Д. Раҳматуллаева, У. Ходжаева, Ф. Атаханова



Download 11,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/173
Sana10.07.2022
Hajmi11,64 Mb.
#768822
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   173
Bog'liq
5sRFIk6ZBgS73cJBidz0zCHmkm68UhAaf7lqF44b

далматиклардир.
Маросим плашлардан яна бири
лацерна
дир. У ҳажман анча кичкина 
бўлиб, олтин ва кумушдан гул қилиб безалган матонинг қимматбаҳолиги 
билан ҳам изоҳланади.
 
Лацернани орқадан икки елкага шундай ташланганки, 
унинг икки учи бўйинга келиб турган. У калта бўлиб, тиззага қадар бўлган.


30 
Римлик император ва юқори табақа вакиллари одатда полудаментиум, 
яъни тиззадан бироз тушиб турадиган, унча кенг бўлмаган, калта плашлар 
ташлаб юришган. Полудаментумларни чап елка ва орқадан ташлаб олиб, ўнг 
томонга тўқа ила тахламалар ёрдамида мустаҳкамланган.
Аслзода римликлар либосини калта этиклар ва орқали сандаллар 
тўлдиради.
Империя даврида аслзодалар орасида заргарлик буюмларига қизиқиш 
кучаяди. Олтин ва кумушдан қилинган узук ва перстенларни ҳар бир 
бармоқда 5-6 тадан тақиш урфга айланади. Браслетлар мукофот рамзини 
ифодалаган. 
Пешонага тўғри тараб қўйилган соч, тарашланган ёки кичкинаганина 
соқол қолдирилган юз римликлар қиёфасини тўлдирган. Тарихга римлик 
император Тита Веспасиан номи билан боҳлиқ калта локонлар ва 
бакенбарддан иборат «Тита боши» номини олган соч турмаги сақланган. 
Римлик камбағаллар ва қуллар дағал шерст мато ёки канопдан тўқилган 
матодан тикилган туника, пенула ва оддий ёғоч бошмоқлар кийишган. 
 Аёллар либоси. 
III-IV асрга келиб енгил ва юпқа Юнон ва Ассурия 
шойиси оғир, катта гули шарқ матолари ўрнини эгаллагунига қадар римлик 
аёллар либосида бурма асосий белги ҳисобланган. Аёллар туникаси ўз 
характери ва шаклига кўра эркакларники ўхшаб кетади. Римлик аёллар 
туниканинг устидан ундан анча кенг ва узун 
стола
кийишган. Бу икки кийим 
турли қалинлик ва тузилишдаги матоларнинг уйғунлаштириш, шунингдек 
енг узунлиги ва безагига мослаштиришга алоҳида эътибор берилган. 
Столанинг этакларига плисировкаланган қўшэтак тикилган. Столалар 
белидан боғланиб, маълум бир пропорцияни вужудга келтирган.
Рим аёли виқорли кўриниш билан бирга оҳиста қадам ташлаб, улуғвор 
кўриниши лозим эди. Тўғри, қуллар, гетерлар, патрицианка ёки оддий халқ 
аёллари турли туман бўлиб, уларнинг либослари мато сийфати, улардаги 
безаклар, ва кикйиш манераларига кўра фарқланган. Бироқ либоснинг асоси 
бир хил бўлган.


31 
Туниканинг турли кўринишлари асосан, жундан қилинган (туника 
Ғintima) ички ва уй кийими вазифасини бажарган. Қизлар никоҳ куни тор 
туникалар кийишган. Оддий туникалар белбоғ билан боғланган. 
Задоган аёллар туниканинг устидан устки кийим туникага ўхшаб 
кетадиган 
стола 
кийиб юришган (6-расм). Унинг этакларига 
инстита
– 
плессировка қўшэтак тикилган. Столалар енгсиз ёки калта енгли бўлиши, 
уларни кўкрак остида боғлаб қўйиш мумкин эди. Жамоат жойларда столасиз 
пайдо бўлиш уят ҳисобланган. 
Стола устида 
паллу
кийилган (7-расм). Баъзан паллуни туниканинг 
устига ёпиб юришган. Одатда палладан бошқа ҳам плаш турлари мавжуд 
бўлиб, уларнинг номлари аниқ эмас. 

Download 11,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   173




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish