Д. Раҳматуллаева, У. Ходжаева, Ф. Атаханова



Download 11,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/173
Sana10.07.2022
Hajmi11,64 Mb.
#768822
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   173
Bog'liq
5sRFIk6ZBgS73cJBidz0zCHmkm68UhAaf7lqF44b

6-расм 
7-расм 
Плашларни турли усуллар ёрдамида тана атрофига бурмалаб 
айлантириб, баъзан унинг бир учини бошга ташлаб олишган. Римлик аёллар 
кўпинча либосни енгил чойшаб билан ёпиб юришган. Камбағал оила аёллар 
кўпинча эркаклар плашларини-пенулани кийиб юришган.
Аёллар ҳам уст кийим сифатида пенуллалар кийишган (8-расм). 
Қоматни гўзал кўрсатиш мақсадида ички туниканинг остида кўкракни 
боғлам билан тортиб боғлаб юришган, белни эса бир парча материя билан, 
галда корсет вазифасини бажарган. 


32 
8-расм 
Дастлаб аёллар кийими жунли матолардан тайёрланган. Империя 
даврига келиб, четдан келтирилган шойилар ҳам истеъмолга кириб кела 
бошлади. Аёллар либосларини баъзан жуда енгил, баъзан ярим нафис, харир, 
шунингдек жундан тўқилган матолардан тайёрлай бошлашди.
III-IV асрларга келиб, аёллар тана гўзаллиги ҳақидаги қарашлар 
ўзгаришга учради. Кийимдаги бурмалар ва пропорциялар билан 
таъкидланадаган шакллар ўрнини оғир, ёпиқ, ноэластик матолар қилинган 
статик шакллар эгаллай бошлади. 
Аёллар пойафзали турли ранглардаги теридан тикилиб, кашта ёки 
тўқалар билан безакланган сандал ва бошмоқлар шаклида эди.
Римлик патрицианкалар соч турмаклари жуда хилма хил ва мураккаб 
эди. Баъзи бир даврларда сочнинг ўртасини фарқ қилиб очиб силлиқ қилиб 
таралган турмаклар урфда бўлган бўлса, баъзан сочларни узун жингалак 
кокил қилиб юриш, баъзан “юнон” соч турмаклари урфда бўлган. Лекин 
ҳақиқий Рим соч турмаклари жамалаклардан иборат каркасга маҳкамланган 
баланд соч турмаги шаклида бўлган. Елпиғичсимон каркас пешона устига 
маҳкамланиб, шаклига кўра кепкаларнинг тикка қилиб қўйилган соябонини 
эслатади. Унга жингалак гажак жамалаклар ўрнатилган. Қолган сочлар 
кокилга ўрилиб, бошнинг орқа қисмига саватча қилиб турмаклаб қўйилган. 
Ўз сочи бўлмаса бировларнинг сочларидан фойдаланишган. Олтин ранг ва 


33 
сариқ сочлар айниқса урф бўлган. Оч рангдаги сочларни босқинчилик йўли 
билан босиб олинган мамлакатлардан келтиришган.
Патрицианка либоси опахал ва олтин, дуру марварид, қимматбаҳо 
тошлар билан безакланган. Рим опахала-елпиғичлар кўпинча товус патидан 
тайёрланган. Суҳбат чоғида Рим матроналари қаҳрабо ушлаб туришган. 
Бунга сабаб ушбу даврда қаҳрабо қўлни покизалаб туради деб 
қаралганидадир.
Римлик аёллар пардозда сочларни очартиришга ёрдам берадиган турли 
эссенциялар, хушбўй ёғлар, упа ва бошқа нарсалардан кўплаб 
фойдаланишган.
Рим империясининг қулаши оқибатида (476 й.) антик қулдорлик дунёси 
ҳам таназзулга учради. Бу қадимий дунё тарихининг ўз даврини тугатиб 
янги ижтимоий босқичларга ўрнини бўшатиб берганини қўрсатади. Бироқ 
тан олиш лозим, ушбу даврда яратилган маданий мерос жаҳон тарихида 
ўқмас из қолдирди.

Download 11,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   173




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish