тангачалар артилса, қўнғиз янада қорамтир бўлиб кўринади; ғумбакдан яқиндагина чиққан ёш қўнғизча сариқ тусда бўлади. Қанотустлигида кўндалангига қия жойлашган бир нечта қора йўл бўлади; қанотустлиги учига яқин жойда орқа томони кичикроқ қора участка билан чегараланган оқиш дўмбоқча бор; қорнининг ост томонида майда қора доғчалар тизмаси бўлади. Қўнғизнинг бош трубкасининг уст томони кенгайган бўлиб, бунда икки биқини узунасига ўтган эгатча билан чегараланган қирра (киль) жойлашади. Узунбурун орқасининг олди ажинсимон; қанотустлигидаги елка дўмбоғи яққол кўриниб туради; қанотустлигида майда нуқта шаклли чуқурчалар тизмасидан ташкил топган 10 қатор эгатча бўлади. Тухуми овал шаклда, бўйи 1,2—1,3 мм, эни 1—1,1 мм, оч сариқ тусда бўлади. Личинкасининг бўйи эгилган чизиғи бўйлаб ўлчанганда 2,7—3 см, тўғри чизиқ бўйлаб ўлчанганда 1,2—1,4 см келади; туси оқ, боши сарғиш-қўнғир рангда; танасининг биринчи сегментигача бўлган қисмида ялтироқ, хитин қават билан қопланган майдонча бор; танаси ёйсимон букилган; оёғи йўқ; пешонаси тик қия бўлади.
Ҳаёт кечириши. Лавлаги узунбуруни вояга етган ҳолда тупроқда 12—32 см чуқурликка кўмилиб қишлайди. Қишловчи қўнғиз (узунбурун) тупроқ 8—100С гача исиши билан бирин-кетин уйғониб чиқа бошлайди. Бу қўнғизлар лавлаги майсаси пайдо бўлгунча қизил тасма, олабўта, шўра, ёввойи гултожихўроз каби ўтларда тўйиниб яшайди; лавлаги майсаси кўрина бошлаши билан унга ўтиб экинни ейишга киришади. Ҳаво ҳарорати 18—20°С дан паст бўлганда узунбурун қўнғиз уча олмайди. Бу зараркунанда лавлаги баргини еб ва поясини кемиради, кейинроқ эса барг четини кертади. Кун исий бошлаши билан бу қўнғизлар анча узоқда (бир неча ўн, ҳатто юз метр масофагача) учади, учиш баландлиги одатда 4 м.
Қўнғиз қишловдан чиққандан кейин 9—40 кун ичида жинсий вояга етади; қўшилишгандан кейин урғочиси тухум қўйишга киришади. Битта урғочи узунбурун 50—755 тухум, ўртача 100—120 тухум қўяди. Тухум қўйиш даври анча узоққа чўзилади. Урғочи қўнғиз бир кунда 1—5 тухум, баъзан 10 та тухум қўяди; тухумини ҳарорат 18°С дан паст бўлмаганда лавлаги қаторларининг соя жойига, олабўта, шўра, ёввойи гултожихўроз ўтлари тагига яқин тупроққа тахминан 1 см чуқурликка қўяди. Ҳарорат 21°С дан паст бўлганда қўнғизлар қўшилишмайди, 8°С дан паст бўлганда эса бутунлай ҳаракатдан тўхтайди.
Тухум қўйилганидан кейин 7-11 кун ичида ундан личинка чиқади; бу личинкалар дастлаб тупроқнинг устки қатламида яшайди; сўнгра 10—50 см чуқурликка тушади; лавлагининг илдизи ўсган сари вояга етган личинкалар янада чуқурроққа киради; личинкалар анча серҳаракат бўлганидан, овқат қидириб тупроқ ичида 70 см жойгача силжиши мумкин. Личинкаларнинг тўйиниб ҳаёт кечириши бир ярим ойдан уч ойгача давом этади; бу вақт ичида тўрт марта пўст ташлайди, шундан кейин у ғумбакка айланади; ғумбаклик даври икки-уч ҳафтага чўзилгач, бундан қўнғиз чиқади; бу қўнғиз тупроқ ичида келгуси йил кўкламигача туйинмай ёта беради; лавлаги ковлашда безовта қилинган қўнғиз ер бетига ўрмалаб чиқиши мумкин, аммо бу яна тупроқ ичига кириб қиш уйқусига кетади.
Бу зараркунанданинг генерацияси бир йилга чўзилади. Кузда ғумбакдан чиққан баъзи қўнғизлар диапауза ҳолатига киради, ва шу ҳолда бутун бир йил, баъзан ҳатто икки йилдан ортиқ муддат қолади.

Download 3,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   144   145   146   147   148   149   150   151   ...   356




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish