56
Охирги йилларда қатор мамлакатларнинг
олимлари соянинг вегетатция
даврини икки қуйи даврга бўладилар: вегетатив (В) ва генератив (Г) қуйи
даври. Биринчи учталик баргининг пайдо бўлиши В
1
деб белгиланади,
иккинчисининг пайдо бўлиши В
2
ва ҳоказо. Биринчи баргнинг бўгинидан
гулларни пайдо бўлиши Г
1
иккинчи учинчи баргидан Г
2
,
Г
3
ва ҳоказо.
Вегетация даврини бу хилдаги яққол бўлиниш айниқса
селекция ишида жуда
қулайдир.
Соянинг
муҳим
биологик
хусусиятларидан
бири–туганак
бактерияларининг Rhizobium туркуми билан симбиозда яшаш қобилияти.
Симбиоз учун қулай шароитда (pН сол 6,5–7 тупроқ намлиги оптимал, макро –
микроэлиментлар билан етарли миқдорда таъминланганлиги, оптимал ҳарорат
15–25
0
С ризобийнинг махсус вирулент фаол ирқининг мавжудлиги) фаол
симбиотик потенциали 25–30 минг бирликни ташкил килиб ҳар гектар ерда
вегетация даврида ҳаводан олиб тўплаган азотнинг миқдори 200–250 кт
гача
етади.
Соя ўсимлиги ўз–ўзидан чангланувчи, 98 % гули клейстогам ѐпиқ, тўлиқ
очилмайдиган. Табиий дурагайланиш 0,1–0,15 % айрим холларда 0,5 % гача
етади. Гуллаш жараѐни чўзилиши билан бир вақтда, асосий поя ва шохларини
ўсиши давом этади. Аввал асосий поянинг остки ѐки ўрта қисмида ягона
гуллари пайдо бўлиб, 4–6 кундан кейин ўсимлик тўлиғича гуллайди. Ғунчани
ўсишини бошланишида уруғчининг устунчаси парус томонига эгилган бўлиб,
тумшуқчаси қуруқ, ўсишдан оркада қолган чангдонлар, уруғчининг
тумшуқчасидан пастроқда қалин халқа шаклида жойлашган. Улар сариқ – яшил
рангли. Ундан сўнг гулкоса тишлари қарама–қаршига тарқалиб
орасидан
гултожи барглари кўрина бошлайди. Тумшуқча юзаси ѐруғ шилимшик суюқлик
билан қопланиб чанг доначаларини қабул қилишга тайѐр бўлади. Шу пайт
гулни бичиш ва чанглатиш учун энг қулай (эрталаб соат 4–5 да бошланади).
Агар ўтган кун қуруқ ва иссиқ бўлган бўлса чангдонларни ялпи ѐрилиши соат
5–7 да агар совуқ ва намгарчилик бўлса – соат 9–10 ѐки ундан кечроқ
бошланади. Бир гулнинг ичидаги чангдонлар бир неча минут мобайнида
ѐрилади. Шунда бинафша рангли гултожилар пушти рангли тус олади, оқлари
эса оч сариқ бўлади. Ўсимликдаги ҳамма чангдонларни ѐрилиши 2–3 соат
давом этади.
Чанг доначалари уруғчининг тумшуқчасига тушганидан 10–20
минут
ўтгандан кейин ўса бошлайди. Чанг доначаларини ўсиши бошлангандан 20–30
минутдан сўнг гултожи очилиб, унинг япроқларининг таранглиги йўқолади.
Куннинг ўрталарида чангдонларни ѐрилиши тўхталиб соат 17–18 да давом
этади. Тунда соя гулламайди. Чангланган гулнинг
гултожи барглари туннинг
давомида очиқ ҳолда колиб, иккинчи кун сўлий бошлайди ва 1–2 кундан кейин
тўқилади. Гултожининг сўлиши билан тугунча ўсиб яна 2–3 кундан кейин
гулкосанинг ичида дуккак пайдо бўлади.
Соя ўсимлигининг хусусияти кўп гулларини тўкилишидир (14–90 %) ва
дуккак ҳамда уруғини ташлаши (40 % гача). Бу эса ҳосилдорликни кескин
камайишига олиб келади. Дуккакларни тўқилиши кучли қурғоқчилик шароити,
айрим озиқа моддаларининг етишмаслиги ва ѐруғ кунлиликни ўта чўзилиши
57
ўзгариши натижасида рўй беради. Уруғини ташлаши (абортивностъ) ўстириш
шароитига ва навнинг генотипига боғлиқ. Ҳар хил навларда бир хил шароитда
бу кўрсатгич 15 % дан 34 % гача бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: