227
Бу усул ривож топиб янги юқори ҳосилли навларни жадал кўпайтириш ва
ишлаб чиқаришга жорий этиш ва ҳозирги замон тизимини яратишда
фойдаланилган. У қуйидаги асосий тадбирлардан иборат.
1.Янги
навнинг
уруғлигини
оммавий
ишлаб
чиқаришини
районлаштирилиши мўлжалланган ҳудуднинг таянч уруғчилик хўжаликларида
ташкил қилиш.
2.Янги навни селекцион маркази, тажриба хужалиги, махсус ва таянч
хўжаликлар далаларида уни районлаштирилишидан бир неча
йил илгари давлат
ҳатто конкурс нав синаши тугаганигача кўпайтириш.
3.Уруғликни кўпайтириш юқори коэффициентларини таъминловчи махсус
уруғчилик усулларидан фойдаланиш юқори агрофон, кенг қаторли қилиб экиш,
уруғлик экиш меъѐрларини камайтириш ва бошқалар.
Бу усулни қўллашда селекцион муассасалари мавжуд бўлган ҳамма
заҳираларидаги жумладан конкурс, экологик ва давлат нав синашида
етиштирилган уруғликларидан фойдаланилади. Районлаштирилгандан кейин
илмий тадқиқот муассасаларининг тажриба хўжаликлари, ҳамда нав синаш
станциялари ва нав синаш шахобчаларида 2-3 йил давомида илмий-тадқиқот
муассасасининг ва вилоят қишлоқ хўжалик бошқармасининг
вакилларидан
ташкил топган комиссиянинг рухсати билан янги навнинг ҳар қандай
репродукция экини оптимал агротехника, негатив танлаш, тур ва нав ўтоғи
ўтказилиб, уруғлик яхши тозаланиб элита уруғлигига қўйиладиган стандарт
талабларига тўлиқ жавоб берадиган ҳолатга етказилгандан кейин
расмийлаштирилади.
Оригинал уруғликларини оддий қайта-қайта
экиш билан бирга янги
навни жорий этишининг дастлабки босқичида унинг морфологик, биологик
хусусиятларини ва маҳсулдорлигини сақлаб қолган ҳолда тегишли усуллардан
фойдаланиб бирламчи уруғчиликни қисқартирилган схема бўйича ўтказиш
рухсат этилади. Янги навни уруғчилигини жадаллашган усулда кўпайтириш
давлат нав синашининг биринчи йилидан бошланади (23- расм). Аммо айрим
ишлаб, чиқариш бирлашмалари ва селекция марказларида бу иш эртароқ
конкурс нав синаши босқичида ва ҳатто биринчи ѐки
иккинчи йилдан
бошланади. Бу усулда янги нав тезроқ 2-3 йилда кўпайтирилиб ишлаб
чиқаришга жорий этилади.
Янги навни ишлаб чиқаришга тезлик билан жорий этиш учун унинг
уруғлигини жадаллашган усулда кўпайтиришни уни районлаштиришга ва давлат
ва конкурс нав синаши билан бир вақтда ўтказишни ташкил этиш керак.
Бу иш туфайли янги нав районлаштирилиш билан катта майдонларни
эгаллайди ва унинг ишлаб чиқаришга жорий этилиши тезлашади. Шу билан
бирга кўпчилик селекцион марказларнинг тажрибалари шуни кўрсатадики янги
навни тезлик билан ишлаб чиқаришга жорий
этилишида унинг экологик
пластиклиги, бошқа экиб келинаѐтган навларга нисбатан ҳосилдорлиги ва
хўжалик биологик хусусиятлари (қурғоқчиликка, қишга, ѐтиб қолишга,
касалликларга чидамлилиги) билан анча устун бўлиши ҳал қилувчи ролни
ўйнайди.
228
23-расм. Жадаллашган усулда тез муддатда янги нав уруғлигини
кўпайтирииш схемаси.
Навни конкурс ва экологик синови
Нав етиштириш муассасаси
Нав яратган муассаса
Илмий тадқиқот муассасалари,
ўқув-тажриба хўжаликлари,
кўпайтириш питомниклари,
суперэлита, элита
Ўқув –тажриба хўжаликлари,
элита, 1-реподукция
Ихтисослашган хўжаликлар ва
йирик уруғчилик
фермер
хўжаликлари 2-3 -
репродукция
Ишлаб чиқариш фермер
хўжаликлари
1-
йил
2-
йил
3-
йил
Давлат
нав с
ин
аши
Рай
он
лашт
ир
ил
га
н
навн
и ж
ор
ий
этиш
Танлаш
питомниги
Суперэлита
Элита
Қи
сқа
рт
ир
ил
га
н сх
ема б
ўй
ича
Нав яратган
муассасасида
янги
районлаштирил
маган навни
кўпайтириш
229
Канада, АҚШ, Мексика, Ҳиндистон, Россия ва бошқа мамлакатларда
буғдойнинг калта пояли интенсив типидаги навлари жадаллашган усулда, ўта қисқа
муддатда кўпайтирилиб ишлаб чиқаришга жорий этилади.
Ҳосилдорликни оширишнинг асосий омилларидан бири-ишлаб
чиқаришга янги навларни жорий этиш ва уруғликни яхшилаш ҳисобланади.
Уруғчилик вазифаларига нав алмаштириш ва нав янгилашни ўтказиш киради,
яъни эски, ҳосилдорлиги пастроқ бўлган навларни маҳсулдорлиги баландроқ
навларга алмаштириш ва ўзининг хўжалик жиҳатдан қиммати пасайган
уруғликни юқори навдорлик, экинбоплик ва ҳосилдорлик хусусиятли, касаллик
ва зараркунандалардан соф бўлган уруғлик билан алмаштириш.
Навдор уруғликни етиштиришнинг умумий принциплари навни
ѐмонлашишига йўл қўймайдиган оптимал технология шароитида ўстириб,
систематик тур ўтови ва нав ўтови ўтказилиб,
касаллик ва зараркунандалар
билан зарарланган ўсимликларни чиқариб ташлаш) асосида, энг яхши
ўсимликларни танлашга асосланган.
Юқори сифатли навдор уруғликни ўстириш қатор илмий ва амалиѐт
ходимларининг меҳнати билан амалга оширилади ва умуман ижобий тизимни
ташкил килади. Аммо бу тизимнинг битта заиф томони мавжуд – ўстириш
жараѐнида уруғликнинг ҳосилдорлик сифатларини шаклланиши.
Уруғликнинг сифат кўрсаткичлари – экинбоплик сифати, навдорлик
сифати ва ҳосилдорлик сифати билан боғлиқ.
Do'stlaringiz bilan baham: