Д. Раҳматуллаева, У. Ходжаева, Ф. Атаханова


s - симон эгиклик берган (14-расм).  14-расм



Download 11,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet55/173
Sana10.07.2022
Hajmi11,64 Mb.
#768822
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   173
Bog'liq
5sRFIk6ZBgS73cJBidz0zCHmkm68UhAaf7lqF44b

s
- симон эгиклик берган (14-расм). 
14-расм 
Аср охирига келиб бош кийимлар баланд тюл ва кичик поляли қиёфага 
келди. Соч турмакларининг баландлиги ортиб боргач, улар гуллар, патлар ва 
қушларнинг кичик чучелалари билан безакланган наколкалар шаклини олди.
Қўлқоплар, муфталар, сумкалар зарурий қўшимчалар бўлган.
Пойафзаллар турлари кўпайди. Бу даврда шнур билан боғланадиган ёки 
тугмали баланд ботинкалар, тўқали, бантикли, розеткали, баланд пошнали
рангли ва қора чарм ёки шойи ишланган аёллар туфлилари урф бўлган.
Назорат учун савол ва амалий топшириқлар 
1.
 
Француз рассоми Жак Луи Давид томонидан яратилган янги либос 
ҳақида сўзлаб беринг. 
2.
 
1800—1825 йиллар “ампир” услуби, Наполеон империяси даврида аёл 
ва эркаклар либосларини таърифлаб беринг. 


118 
3.
 
1800—1825 йиллар эркаклар ва аёллар либоси ҳақида нималар биласиз? 
4.
 
1830—1850 йиллар эркаклар ва аёллар либосига таъриф беринг. 
5.
 
1850—1870 йиллар эркаклар ва аёллар либоси ҳақида нималар 
биласиз? 
6.
 
1870—1890 йиллар эркаклар ва аёллар либосга таъриф беринг.
 
 
 
УЧИНЧИ БОБ 
ХХ ВА ХХI АСР ЛИБОСЛАРИ 
XIX аср охирида “кутюрье” тушунчасининг пайдо бўлиши.
XIX аср
 
иккинчи ярмида Франция ўз тарихидаги осойишта, тинч 
даврларнинг бирини кечирмоқда эди. Бурбонларни ўз тахтига қайтарган 
Реставрация даври осонликча орттирилган бойликларини намойиш қилиб, 
“кўз-кўз” қилиш истагида юрган бир талай нуворишлар - янги бойваччаларни 
пайдо қилди. Модада бу ўта дабдабалик, аёллар либосларининг безакларга 
ўта тўйинганлиги, рококо давридаги либосларга қизиқиш билан ўз аксини 
топди.
Шу вақт мухитини акс эттирувчи услубни яратиш Чарлз Фредерик 
Вортга (1825-1895й.й.) тақдир тақозоси билан насиб этган эди. Чарлз 
Вортни ҳаққоний “Haute Couture” - “от-кутюр”

йўналишининг отаси деб 
аташади. Айнан у тикишни олий, юксак санъат даражасидаги кўтарилиш 
анъаналарига асос солди.
Шон-шуҳрат Вортга бир зумда келди: сарой қабулига таклиф этилган 
Мадам Меттернинг Чарлз Ворт яратган кўйлакда келиши – модельер 
юлдузининг кўтарилган (чарақлаган) куни эди. Кўйлакнинг ғайриоддий 
1
Haute Couture - (французча талаффузда “от – кутюр”) – олий даражадаги тикиш
ёки юқори санъат даражасидаги тикиш маъносида) – ҳозирги вақтда “юқори мода”, “олий 
мода” маъносида ишлатилиб, энг юқори синф даражасидаги кийимларни яратиш 
тушунилади. Бундай синфга ёки туркумга кирувчи кийимлар ягона нусхада бажарилади, 
буларга асосан қўл меҳнати ишлатилади. Нафақат кийим тикилиш жараёни, балки мато 
ёки материал олиш жараёни, безак турлари ва бошқалар ягона, такрорланмас бўлади. 


119 
кўриниши император Наполеон IIIнинг рафиқаси Евгения Монтихонинг 
қизиқишини уйғотади. Император рафиқасини қизиқтирган нарса эса 
кринолин бўлиб, у пишиқ тасмалар билан ўзаро туташган енгил сим 
чамбараклардан иборат эди. Чарльз Ворт ихтиро қилган кринолиннинг 
тузилиши ва шакли абажур
2
га ўхшар эди. Кринолин ихчамгина калла
елкалар ва хипча белли жусса учун бамисоли пьедестал
3
дек кўринган, у аёл 
гавдасига маълум даражада дабдабаликни, аёлларнинг қадам ташлашига эса 
яққол кўзга ташланадиган “олижаноб”ликни бахш этар эди. Кринолиндан 
сўнг 1867 йилда турнюр шаклига ўхшаш юбкаларни, ундан сўнг эса 
турнюрли кўйлакларни таклиф этди. Шундан бери Ворт император 
рафиқасининг шахсий тикувчиси ва сарой айёнларининг кийим билан асосий 
таъминловчисига айланди. 

Download 11,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   173




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish