118
3.
1800—1825 йиллар эркаклар ва аёллар либоси ҳақида нималар биласиз?
4.
1830—1850 йиллар эркаклар ва аёллар либосига таъриф беринг.
5.
1850—1870 йиллар эркаклар ва аёллар либоси ҳақида нималар
биласиз?
6.
1870—1890 йиллар эркаклар ва аёллар либосга таъриф беринг.
УЧИНЧИ БОБ
ХХ ВА ХХI АСР ЛИБОСЛАРИ
XIX аср охирида “кутюрье” тушунчасининг пайдо бўлиши.
XIX аср
иккинчи ярмида Франция ўз тарихидаги осойишта, тинч
даврларнинг бирини кечирмоқда эди. Бурбонларни ўз тахтига қайтарган
Реставрация даври осонликча орттирилган бойликларини намойиш қилиб,
“кўз-кўз” қилиш истагида юрган бир талай нуворишлар - янги бойваччаларни
пайдо қилди. Модада бу ўта дабдабалик, аёллар либосларининг безакларга
ўта тўйинганлиги, рококо давридаги либосларга қизиқиш билан ўз
аксини
топди.
Шу вақт мухитини акс эттирувчи услубни яратиш Чарлз Фредерик
Вортга (1825-1895й.й.) тақдир тақозоси билан насиб этган эди. Чарлз
Вортни ҳаққоний “Haute Couture” - “от-кутюр”
1
йўналишининг
отаси деб
аташади. Айнан у тикишни олий, юксак санъат даражасидаги кўтарилиш
анъаналарига асос солди.
Шон-шуҳрат Вортга бир зумда келди: сарой қабулига таклиф этилган
Мадам Меттернинг Чарлз Ворт яратган кўйлакда келиши – модельер
юлдузининг кўтарилган (чарақлаган) куни эди. Кўйлакнинг ғайриоддий
1
Haute Couture - (французча талаффузда “от – кутюр”) –
олий даражадаги тикиш,
ёки юқори санъат даражасидаги тикиш маъносида) – ҳозирги вақтда “юқори мода”, “олий
мода” маъносида ишлатилиб, энг юқори синф даражасидаги кийимларни яратиш
тушунилади. Бундай синфга ёки туркумга кирувчи кийимлар ягона нусхада бажарилади,
буларга асосан қўл меҳнати ишлатилади. Нафақат кийим тикилиш жараёни,
балки мато
ёки материал олиш жараёни, безак турлари ва бошқалар ягона, такрорланмас бўлади.
119
кўриниши император Наполеон IIIнинг рафиқаси Евгения Монтихонинг
қизиқишини уйғотади. Император рафиқасини қизиқтирган нарса эса
кринолин бўлиб, у пишиқ тасмалар билан ўзаро
туташган енгил сим
чамбараклардан иборат эди. Чарльз Ворт ихтиро қилган кринолиннинг
тузилиши ва шакли абажур
2
га ўхшар эди.
Кринолин ихчамгина калла,
елкалар ва хипча белли жусса учун бамисоли пьедестал
3
дек кўринган, у аёл
гавдасига маълум даражада дабдабаликни, аёлларнинг қадам ташлашига эса
яққол кўзга ташланадиган “олижаноб”ликни бахш этар эди. Кринолиндан
сўнг 1867 йилда турнюр шаклига ўхшаш юбкаларни, ундан сўнг эса
турнюрли кўйлакларни таклиф этди.
Шундан бери Ворт император
рафиқасининг шахсий тикувчиси ва сарой айёнларининг кийим билан асосий
таъминловчисига айланди.
Do'stlaringiz bilan baham: