7
БИРИНЧИ БОБ
ИБТИДОИЙ ЖАМОА ТУЗУМИ ДАВРИДА
КИЙИМЛАРНИНГ АСОСИЙ ТУРЛАРИ
Инсон танасининг шакли ва яшаш тарзи дастлабки кийимларнинг
кўринишини белгилаган.
Дастлабки даврлар, яъни ибтидоий тузумда ҳайвон териси ёки ўсимлик
навдаларини тўқиш асосида маълум бир шаклга келтирилиши оқибатида
тайёрланган мато инсон танасинининг маълум бир қисмларини беркитишга
хизмат қилган. Бунда тўғри тўртбурчак мато елкага ёҳуд бўксага ташланиб,
тана атрофига диогонал ёҳуд айлана бўйича горизонтал ҳолатда боғланган.
Боғланиш жойига кўра улар бир-биридан фарқаланган. Шу усулда икки хил:
елка ва белга боғланадиган кийим турлари пайдо бўлган. Уларнинг энг
қадимий шакли бурмаланадиган кийимдир. У танани ўраб, унга турли
боғичлар, белбоғ ва камарлар ёрдамида маҳкамланган. Вақт ўтиб, кийимнинг
янги - елкага ташланадиган шакли пайдо бўлган. У тузилишига кўра бир
неча турда бўлган. Хусусан, олди очиқ турида елка ва икки ёни тикилган
бўлса, иккинчи тури олди ёпиқ бўлиб, фақат елка ва ёни тикилиб, бош қисми
ва енги учун очиқ бор.
ҚАДИМГИ МИСР (мил.авв.3000-милодий 2000 й.й.)
Миср дунё тарихида энг қадимги давлат саналади. Ушбу мамлакат
инсониятнинг энг қадимий маданият ўчоғларидан бири бўлиб, унинг тарихи
қуйидаги даврларга бўлиб ўрганилади:
а) қадимги подшоҳлик (мил. авв. 3000-2400 йй);
б) ўрта подшоҳлик (мил. авв. 2400-1710 йй.);
в) янги подшоҳлик (мил. авв. 1580-1090 йй.).
Қадимги
мисрликлар
асосан
деҳқончилик,
йилқичилик
ва
ҳунармандчилик (кулоллик, заргарлик, тўқувчилик, шиша ишлаб чиқариш)
билан шуғулланишган. Қадимги Миср турли табақалар, яъни қулдорлар,
шаҳарликлар (ҳунармандлар ва мирзалар), озод қуллар ва қуллардан иборат
эди.
8
Милоддан аввалги уч минг йилликнинг бошида Қадимий Миср йирик
қулдорлик давлати бўлиб, уни чексиз ҳукмронликка эга бўлган фиръавн
бошқарган. Мисрликлар фиръавнни худонинг ердаги сояси, дея сиғинишган.
Айниқса дин руҳонийлари бўлмиш коҳинларнинг фиръавннинг чексиз
ҳуқуқларини ҳимоя қилиб туришлари ижтимоий тенгсизлик ва зулмга имкон
яратган.
Қадимда мисрликлар нечоғлиқ бой табиий ва маданий бойликларга эга
бўлиб, уларни ўзлаштирган бўлмасинлар, улар табиат ҳодисалари олдида
ожиз эдилар. Бу ҳолат уларнинг табиат кучларига сиғинишларига олиб
келганди. Одамлар қуёшга, ерга, ойга, сувга, ҳатто ҳайвонлар (хусусан
тимсоҳ, чиябўри, сигир, калхат, илон ва б.га), ўсимликларга сиғинишган.
Дин мамлакат ҳаётининг турли томонларига ўз таъсирини ўтказиб келган.
Хусусан, санъатда у алоҳида ўрин тутган. Илоҳийлаштирилган нарсаларда
маълум бир рамзий, шартли маъно етакчилик қилган. Хусусан, илон салтанат
рамзи бўлса, мовий нилуфар абадийлик ва серҳосиллик тимсоли
ҳисобланган.
Қадимги Миср санъатида инсон тасвири ўта шартли характерда
ифодаланган. Деворий тасвирлар, ҳайкалларда уларнинг қомати ва
ҳаракатлари маълум бир мезонлар асосида тасвирланган. Уларнинг
ҳолатлари ва ҳаракатлари шартли характерга эга. Шакл ва ҳажмда ижтимоий
келиб чиқишига катта эътибор берилган.
Қадимий Миср хайкаллари, деворий суратлари ушбу давлат маданияти,
хусусан унинг нафосат ва гўзаллик ҳақидаги қарашлари ҳақида катта
маълумот беради. Қатъийлик ва шартлилик ортида қадимги мисрликларнинг
эстетик идеали белгилари кўзга ташланади. Булар – баланд бўй, кенг
елкалар, тор бел ва бўкса, катта катта юз белгилари. Айниқса Қадимий
Мисрда аёллар гўзаллиги ҳақидаги қарашларнинг замонавий қарашлар билан
ҳамоҳанглиги эътиборни тортади. Ўша даврда ҳам тик қомат, юздаги
белгиларнинг аниқлиги ва нозиклиги, бодомкўзлар (Раннаи ҳайкали,
Нефертити бюсти, иловадаги 1-,2-расмлар) қадрланган.
9
Do'stlaringiz bilan baham: |