Д. Т. Абдукаримов


Уруғликнинг экинбоплик сифати



Download 6,32 Mb.
Pdf ko'rish
bet187/238
Sana05.06.2022
Hajmi6,32 Mb.
#638228
TuriЛекция
1   ...   183   184   185   186   187   188   189   190   ...   238
Bog'liq
Dala ekinlari selektsiyasi va urugchiligi

Уруғликнинг экинбоплик сифати 
– унинг экишга яроқлилик 
хусусиятлари мажмуаси (унувчанлик, ўсиш энергияси, тозалиги, намлиги, 
касаллик ва зараркунандалар билан зарарланганлиги ва бошқа) дан иборат. 
Навдорлик сифати 
– уруғликнинг нав тозалиги, типиклиги, 
репродукцияси ва бошқа кўрсатгичлари бўйича талабларга жавоб бериши. 
Ҳосилдорлик сифати 
– уруғликнинг аниқ ишлаб чиқариш шароитида 
маълум миқдордаги ҳосил бериш хусусиятидир. 
Экин ҳосилдорлиги уруғликнинг ирсий, модификацион ўзгарувчанлигига 
боғлиқ бўлади ва у ўстириш шароитларига боғлиқ ҳолда шаклланади. Бир хил 
генотип (нав) га эга турли уруғликлар бир хил ўстириш технологияси 
шароитида турлича ҳосил бериши мумкин. Шу билан бирга ҳосилдорлик 
сифатлари бир хил бўлмаган уруғликдан ҳосил бўлган ўсимликлар қатор 
фенотипик ва қимматли хўжалик белгилари бўйича бир – биридан фарқ қилиши 
мумкин. Уруғликни ўстириш (етиштириш) жойни уларнинг ҳосилдорлик 
сифатига таъсирини билиш керак. Академик П.Н.Константинов тўплаган кўп 
маълумотлар асосида қуйидаги хулосага келади: «ҳар қандай нав учун ташқи 
муҳит шароитлари ўтказиладиган вақтга ва жойга реакцияси жуда ўзгарувчан. 
Сифати бир хил бўлмаган ва келиб чиқиши ҳар хил бўлган уруғликдан битта 
навнинг ҳосилдорлиги ҳар хил бўлади». 
Шунга ҳам эътибор қилиш керакки, буғдойнинг ҳосилдорлигига ва 
доннинг сифатига ўстириш технологияси усулларининг тўғридан-тўғри шу 
йилнинг ўзида таъсири ва ундан кейинги йилдаги таъсир кучи бир хил 


230 
йўналишда бўлмайди. Масалан, олимлар томонидан махсус ўтказилган 
тажрибада кузги буғдой Безостая-1 навини қалин қилиб жойлашган экинда 
гектаридан олинган қўшимча ҳосил 10,9 % ни ташкил қилган бўлса, унинг 
наслида ҳосилдорлик 6,3 % га пасайган. 
Шунга ўхшаш натижалар – баъзи навларда ўғитларнинг таьсири остида 
уруғликнинг ҳосилдорлик сифатларини пасайиши кузатилган. Шундай қилиб, 
тўғридан-тўғри таъсир остида ҳосилдорликни ошиши, ҳосилдорлик 
сифатларини ўзгарувчанлик сабаби бўла олмайди. Бундай фикрни тўғри 
эканлигини бир ҳолатда агрофоннинг таъсири остида шу йилнинг ўзида 
тўғридан-тўғри ва келгуси йил унинг наслида ҳам ҳосилдорликни ошиши, 
иккинчи ҳолатда эса уруғликни ҳосилдорлик сифатларини пасайишини 
кўрсатади. 
Кўп ҳолларда юқори ҳосилли майдонларда ҳамма вақт ҳосилдорлик 
сифати яхшироқ уруғлик шаклланади деган фикр тарқалган. Ҳакиқатдан ҳам 
айрим ҳолларда юқорироқ ҳосилли майдонларда етиштирилиб олинган 
уруғликлар юқори ҳосилдорлик сифатларига эга бўлади. Аммо юқори ҳосилли 
майдонлардан олинган уруғликларнинг ҳосилдорлик сифатлари паст бўлган 
ҳолларини учраши ҳам кам эмас. Тупроқ унумдорлиги ҳар хил бўлган 
майдонлардан олинган уруғликларнинг ҳосилдорлик сифатлари бир хил бўлиш 
ҳолатлари ҳам кам эмас. Ҳар бир навнинг агрофонга-парвариш технологиясига 
тўғридан – тўғри ва унинг наслида ўзига хос реакцияси мавжуд. 
Онтогенез жараѐнида ҳосил бўлган ҳосилдорлик сифатлари турли сунъий 
реагентлар таъсири остида ўзгариши мумкин. Шундай килиб, кўпчилик 
тадқиқотчиларнинг кўп йиллар давомида ўтказган изланишлари натижасида 
уруғликларнинг ҳосилдорлик сифатларини турғунлиги етарлича бўлмаган 
хусусият эканлиги аниқланган. Ташқи муҳитнинг кўп хилдаги омиллари 
таъсири остида аниқ ҳосилдорлик сифатларига эга бўлган уруғликлар уларнинг 
яхшиланишига қараб ўзгартирилиши мумкин. 
Шу омилларнинг ўзи, лекин бошқа меъѐрда ѐки ишланиш (таъсир этиш) 
давомийлигини чўзилиши натижасида ҳосилдорлик сифатларини пасайишига 
иш бетараф бўлишига олиб келиши мумкин. 
Иккала ҳолда ҳам уруғликнинг ҳосилдорлик сифатларини экологик 
шароитлар таъсири остида шаклланишида ҳам, турли реагентлар таъсири 
остида уларнинг ўзгаришида ҳам уруғликнинг физиологик-биохимик 
мажмуасининг ўзгарувчанлиги кўриниб турибди. 
Уруғликни пишиш жараѐнида яратиладиган физиологик- биохимик асоси 
нисбатан осонлик билан ташқи муҳит омиллари таъсири остида аниқ меъѐрда 
ўзгариши мумкин. 
Олимлар томонидан ўтказилган тадқиқотларнинг кўрсатишича 
уруғликларнинг ҳосилдорлик сифатларини ўзгарувчанлиги популяцияларнинг 
бир текислигини ўзгаришига боғлиқ. Морфологик жиҳатдан бир текислиги 
қандай даражада бўлмасин навлар кўп биологик ва қимматли хўжалик 
белгилари бўйича хилма хиллиги билан кескин ажралиб туради. Биологик ва 
қимматли хўжалик белгилари бўйича бир текислигини таъминлайдиган 
агротехнология усуллари уруғликнинг ҳосилдорлик сифатларини оширишга 


231 
олиб келади. Шундай қилиб уруғликнинг экинбоплик ва ҳосилдорлик 
сифатларига экологик ҳамда агротехнологик омиллар катта таъсир килиши 
аниқ. 
Уруғлик етиштирилаѐтган минтақа ва об-ҳаво шароити экологик 
омилларнинг асосини ташкил қилади. Уруғлик об – ҳаво шароити қулай, 
унумдор тупроқли далаларда етиштирилиши мақсадга мувофик. 
Ўзбекистон шароитида суғориладиган ерларда етиштирилган уруғлик 
сифати лалмикорликда етиштирилгандагига нисбатан юқори бўлади. Кўп 
миқдорда ўтказилган тажрибаларнинг кўрсатишича маҳаллий шароитда 
етиштирилган уруғлик бошқа минтақа ѐки мамлакатдан келтирилган уруғликка 
нисбатан юқори ҳосил етиштиришни таъминлайди. 
Донининг тўлиши ва пишиши даврида иссиқ ва ҳавонинг нисбий намлиги 
оптимал бўлса, бундай уруғликларнинг экинбоплик ва ҳосилдорлик сифатлари 
юқори бўлади. Намлиги юқори, ҳаво салқин ѐки жуда иссиқ шароитда 
етиштирилган уруғликнинг экинбоплик ва ҳосилдорлик сифатлари паст бўлади. 
Уруғчилик хўжаликларининг асосий мақсади фақат сифатли уруғлик 
етиштиришгина эмас, балки ҳар гектар ердан максимал ҳосил олиш ҳамдир. 
Ўсимлик юқори ҳосил ва сифатли уруғликларни фақат ҳамма технологик 
усуллар ўз вақтида, тез ва сифатли ўтказилгандагина шакллантиради. 
Уруғликларнинг ҳосилдорлик сифати унинг йириклиги, бир текислиги, 
ўсиш энергияси, унувчанлиги, ўсиш кучи, оқсил миқдори, касалликларга 
чидамлилиги ва бошқа кўрсаткичлардан иборат. Шунинг учун уруғлик 
экинзорлар парвариши бўйича алоҳида технология қўлланиши зарур. 
Уруғлик етиштирилиши билан боғлиқ бўлган моддий ҳаражатлар 
донининг ялпи ҳосилини сезиларли оширилишига олиб келади. 
Юқори сифатли уруғликни ҳосилини йиғиб – териб олгандан кейин уларни 
фақат экишга тайѐрлаш – тозалаш, саралаш, дорилаш ва бошқа тадбирлар 
кўллаш билан тайѐрлаш мумкин эмас. 
Уруғлик яхши сифатли бўлиши учун унинг ўстирилишига катта эътибор 
қилиш керак. Демак, уруғчилик ишига мавсумий иш деб қараш нотўғри, у билан 
йил давомида, тўғрироғи доимо систематик равишда кўп йиллар давомида 
шуғулланиш лозим. 
Уруғлик материалнинг сифати ҳосилдорликка катта таъсир кўрсатади. 
Уруғлик ҳосилдорлик омили сифатида ўзига хос хусусиятга эга. Биринчиси 
шундан иборатки, ҳамма хўжаликларда экилади ва унинг сифати йил сайин 
ўзгаради, агар тегишли чора – тадбирлар қўлланилмаса, у жуда паст бўлиши 
мумкин. Иккинчидан, уруғлик материалнинг сифати паст бўлганлиги 
ҳосилдорликка салбий таъсир кўрсатади. У шунчалик сезиларли бўлиши 
мумкинки, ҳеч қандай агротехник тадбирлар билан қопланилмайди. Бундан 
ташқари уруғлик сифатини паст бўлганлиги туфайли бошқа ҳамма агротехник 
тадбирларнинг самарадорлиги кескин пасаяди. Уруғлик сифатини яхшилаш 
асосида ҳосилдорликни ошириш имкониятларидан ҳалигача кўп хўжаликларда 
тўлиқ фойдаланилмайди. 


232 
Навларни тўғри танлаш, ўстириш шароитларини яхшилаш, уруғликни 
сақлаш ва экишга тайѐрлаш усулларини қўллаб ҳосилдорликка юксак даражада 
таъсир этиш мумкин. 
Ихтисослаштирилган уруғчилик хўжаликлари фақат юқори сифатли, 
ҳосилдорлик сифати ва экинбоплик хусусияти баланд бўлган навдор уруғлик 
етиштиришлари лозим. Бундай уруғликларни фақат деҳкончилик маданияти 
юксак бўлган, синалган ва қабул қилинган ўстириш технология тадбирлари 
мажмуасини кўллаганда етиштириш мумкин. Уларни сифатини пасайишидан 
доимо асраш чоралари кўрилиши керак, яъни механик ва биологик 
ифлосланишидан, касалликлар билан зарарланишидан ва зараркунандалардан 
асраб доимий ҳосилдорлик сифатини яхшилаш керак. 
Юқори сифатли уруғликни етиштиришнинг асосий йўли – бир текис, 
тўлиқ, йирик донли, соғлом, юқори ҳосилли ўсимликлар ўстиришдир. Юқори 
технологиянинг юқори ҳосилли уруғлик ҳосил қилинишига қисқа муддат бир-
икки йил таъсир қилади. Бу ўзгарувчанлик – модификацион ўзгарувчанликдир. 
Уруғчилик майдонларида юқори ҳосилли уруғликларни ўстириш билан ва 
уларни умумий (товар) майдонларида экиш йўли билан ҳар йили модификацион 
ўзгарувчанликнинг ижобий таъсири асосида ҳар гектаридан қўшимча 
ҳаражатларсиз 2-3 ц зиѐд ҳосил олиш имконияти туғилади. 
Уруғлик ҳосилдорлигини ошириш резерви бўлиб – экиш учун йирик, 
бир текис, ўзига хос вазнга эга (оғир) уруғларни танлаш ҳисобланади. Бунга 
уруғликни сортлаш ва саралаш билан эришилади. Йил сайин бундай сифатли 
уруғликлар экилиши катта майдонларда (товар экинлар) ҳосилдорликни 
оширишга олиб келади ва шу билан бирга навни ҳосилдорлигини доимо сақлаб 
келишини таъминлайди. 
Юқори сифатли уруғлик етиштиришда уруғчилик хўжаликларида уруғлик 
майдонларида ўсимликларга яхши қулай шароит туғдириш мақсадида алмашлаб 
экишни жорий қилиш катта аҳамиятга эга. Алмашлаб экиш касаллик ва 
ҳашаротларни тарқалиши, навларни ифлосланишига йўл қўймаслиги керак. 
Уруғлик етиштириш технологиясининг хусусусиятлари уларнинг қуйидаги 
вазифалари билан боғлик. 
1.Юқори нав тозалигида уруғлик ишлаб чиқиш; 
2.Экинбоплик хусусиятлари юқори бўлган уруғлик ишлаб чиқиш; 
3.Юқори ва юксак ҳосилдорликни таъминлаш; 
Бу вазифаларни бажариш учун қуйидаги шартлар бўлиши керак: 
-далаларнинг маданий ҳолати таъминланиши; 
-махсус иморат ва машиналар билан таъминланганлиги; 
-махсус мутахассисларнинг мавжудлиги; 
Шунинг учун уруғчилик ишларини ўтказиш мақсадида тажрибали 
мутахассис, ишчи хизматчилар, фермер хўжаликлари танлаб олинади. 
Уруғчилик пайкалларида энг юқори технология қўланилиши лозим. 
Ўтмишдош экинлар ҳисобга олинган ҳолда экиш, парвариш қилиш, суғориш, 
ўғитлаш белгиланган муддатларда сифатли қилиб ўтказилиши керак. Буларнинг 
ҳаммасини ўтказишдан мақсад уруғчилик ишларини юқори даражада олиб 
боришдир. Юқори агротехника шароитида ўсимликлар яхши ўсиб, яхши 


233 
ривожланади, юқори ҳосил тўпланади ва ҳосилни ташкил қиладиган 
уруғликнинг сифатлари юқори бўлади. 
Навдор, юқори сифатли уруғлик етиштириш хўжаликларини етарли 
даражада техника билан таъминланганлиги, айниқса уруғ тозалагич 
саралайдиган машиналар билан, қуритгичлар билан, сақлайдиган омборлар 
билан жиҳозланганлиги таъминланиши керак. 
Навдор уруғликлар хўжаликларга илмий тадқиқот муассасаларидан ѐки 
уларнинг ўқув тажриба хўжалик омборларидан ички ва ташқи томонда осилган 
этикеткали қопларда берилади. Шу билан бир вақтда нав тўғрисида ҳужжатлар 
билан таъминланади. 
Қабул қилишда копларнинг ҳолатлари – бутунлиги, пломбалар жойида 
бўлиши ва этикеткаларда тегишли ѐзувлар бўлиши текширилади. Агар мобадо, 
шубҳа пайдо бўлса қопдан махсус «шуп» ѐрдамида қоида асосида ўртача намуна 
олиниб, нав тозалиги ва экишга яроқлилигини аниқлгш учун акт билан назорат-
уруғлик лабораториясига жўнатилади. 
Уруғни экишга тайѐрлашгача қоплардан пломбани олиш мумкин эмас. 
Агар уруғлик дорилаш учун юборилмоқчи бўлса агроном – уруғчи, омбор 
мудири ва хўжалик раҳбари иштирокида пломба олиниши мумкин. 
Уруғликни дорилаш махсус хоналарда (аввалдан шамоллатиб, тозаланган 
дезинфекцияланган) ўтказилади. 
Экиш учун уруғликлар сақланган қоплар билан берилади. Уруғлик экишга 
берилганда навдорлик ҳужжатлари билан махсус ҳужжатлар (ордер) 
расмийлаштирилади, унда экин номи, навнинг номи, вазни, уруғлик 
категорияси ва қайси далада экилиши ѐзилади. 
Далада навларни жойлаштириш режаси аввалдан тузилади. Бунда 
алмашлаб экиш далалари ўтмишдош экинлар ва масофавий изоляция инобатга 
олинади. 
Донли экинлардан кейин донли экинларни жойлаштириш мумкин эмас. 
Чунки олдинги йили экиннинг (ўтмишдош экиннинг) уруғлари тўкилиши 
натижасида асосий экин навини аралашишига, ифлосланишига олиб келади. Шу 
навнинг юқори категорияси экилган бўлса жойлаштириш мумкин. Масалан, 
элитани – илгари суперэлита экилган майдонга, иккинчи репродукцияни-
биринчи репродукциядан бўшаган майдонга экиш мумкин. 
Шундай қилиб уруғчилик жараѐнида навни ифлосланишдан, бузилиши-
ѐмонлашишидан сақлаш ҳамма чоралари кўриниши керак. 
Экишдан олдин сеялкалар тозаланади, дезинфекция қилиниб, экиш 
нормасига мослаштирилади. Экиш меъѐрига мослаштиришда ва ундан кейин ҳам 
бошқа экин ѐки навни экиш олдида бирорта уруғ қолдирилмай сеялкалар 
тозаланади. Ишни сифатини уруғчи –агроном текшириб боради Экиш юқори 
категория уруғларидан бошланади. Йил давомида нав ўтоғини ўтказиш 
мақсадида ҳар 1,2-1,3 м дан кейин 30 см ли йўлакчалар қолдириш мақсадга 
мувофиқ. 
Экиладиган майдоннинг чегарасидан чиқмаслик ва шу даланинг ўзида 
агрегатни қайтариш лозим. Кўзга кўринадиган аралашмалар, бегона ўтлар, 
бошқа экинлар ўсимликлари чиқариб ташланиши (тур ўтоғи) шарт. Нав ўтоғи 


234 
уруғчи – агроном раҳбарлигида юқори малакали ишчи ѐки деҳконлар томонидан 
ўтказилади. 
Ўтоқ ўтказилишида қора куя билан зарарланган ўсимликлар томири билан 
суғуриб олиниб, даладан ташқарида кўмиб ташланади. Ҳосилни йиғиштиришда 
нав тозалигини сақлаш мақсадида қуйидаги шартларга итоат қилиш керак: 
Ҳосилни йиғиб олиш юқори категориялардан бошланади. Йиғиш 
олдидан даланинг атрофи 2 - 4 метр ўриб олинади ва олинган ҳосил 
(дон, сомон) хўжалик эҳтиѐжлари учун фойдаланилади. 
Ҳосил йиғиштирувчи машиналар (комбайинлар) йиғим – терим 
олдида уруғ қолдиқларидан тозаланади. Агар супер элитадан сўнг – элита 
ѐки биринчи репродукциядан кейин иккинчи репродукция йиғиб – териб 
олинса, машиналарни қолдиқ уруғлардан тозалаш шарт эмас. 
Ҳосилни комбайндан олиб ташиш махсус машиналарда, кузови 
брезент ѐки бошқа материал билан ўралган (қопланган) бўлиб, бир 
аниқланган йўл орқали ва фақат ҳосил йиғиштирилган майдон (дала) 
ичидан амалга оширилади. 
Уруғлик комбайндан сақланадиган жойга, омборларга экиннинг 
хили, навнинг номи, категорияси ва даланинг номери кўрсатилган 
ҳужжат (накладная) билан таъминланади. 
Ўрим – теримда (янчиш, тозалаш, ташиш) фойдаланадиган 
қоплар аввалдан яхши тозаланади. Уларда бирорта ҳам бошқа навнинг, 
турнинг уруғи бўлмаслиги керак. 
Ишчилар омборда бир хонадан иккинчи хонага, ѐки кўчадан 
омборга кирганда кийими, оѐқ кийими, коплар орқали бошқа аралашмалар 
ўтмаслик чоралари кўрилиши керак. 
Ҳосилни янчиш жараѐнида янчиш сифатига эътибор қилиш яъни 
янчилмай қолиш ѐки уруғларни шикастланишига йўл қўймаслик чоралари 
кузатилади (уруғ муртаклари сиқиб ажралиш ҳоллари рўй бериш мумкин). 
Уруғларни тозалаш бинонинг ичида ѐки бинонинг ѐнида ўтказилади, 
шу билан бирга албатта тоза ҳолатда бўлган хирмонда бўлиб, тегишли 
брезент тўшалган бўлиши шарт. Тозалаш жараѐнида уруғлар 
аралашмаслик ҳамма эхтиѐтлик чоралар кўрилиб, ифлосланишга йўл 
қўймаслик керак. Тозалаш жараѐнида уруғликлар навдор уруғликка 
қўйиладиган 
кондиция 
талабларига 
жавоб берадиган ҳолатгача 
етказилиши керак. 
Уруғликларни жойлаштириш учун ажратилган омборлар тозаланиб, 
дориланади (дезинфекция қилинади), керак бўлса шамоллатилади, 
куритилади. 
Уруғлик янги копларга ѐки яхши тозаланган, дезинфекция –
қилиган қопларга солиниб, қопнинг ичига навдорлик гувоҳномаси ѐки 
ҳужжати жойлаштирилиб, ташқарисига нав гувоҳномаси ѐзилган 
матодан ясалган этикетка боғлаб қўйилади. 
Нав гувоҳномаси ва этикетка уруғчи – агроном томонидан 
имзоланади. Апробация ўтказилгандан сўнг агроном нав гувоҳномасини 
тўлдириб, бир нусхасини хўжаликда қолдиради. 


235 
Навли уруғликлар албатта алоҳида хоналарда қопларда алохида-
алоҳида ҳар тур экини, навлари сақланиши шарт. Қоплар шундай қилиб 
қўйиладики, уларнинг олдига бориб ҳолатини аниқлаш имконияти бўлсин. 
Бинонинг ичида ҳам навларни ифлосланиши, бузилишига йўл 
қўймаслиги таъминланиши талаб этилади. 
Махсус мутахассислар томонидан уруғликни сақлаш шароитлари 
текширилиб, назорат қилиниб турилади. Сақланадиган жойдаги 
ҳавонинг ҳарорати ва намлиги (14 % бўлган), уруғликни ранги (туси), 
ҳиди ва заракунандалар мавжудлиги кузатилиб борилади. 
Донли экинлар уруғининг сифат кўрсаткичлари қуйидагилардан 
ибооат: асосий уруғ миқдори (тозалиги), ифлосланганлиги ва 
унувчанлиги. Уруғликнинг муҳим амалий аҳамиятига молик сифат 
кўрсаткичи унинг унувчанлиги ҳисобланади. Уруғнинг экиш меъѐри ва 
уруғ сарфи унинг унувчанлигига қараб белгиланади. Кўпинча донли 
экинлар уруғликлари учун унувчанлик даражаси класслар бўйича 95, 92 ва 
90 % қабул қилинган. Уруғлик учун қабул қилинган стандартларда 
ифлосланишлик меъѐри ҳам берилган. Бунда 1 класс уруғда бошқа 
экинлар уруғи, шу жумладан бегона ўсимликлар уруғликларнинг сони ҳам 
ҳисобга олинади. Стандартда касалланган уруғлар миқдори ҳам ҳисобга 
олинади. 
«Уруғчилик тўғрисида» ги қонунда-патент билан муҳофаза 
қилинадиган навлар ва дурагайлар уруғлигини етиштириш ҳамда ундан 
фойдаланиш ҳуқуқига патент эгалари, шунингдек лицензияга эга бўлган 
юридик ва жисмоний шахслар, эгадир деб айтилган. 
Уруғчилик билан янги навлар ва дурагайлар яратиш билан 
шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахсларнинг вазифаси қуйидагилардан 
иборат: 
-бирламчи уруғчиликнинг самарали тизимини ва уруғлик етиштириш 
технологиясини ишлаб чиқиш ҳамда жорий этиш; 
-дурагайлар ва навларга доир муаллиф таърифларини тақдим этиш; 
-уруғликларни ишлатувчилар билан шартнома тузиш асосида юқори 
навли ва экинбоп хусусиятли уруғликлар етиштириш; 
-ҳар бир туркумдаги уруғлик нави ва экинбоплик хусусиятлари 
бўйича тўлиқ ҳисобот олиб бориш. 

Download 6,32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   183   184   185   186   187   188   189   190   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish