Дала экинларининг асосий зараркунандалари



Download 3,6 Mb.
bet144/356
Sana13.01.2023
Hajmi3,6 Mb.
#899408
1   ...   140   141   142   143   144   145   146   147   ...   356
Bog'liq
Яхонтов В.В

Кураш чоралари. Лавлаги пайкали теварагидаги бегона ўтларни ўз вақтида (лавлаги майсаси кўкариб чиққунча) йўқотиб туриш ҳамда лавлаги уруғини эрта муддатда ўз вақтида экиш жуда яхши натижа беради. Пахтачилик илмий текшириш институти ўсимликларни ҳимоя қилиш станциясининг ўтказган кузатишларига қараганда, лавлаги эрта муддатда экилса, у бурга билан деярли шикастланмайди. Ўсимликларнинг барвақт кўкариб чиқиб, ривожланишига ёрдам берадиган илғор агротехника усулидан фойдаланиш жуда катта аҳамиятга эга; айниқса ерни кузда яхшилаб шудгорлаш муҳимдир, бунда лавлаги бургаси жуда камайиб кетади. Лавлаги уруғи эрта муддатда экилганда, бундан чиққан майсалар бурга кўплаб пайдо бўладиган вақтгача анча бақувватлашиб олади.
Бурга тушган экиннинг ҳар гектарига 15—18 кг дан гексахлоран дусти (порошоги) чангланади; агар бу дорилар самолётдан чангланса, гектарига 12—15 кг дан сарфланади ёки гектарига 10—15 кг дан кальций арсенат ва ёки 6—30 % анабазин сульфат ёки 5—6 % никотин сульфат қўшиб тайёрланган никодуст чангланади; бир гектарга 25—30 кг анабадуст ёки никодуст сарфланади. Шунингдек, натрий кремнефторидни чангласа ҳам бўлади; аммо Пахтачилик илмий текшириш институти ўсимликларни химоя қилиш станцияси тажрибаларининг маълумотларига кўра бу кейинги дори ўсимлик баргига яхши ёпишмаслиги сабабли бунинг зараркунандага кўрсатадиган таъсири унчалик яхши бўлмайди (Степанцев).
Бундан ташқари, лавлаги бургасига қарши курашда ҳар хил механиқ усуллар —бурга тутқич ёки марли билан тутишдан фойдаланилади.


Лавлаги кул ранг узунбуруни
Tanymecus palliates F.
Зарари. Бу зараркунанданинг вояга етган қўнғизи ёш ўсимликларнинг поясини ва баргини кемириб лавлагига зиён етказади. У узунбуруннинг бу хилдаги зарари Марказий Осиёнинг шимолий туманларида, айниқса шарқи-жанубий Қозоғистонда ва Қирғизистонда сезиларли даражада бўлиб туради.
Тарқалиши. Лавлаги кул ранг узунбуруни Марказий Осиёда, Қозоғистонда, Европанинг энг шимолий қисмидан ташқари ҳамма жойида, Кавказда ва Ғарбий Сибирда бўлади.
Таърифи. Вояга етган узунбурун қўнғизнинг буйи 8,5—12 мм, ранги қўнғир кул тусда, бир хил рангда бўлади, бош трубкаси қисқа, кенг ва тўғри; кўзи катта, қанотустлигидаги елка дўмбоғи яққол кўриниб туради; мўйлови бош трубканинг юқориси яқинига бириккан. Юмалоқ шаклдаги кўзидан сал пастроқда узун туклар бўлади. Узунбурун (қўнғиз) қанотустлигининг ёнлари деярли параллел бўлиб, фақат устки томони сал торайган; қаноти редукцияланган бўлгани учун у уча олмайди. Тухуми оқ ёки сарғиш оқ тусда, бу тухум ривожланган сари қорамтир тусга киради, буйи 0,9—1,2 мм, эни 0,5—0,7 мм келади. Личинкасининг бўйи 13—17 мм гача, оқ рангда, боши сариқ бўлади; танасининг охирида тор, ранги сарғиш-қўнғир пластинка бор, бу пластинка хитин билан қопланган. Личинканинг танаси сал эгилган, оёғи йўқ. Оёқ думбоқчалари орасида иккитадан узун қилча бўлади. Ғумбаги оқ тусда, бош трубкаси охирида иккита конуссимон ўсиғи бор; ғумбагининг кейинги қисмидаги майда дўмбоқчаларида кўп миқдорда қилчалар жойлашган; қорни охирида иккита узун ўсимтаси бор. Ғумбакнинг буйи 8—12 мм.

Download 3,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   140   141   142   143   144   145   146   147   ...   356




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish