Дала экинларининг асосий зараркунандалари



Download 3,6 Mb.
bet149/356
Sana13.01.2023
Hajmi3,6 Mb.
#899408
1   ...   145   146   147   148   149   150   151   152   ...   356
Bog'liq
Яхонтов В.В

Кураш чоралари. Бу зараркунандага қарши кураш лавлаги экиладиган ерни кузда шудгорлаб яхшилаб ишлашдан, пухта текширилган уруғни барвақт экиб олиб, майсаларни соғлом ва текис ундириб олишдан иборат. Қўнғиз пайдо бўладиган вақтгача лавлаги майсаси қанчалик бақувватлашиб олса, у қўнғиздан шунчалик кам шикастланади; келгусида ўсимликларнинг нормал ўсишини таъминлаш учун бунда лавлаги қатор ораларини ўз вақтида пухта ишлаб туриш ва минерал ўғитлар солиб бориш катта аҳамиятга эга. Лавлаги пайкали теварагида олабўта, шўра, ёввойи гултожихўроз каби ўтларнинг ўсишига йўл қуймаслик ҳам муҳимдир, қўнғиз кўкламда пайдо бўлганидан кейин уларни механиқ усул билан қириш олдидан бегона ўтларни кимёвий йўллар билан йўқотиш керак.
Лавлаги ўз вақтида ягана қилиниши, агар қўнғиз кўпайиб кетган бўлса яганалаш олдидан унга дори сепиш зарур. Келгуси йилда ҳосилни ошириш учун ерни чуқур шудгор қилиб ҳайдаш ва шунинг билан бир вақтда ерга ўғит солиш ҳам катта аҳамиятга эгадир.
Қадимдан лавлаги экиб келинаётган туманларда лавлаги узунбурунига қарши механиқ кураш усули кенг микёсда қўлланилади. Чунки қўнғизнинг кўкламда паст ҳароратда уча олмаслигидан фойдаланиб, лавлаги пайкали теварагига чуқурлиги 35 см, эни 25 см қилиб тик деворли эгат кавланади. Бу эгатнинг ҳар 5 м жойига диаметри 25 см ва чуқурлиги 30 см тик тутгич қудуқча қазилади; мана шу ариқ ва қудуқчаларга тўпланиб қолган қўнғизлар вақти-вақти билан ўлдириб турилади. Кейинги вақтларда ариқларнинг таги ва деворларига гексахлоран дустини чанглаб қўйиш тавсия этилган.
Далани кўздан кечирганда кўзга кўрингаи қўнғизларни қўлда териб бориш керак. Агар экин даласида ва бегона ўтларда зараркунанда кўп бўлса, буларнинг тухум қўйишга киришувидан олдин экин ва уватлардаги бегона ўтларга дори пуркаш ёки чанглаш зарур. Масалан, бу лавлаги узунбурунига қарши лавлаги пайкалининг ҳар гектарига 2,8 кг натрий кремнефторид олиб 400 л сувга аралаштирилади, сўнгра пуркаб чиқилади ёки бу дорининг порошогидан ҳар гектарга 8—10 кг олиб чангланади ёки қуйида кўрсатилган дорилардан бири пуркалади: ҳар гектарга 4 кг натрий фторид 400 л сувга (яхшиси бунга 1 % қиём қўшиб) аралаштириб ёки 1,4 кг париж кўки ва 2,8 кг сўндирилмаган оҳак 400 л сувга қўшиб ишлатилади; қуруқ, иссиқ кунларда 16 кг барий хлоридни 400 л сувга (бунга 1 % қиём) қўшиб пуркалади; қиём қўшилганда дорининг ёпишқоқлиги ошади. Бундан ташқари, ҳар гектар экинга 30—40 кг дан ДДТ ёки гексахлоран дусти чанглаш ҳам яхши натижа беради.
Сўнгги вақтларда лавлаги узунбурунига қарши лавлаги экинига ДДТ нинг 50 фоизли пастаси (гектарига 2,5—3 кг), ДДТ нинг 30 фоизли ҳўлланувчи кукуни (гектарига 4—4,5 кг) ва гексахлораннинг 20 % ли эмульсияси самолётдан пуркалганда гектарига 5 кг сарфлаганда ва ердаги аппаратлардан пуркалганда 6 кг сарфлаганда анча яхши натижа берганлиги исботланган. Шу билан бирга узунбурун қўнғиз личинкасига қарши кўкламда тупроққа 25 % ли гексахлоран дустини гектарига 45—50 кг дан ёппасига солиш ёки қатор ораларига ўғит билан бирга гектарига 6 кг солиш, шунингдек экин уруғи экилиши олдидан ерни ишлашда 12 % ли гексахлоран дустидан гектарига 75 кг солиш жуда фойдали натижа беради.
Илмий текшириш муассасаларнинг яқин вақтларда қилган тажрибалари келажакда лавлаги узунбурун қўнғизига қарши курашишда полихлорпиненнинг 65 фоизли эмульсиясини ишлатиш ҳам яхши натижа беришини кўрсатди; бундан ташқари, экиннинг ҳар гектарига 10 кг ҳисобидан гептахлор сарфланади, лекин бу препаратни саноатимиз хозирча кам чиқараяпти.
Лавлаги узунбурунининг пайдо бўлиб туриши анча узоққа чўзилганидан, экин далаларини ёз бўйи бир неча марта дорилашга тўғри келади.
Украинада лавлаги узунбурунига қарши курашда биологик усул—зараркунанда пайдо бўлган далаларга товуқларни ёйиш (ўтлатиш) тажриба қилинмоқда.

Download 3,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   145   146   147   148   149   150   151   152   ...   356




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish