Д. Т. Абдукаримов



Download 6,32 Mb.
Pdf ko'rish
bet185/238
Sana05.06.2022
Hajmi6,32 Mb.
#638228
TuriЛекция
1   ...   181   182   183   184   185   186   187   188   ...   238
Bog'liq
Dala ekinlari selektsiyasi va urugchiligi

Кўпайтириш 
питомниги.
Бу 
питомникда 
иккинчи 
йилги 
бўғинларни синаш питомнигида танлаб олинган линиялар аралашмаси 
уруғликлари экилади. Кўпайтириш учун олинган уруғлик ва унинг ҳосили 
уруғлик 
орқали 
ўтадиган 
(юқадиган) 
касалликлардан 
зарарсизлантирилади. Йирик, яхши шаклланган ва биртекис уруғлик ҳосил 
қилиш учун кенг қаторли қилиб жойлаштирилганда экин нормасини 
шундай қўллаш керакки, қатордаги ўсимлик сони (1 м қаторда унувчан 
уруғ сони) оддий одатдаги қаторлаб экиладиганга нисбатан 30-50 % кўп 
бўлсин. Фақат шундагина улар ноқулай шароитларга (қурғоқчилик, қишги 
зарарланишларга, ҳашаротларга, занг асалига ва бошқалар) чидамлилик 
қобилиятига эга бўлиши ва юқори сифатли яхши ҳосил бериши мумкин. 
Кўпайтириш питомнигидан олинган уруғликдан суперэлита ҳосил қилинади. 
Элита суперэлита уруғлигидан, кўпайтириш питомнигидан ѐки иккинчи 
йилги бўғинларни синаш питомниги уруғлигидан ўстирилади. Бу экиннинг 
тури, қўйилган режа ва вазифларига боғлиқ. 
Кўпайтириш питомниги суперэлита ва элита уруғчилигида қабул 
қилинган алмашлаб экиш майдонларида энг яхши ўтмишдош экинлардан кейин 
юқори агротехника шароитида ва ҳар бир экин ва нав учун қабул қилинган 
оптимал экиш нормаси қўлланади. 
Ўзидан чангланувчи экинларнинг кўп линияли навларининг 
бирламчи 
уруғчилиги
навни яратган-оригинатори бўлган муассасаларида ўтказилади. 
Кўп линияли навни ташкил этган линиялар 1 нчи ва 2 нчи йилги бўғинларни 
синаш питомникларида якка танлаш схемаси бўйича ўстирилади. Бундай навни 
шаклланиши турли морфологик бир тусли, аммо биологик хусусиятлари билан 
фарқ қиладиган линиялардан 1 нчи йил кўпайтириш питомнигида тадқиқот 
натижаси ѐки махсус қабул қилинган услуб асосида амалга оширилади. 
Оммавий танлаш.
Бу усул нав яратган муассасанинг таклифи асосида оммавий 
танлаш йўли билан яратилган навларнинг уруғчилигида ва янги истиқболли 
ҳамда камѐб (дефицит) навларнинг уруғчилигини жадалашган ҳолда 
кўпайтиришда қўлланилади. 
Оммавий танлаш усулидан фойдаланганда элита уруғликларини 
етиштириш тартиби қуйидаги босқичлардан иборат (22-расм): 
-биринчи ва иккинчи йилги кўпайтириш питомниги, супер элита ва элита. 
Элита ўсимликларини танлаш суперэлита ва элита экинларининг юқори 
маҳсулдор майдонларида ўтказилади. Морфологик белгилари бўйича таҳлил 
қилингандан сўнг улар алоҳида-алоҳида қилиб янчилади, маҳсулдорлиги ва 
дони бўйича баҳоланади, ундан кейин энг яхши ўсимликларнинг уруғликлари 
бирлаштирилиб кўпайтириш питомнигида экиш учун фойдаланилади. Бундай 
ўсимликларнинг сони экиннинг тури ва элита уруғликка бўлган талабига қараб 
белгиланади. Одатда унинг сони 2-3 минг дан кам бўлмаслиги керак. 
Элита уруғлигига талаб катта ҳажмда бўлганда уруғлик иккинчи йилги 
кўпайтириш питомнигида қайта экилади. 


226 
Кўпайтириш питомнигида йиғиб олинган уруғлик яхши сараланиб-
тозаланиб суперэлита экиш учун фойдаланилади. Суперэлита уруғликлари 
элита уруғлигини олиш учун экилади. 
Оммавий танлаш кўпчилик экинларнинг элита уруғлигини етиштирилиш 
муддатини анча қисқартириши туфайли якка танлашга нисбатан янги навларни 
жорий этишнинг дастлабки босқичларида афзалроқ бўлади. Морфологик ва 
генетик жиҳатдан бир текис навларда оммавий танлаш якка танлашга ўхшаш 
натижаларга эга. Уруғлигидан кўпайтириш жараѐнида ажралиш давом этаѐтган 
навлар билан ишлаганда авлодларнинг юқори даражадаги бир текислилиги 
фақат якка танлашдан фойдаланишда амалга ошади. 
Механик ва биологик ифлосланишни ва касалликлар билан зарарланишни 
олдини олиш учун битта навнинг ҳамма уруғчилик питомникларини бошқа 
уруғчилик экин майдонларидан, айниқса шу турга мансуб экин селекцион 
питомникларидан ишончли равишда ажралган (масофавий изоляция) ҳолда 
жойлаштириш лозим. 
Вегетация даврида экинларни парвариши, бегона ўтлар, касаллик ва 
зараркунадаларга қарши курашиш чоралари ва нав ўтоғи юқори даражада 
ўтказилиши лозим. 

Download 6,32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   181   182   183   184   185   186   187   188   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish