22-мавзу.Метаэстетика. ХХI аср нафосат фалсафасининг асосий муаммолари
1.”Оммавий маданият”, “оммавий санъат”, элитар санъатнинг ўзига хос жиҳатлари
2.Экоэстетика ва биоэстетика
3. Инсонпарварлик нафосат фалсафаси ва санъатнинг олий мақсади сифатида
Илмий-техникавий тараққиётни инсонийлаштириш ва гўзаллаштиришн эстетик муаммолардан ҳисобланади. Воқеликка эстетик муносабатлар, миллий ва умумбашарий аҳамиятга эгадир. Эстетик қадриятлар эса – барқарорликни таъминловчи омил ҳисобланар экан,“дунёни гўзаллик қутқаради” шиори глобал аҳамиятга эга бўлиб бормоқда. “Гўзал муҳитда яшаш олий неъмат” – эстетиканинг бош тамойилидир. Оламни эстетик англашда ахборот ва жамият ахборотлашувининг роли ортиб бормоқда. Ахборот эстетикасининг ўзига хос хусусиятлари ва унинг сиёсий, бадиий, ижтимоий, ахлоқий, маънавий жараёнлар билан боғлиқлигидадар. Реклама эстетик маълумот олиш воситаси бўлиб бормоқда. Уларнингг турлари ва шакллари ҳилма-хилдир. Реклама эстетикасида миллийлик ва умумбашарийлик намоён бўлиб боради.
Энди икки оғиз сўз эстетиканинг глобал муаммосига айланиб бораётган “оммавий маданият” ҳақида. Унинг келиб чиқиши, таъсири, таҳдиди борасида мазкур анжуман иштирокчиларининг барчаси ҳабардор, десам янглишмаган бўламан. Лекин, бир нарсага ғоятда таҳдидли, у ҳам бўлса, оммавий маданият инсонни “қиёфасиз” оқимнинг бир қисмига айлантириб қўйишидадир. Бу иллат аксарият холларда ҳақиқат, гўзаллик, эзгулик сингари муқаддас тушунчаларни умумистеъмолчилик эҳтиёжи билан боғлаб, истеъмол ва товар сифатида ҳаридоргир бўлишига қаратилган мақсадни тарғиб қилади. Бу эса пировардида “бозор адабиёти”, “бозор санъати” деган маънавиятга таҳдид солувчи ҳодисаларнинг “гуллаб-яшнаши” учун имкон яратади. Бугун турли арзонбаҳо ишқий ёки детектив саргузаштларнинг бозори чаққон. Дидсиз, савиясиз, “миллати”нинг тайини йўқ “бадиий” фильмлар ҳам кўпайиб кетган. “Бозор санъати” деганда, биринчи навбатда, анашунақа фильмлар ва байрам саҳналарида қарсиллатиб айтиладиган янгроқ ашулалар эсга тушади.
Хўш “оммавий маданият”нинг иллат сифатида қандай намоён бўлиши мумкин?
“Оммавий маданият” намоёндаларининг амаллари ўзлари учун ҳар тарафлама манфаатдорликка асосланган: улар “ноёб санъат” намуналари-ғояларини нафақат тарғиб қилади, балки пуллайди ҳам.
Фақат бугунни, яна ҳам аниқроғи ҳозирни кўради ва тан олади.
Умуминсоний маданиятни бўйсиндириш ва ўз таъсир доирасига тортиш каби тубан мақсадларни амалга оширишга ҳаракат қилади.
У одамзоднинг фикрлашига тиш-тирноғи билан қарши. Андозалашган ахборот-у маҳсулотлар қуршовида қолган одамларнинг ўзи ҳам бора-бора бир ўлчамга тушади: ҳамманинг юриш-туриши, ўй-кечинмаси, фикрлаш тарзи, бари бир хил.
Шахснинг ижтимоийлашувига имкон бермайди. У воқеа жараёнларга лоқайд, бефарқ авлодни шакллантиради.
“Оммавий маданият” ўз навбатида мафкуравий, информацион, иқтисодий қадриятлардан фойдаланган холда “маърифатпараст”лик ғоялари асосида ўзига хос муомала ва мулоқот маданиятини ҳам тарғиб қилади. Буни биз бугунги кунда ёшлар орасида кўришишдаги “бошни бошқа суқиштириш”, имо-ишора, ўзаро мулоқотнинг “куракда турмайдиган сўзлар”га таянилиши орқали кўриб гувоҳи бўлмоқдамиз. Шунинг учун “оммавий маданият” намуналари бадиий-эстетик қимматга эга эмас.
Хавфсизнинг бузилишининг энг асосий фактори бу-аксиологик меъзонларнинг, ахлоқий, ҳуқуқий ва эстетик меъёрларнинг бузилишидир. Чунки ҳар қандай ғоя даъватни талаб қилади, даъват учун эса энг таъсирли ва самарали усул бу санъатдир. Айниқса, бугунги глобаллашув шароити шахсий манфаатлардан келиб чиқиб, дунёни қайта бўлиб олиш, таъсир доирасига киритиш учун ўзига хос кураш бораётган бир пайтда, маънавий тараққиёт ва эстетик маданиятнинг муҳим омили бўлмиш санъатнинг ўрни ва аҳамияти янада юксалмоқда.
Нитшени ўз замонасидаги санъатнинг оммага ҳиссий таъсири, одамни маст қилувчи эзгулик ва адолатнинг мавҳум идеаллари билан омманинг сурурий мароқланиши чўчитади.У маданиятнинг, шу жумладан оммавий санъатга, санъатдаги оммавийчиликка қарши чиқади.Чунки бадиий ижод айрим истеъдодли одамларнинг машғулотидан ҳамма шуғулланаверадиган касбга айланиб қолиши, ҳар бир индивид ўзининг “кичкинагина мени”ни санъат орқали ифодалаши мумкинлигини таъкидлайди.
Биз “мафкуравий иммунитет” ҳақида гапирамиз, аммо жамиятимизга ҳозирги “оммавий маданият”нинг кириб келишида айнан “эстетик дид”-маданий-маърифий ва маънивий иммунитет вазифасини ўтайди десак айни ҳақиқат бўлади. Демак, ҳар бир одам руҳи ўзи белгилаган, таниган, англаган гўзалликни кўради. Айнан эстетик дид меъёрлари нинг даражалари орқали орқали инсон ҳақиқий гўзаллик билан гўзал бўлиб туюлувчини фарқлай олади. Эстетик дид тарбиясининг асосан уч илдизи мавжуд. Улар - гўзаллик, санъат ва бадиий ижод. Диднинг бир неча хил даражаси ҳақида фикр юритиш мумкин, бу даражалар одамларнинг мавқеи, савияси ва маданиятлилигига қараб белгиланади. Бугунги кунда маданият мавжудлигининг мураккаб, ҳамма вақт бир хил талқин қилинмайдиган ўзига хос шакли - бу “оммавий маданият”дир. Ёшларнинг онгига таъсир қилишнинг энг самарали воситаларидан бири бу мусиқа, кино санъати, интернет бўлиб бораяпти.
Арасту таъкидлайдики, фазилат маълум маънода ўрталикдир, зеро у доимо ўрталикка интилади. Арастуга ўхшаб Фаробий ҳам фазилатни икки қисмга –фазоили нутқия(ақл-идрокка асосланган фазилатлар) ва фазоили хулқия (хулқий фазилатлар)га ажратади, ҳамда уларнинг ўрталик хусусиятларга эга эканини, хулқнинг яхшилиги хатти-ҳаракатларда меъёр қай даражада сақлангани билан изоҳланишини таъкидлаб ўтади.
Фикримизча, оммавий маданият ҳам қўштирноқ ичидаги эркинлик ва демократия меъёрлари бузилиши оқибатида келиб чиққан. Диний экстремизм, терроризм, киберэкстремизм ва бошқа салбий оқимлар шулар жумласидандир. Бугун ёшларимиз ўзига хос “тушунчалар уруши” шароитида яшамоқдалар. Масалан: Исрофгарчилик – бойлик белгиси; Ёшлик – тез ўтиб кетадиган, лаззатланиб қоладиган вақт; Вафо, садоқат – эскилик сарқитлари; Инсоф қилиш – имкониятни бой бериш; Оила – шахс эркинлигини бўғувчи занжир ва ҳ.к. Масалан, старизм – субъектив эҳтиросларга берилган ҳолда, эстрада артистлари, актёрлар, спортчилар, теледикторларни илоҳийлаштириш. Зўравонлик – инсонга жисмоний, маънавий, руҳий, моддий тазйиқлар Нигилизм – жамиятнинг ахлоқий, маънавий норма ва устунлари, тарихий ҳамда маданий қадриятларининг инкор этилиши; бузғунчилик ғояларини ўзида ифодалаш. Уларнинг барчасида ахлоқий, ижтимоий ва аксиологик нормаларнинг бузилишини кузатамиз.Афсуски, “Оммавий маданият”нинг манбалари орасида салмоқли қисмни санъат, ёки ундан фойдаланувчи ва унга яқин соҳалар ташкил этади. Масалан;1.Турли виртуал (компьютер) ўйинлар. 2Айрим чет эл ва хусусий студияларда олинган ўзбек фильмлари. 3. Савияси паст қўшиқлар ва клиплар. 4.Интернет ва ундаги баъзи ижтимоий тармоқлар. 5. Сариқ матбуот. 6.Тантаналар ва тўйлар ва улардаги турли лав-историялар. 7.Ёлғон ахборот ва маълумотлар тарқатувчи радио ва телеканаллар. 8. Селфилар, инстаграмда ўзини кўз-кўз қилишлар, 9.Инсон танасидаги турли ботекслар ва ҳ.к. Афсуски уларнинг барчасининг қўштирноқ ичидаги ўз “идеал”лари ва “қадрият”лари мавжуд.
Демак, Арасту айтган икки нуқсон ораси меъёр-фазилат бўлса, меъёрларнингбузилиши нуқсонларни келтириб чиқади.
Файласуф олим А.Эркаев таъкидлайдики, жамиятнинг ижтимоий тараққиётга муносабати маданий меросга, динга, сиёсий ва ахлоқий қарашлар ранг-баранглигига, ўзаро курашига, эстетик меъёрларига ҳамда бадиий услублар хилма-хиллигига бўлган муносабат орқали акс этади. Жумладан, мустақилликнинг эстетик асослари ҳақида фикр билдириб, жамиятнинг бадиий тафаккури қатьий қолипга солиниши мумкин эмаслигини уқтиради. “Янги эстетик меъёрлар, тушунчалар сохта ватанпарварлик, меҳнатсеварлик, байналмилалчилик ва сохта ёки деформациялашган гўзалликни тараннум этувчи бадиий асарларнинг ёки қарашларнинг вужудга келишини рағбатлантирмаслиги, аксинча, инсонда ҳақиқий ҳиссиётни, ҳақиқий гўзалликни, ҳақиқий ахлоқийликни шакллантиришга хизмат қилиши керак. Эстетик меъёрларни ҳам халқимизнинг кўп асрлик бадиий ва умуман яратувчилик, бунёдкорлик тажрибасини, жаҳон халқларининг бу борадаги ютуқларини, шу жумладан, модернистик услублар эришган ютуқларни ҳисобга олиб ривожлантириш, уларга янгича мазмун бағишлаш мустақиллик маънавий асосларини қарор топтиришнинг шартларидан биридир”1.
Ўзбекистонда театр, кино, мусиқа, хореография, эстрада, цирк ва халқ амалий санъатини янада ривожлантириш, архитектура, тасвирий-амалий санъат олдида турган муаммоларнинг ечимлари ва усулларини ишлаб чиқиш, моддий маданий мерос, археология объектларини муҳофаза қилиш ва улардан самарали фойдаланиш механизмларини янада такомиллаштириш
Бугунги ислоҳатлар даврида тарбия жараёнларида ёшларни ҳақиқий санъат асари билан савияси паст асарни фарқлай билиши, гўзаллик ва нафосат мезонлари асосида яратилган санъат асарларини идрок этишга йўналтирилиши, эстетик мезонларни амалий функцияларини эстетик фаолият турларида қўллай олиши, биз қураётган фуқаролик жамиятининг ҳар бир аъзоси ҳар жиҳатдан камол топган, юксак нафис дид эгаси бўлиши билан боғлиқ муаммоларни ечиш ҳозирги даврда эстетик тарбиянинг долзарб масалалари сирасига киради. Ўзбекистонда фуқаролик жамиятини шакллантиришнинг эстетик асоси турли эстетик воситалар устуворлигини таъминлаш ва яратишни тақазо этади. Шу маънода, санъат турларининг жамиятнинг онги ва тафаккурига таъсири масаласи давримизнинг долзарб муаммоларидан биридир ва бу ерда эстетик мезонлар - ахлоқ ва нафосат уйғунлигини англашга ва амалиётда тадбиқ этишга, гўзаллик қонунлари асосида яшашга, меҳнат қилишга ёшларни йўналтиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |