Дала экинларининг асосий зараркунандалари


Тарқалиши. Палеарктиканинг ҳамма жойида ва Шимолий Америкада учрайди. Таърифи



Download 3,6 Mb.
bet142/356
Sana13.01.2023
Hajmi3,6 Mb.
#899408
1   ...   138   139   140   141   142   143   144   145   ...   356
Bog'liq
Яхонтов В.В

Тарқалиши. Палеарктиканинг ҳамма жойида ва Шимолий Америкада учрайди.
Таърифи. Қанотсиз битнинг буйи 2,5 мм гача, қанотли битнинг бўйи эса 2 мм гача бўлади. Танаси қўнғир қорамтир, зангорироқ-қора ёки қора рангда; қанотсизи —хира оқ рангда. Қанотлисининг боши ва кўкраги, кўпинча қорни ҳам ялтироқ; қанотли битнинг боши ва кўкраги қорнига қараганда бир-мунча қорамтир тусда. Қанотсиз битда мўйловининг 3-4-ва 5-бўғими ва оёқ болдири (юқорисидан ташқари) оқиш сариқ; қанотли битда—олдинги оёқ сони оқ тусда бўлади. Лавлаги бити етарли даражада озиқланмаса, у майдалашиб, қора ранг ўрнига қўнғир тусга киради.
Бит тухуми овал шаклда, қора тусда бўлиб, бўйи 0,4 мм атрофида бўлади.
Ҳаёт кечириши. Лавлаги бити тўғри тартибдаги кўчманчи ҳашаротдир. Бу бит лавлаги, ловия, картошка, кўкнори, сабзи ва бошқа баъзи бир экинларга ҳамда кўпгина ёввойи ўсимликларга тушади; одатда бит шу ўсимликлардан лавлагига ўтади; бу ўсимликларда у кўкламнинг иккинчи ярмидан бошлаб, то кузгача урчийди. Лавлаги бити асосан гуттаперг дарахти, жасмин ва калина ўсимликларида бўлади.
Лавлаги бити тухумлик стадиясида асосий яшаш ўсимликларининг новдаларида қишлайди. Ўсимлик барг ёза бошлаганда тухумдан личинкаси чиқади. Асосий ўсимликларда бит кўкламда тез урчиб, 2—4 авлод беради; битта урғочи бит 100 га яқин личинкани вужудга келтиради; ёзда эса бошқа битлар каби партеногенетик шаклда урчийди. Личинкалари туғилганидан кейин 7—9 кун ўтгач катталашиб, ўзидан кўпаядиган битга айланади. Қанотли битлар иккинчи авлоддан бошлаб пайдо бўлади. Асосий ўсимликлар барглари дағаллашгач, битлар оралиқ ўсимликларга ўтади. Битларнинг барг ширасини сўриши натижасида барглар ҳимарилиб кетади.
Битлар ўсимликларнинг новдаси, ғунча ва мева шираларини ҳам сўради.
Ёз давридаги юқори ҳарорат битларга ёмон таьсир этади, уларнинг урчиши сусаяди ва бунинг устига битхўр ҳашаротлар (хонқизи, сирфид пашшаси, олтинкўз, афидиуслар) уларни кўплаб қириб юборади; шунинг учун ёз ўрталарида бит миқдори жуда камайиб кетиб, кузда яна кўпаяди. Кеч кузда қанотли битлар асосий яшаш ўсимликларига ўтади; бу ерда сўнгги авлоднинг урчиш қобилиятига эга бўлган урғочилари ривожланади. Учиб келган битлар бу асосий ўсимликда 10—12 тадан личинка туғади, битларнинг бошқа бир қисми личинкаларини оралиқ ўсимликларда туғади, бу туғилган личинкалардан қанотли эркак битлар ривожланиб, булар ҳам асосий яшаш ўсимликларига учиб ўтади. Бит қишлайдиган тухумини одатда жасмин, калина ёки гуттаперг дарахти ўсимлиги шохларидаги куртаклар ёнига қўяди. Сўнгги авлодда ҳар бир урғочи бит тўртта—еттитадан тухум қўяди; тухум қўйиш жараёни қора совуқ тушгунча давом этади. Бу зараркунанда бир йилда 12—15 авлод беради.
Кураш чоралари. Энг муҳим кураш тадбирларидан бири бегона ўтларни ўз вақтида йўқотиб ва гуттаперг дарахтини кесиб туришдан ҳамда экинларни мумкин қадар яхши парвариш қилиб, бақувват ўстиришдан иборатдир.
Кимёвий кураш тадбирларидан эса бит тушган ўсимликларга ўз вақтида (барглари ҳимарилгунча) анабазин-сульфат (1 л сувга 1 г қўшиб) ёки никотин-сульфат (1 л сувга 0,7 г қўшиб) пуркалади, бунда сув аралаштириб тайёрланган шу дориларнинг ҳар литрига 2 г дан кир совун ёки 4 г суюқ совун аралаштирилади. Бу доридан экиннинг ҳар гектарига 700—800 л сарфланади. Юқорида кўрсатилган дорилар ўрнига, гектарига 50 кг ҳамда уруғлик лавлаги экинларининг гектарига 75—100 кг ҳисобидан 5 % ли анабадуст ёки 4 % ли никодуст чангланади; шунингдек, 12 % ли гексахлоран дусти чангланиши ҳам мумкин (Зверезомб Зубовский).

Download 3,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   138   139   140   141   142   143   144   145   ...   356




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish