Д. Раҳматуллаева, У. Ходжаева, Ф. Атаханова



Download 11,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/173
Sana10.07.2022
Hajmi11,64 Mb.
#768822
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   173
Bog'liq
5sRFIk6ZBgS73cJBidz0zCHmkm68UhAaf7lqF44b

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 



КИРИШ. ЖАМИЯТ ҲАЁТИДА ЛИБОСНИНГ ЎРНИ. 
КИЙИМ ВА ЛИБОС ТУШУНЧАЛАРИ 
Халқ турмушининг бошқа соҳалари сингари миллий либосларни 
ўрганиш ҳар бир халқнинг этник тарихи ва маданиятини, унинг бошқа 
халқлар билан ўзаро алоқаларини тадбиқ этиш билан чамбарчас боғлиқдир. 
У моддий ва маънавий ёдгорликлар ичида халқларнинг миллий ўзига 
хослигини акс эттирувчи ва этник белгиларини кўрсатувчи мезон ҳам 
ҳисобланади. Шу маънода либос тарихини ўрганиш ер куррасида мана неча 
минг йиллардан бери яшаб келаётган халқлар бой маданий мероси, шу билан 
бирга уларнинг анъаналари, яшаш тарзи ҳақида каттагина маълумот ҳам 
беради. Либослар нафақат инсонларнинг табиий ва эстетик эҳтиёжларини 
қондиради, шу билан бирга уларда ҳар бир миллатнинг урф-одатлари, 
ижтимоий муносабатлар, мафкуранинг баъзи бир элементлари, диний 
эътиқод, нафосат ва эстетик нормалар ўз аксини топган. Бундан ташқари, 
кийимларда инсон яшаган жой ва замон, унинг ҳаётийлиги, қувончли ёҳуд 
қайғули воқеалар намоён бўлади. 
Кийим жамият моддий ва маънавий маданиятининг таркибий қисмидир. 
Бир томондан, у инсон меҳнати маҳсули сифатида маълум бир моддий 
қийматга эга бўлиб, маълум бир эҳтиёжларни қондирса, иккинчи томондан у 
амалий-безак санъати намунаси ҳамдир. Меъморий иншоатлар, меҳнат ва 
турмуш қуроллари сингари кийим ҳам маълум бир тарихий давр,
мамлакатнинг табиий иқлим шароити, халқнинг миллий ўзига хосликлари ва 
унинг гўзаллик ҳақидаги тасаввури ҳақида маълумот беради.
Кийим ва либос тушунчалари мазмун-моҳияти жиҳатдан бир-бири билан 
муштарак кўринса-да, ушбу тушунчалар ўртасида бирмунча фарқлар ҳам 
мавжуд.
Кийим деганда, аввало, инсон танасининг турли қисмларини беркитиш 
учун зарур бўлган, уни ташқи муҳитнинг турли таъсирларидан 
ҳимоялайдиган буюмлар тушунилади. Кийимнинг қатор турлари мавжуд. 



Булар: ички кийим, устки кийим, турли узунликдаги пайпоқлар, пойафзал, 
бош кийимлари.
Мана шу предметлар турли вазифаларни бажарувчи аксессуарлар, 
безаклар, соч турмаги, пардоз билан бирга либосни ташкил этади. Айнан 
либос инсоннинг ижтимоий келиб чиқиши, унинг ўзига хос хусусиятлари, 
ёши, жинси, характери ва эстетик дидини намоён этади.

Download 11,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   173




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish