37
қандай эди?
6.
Рим ва Юнон аёлларининг соч турмаги турлари ҳақида нима биласиз?
ВИЗАНТИЯ ЛИБОСИ
Эрамизнинг 395 йилига келиб Рим империяси Ғарбий ва шарқий
қисмларга бўлинди. Ғарбий қисм қуллар қўзғалони сабаб вайрон бўлиб,
босқинчи герман ва галлар томонидан эгалланган бўлса, Шарқий қисми ўз
ҳукмронлиги остига Миср, Сирия, Кичик Осиё, Юнонистонни бирлаштириб,
Византия деб атала бошлади. Византия антик Римдан эски давлат шакллари
ва бюракратик аппаратни мерос қилиб олди. Бироқ қулдорлик
системаси
ишлаб чиқариш воситалари тараққиётига тўсқинлик қилди ва унинг ўрнига
янги ижтимоий муносабатлар - феодал муносабатлар вужудга келди.
Жамиятнинг етакчи дини христианлик бўлиб, у катта иқтисодий ва
сиёсий қудратга эга бўлган. У Византия маданияти ва санъатининг
шаклланишида катта ва муҳим ўрин тутди.
Византия санъати ва V-VII асрлар эстетик дунёқарашида даврнинг бутун
қарама-қаршиликлари, хусусан, инқирозга юз
тутган эски давр ва янги
ижтимоий муносабатларнинг шаклланиши билан боғлиқ қарашлар акс этди.
Шу билан бирга бу давр санъатида антик давр, шарқ
анъаналари ва янги
христиан мавзуларининг таъсири ўз аксини топган.
Бу давр санъатида меъморлик, маҳобатли
рангтасвир, бадиий
ҳунарманчилик, хусусан, мато ишлаб чиқариш, кашта етакчилик қилди.
Византия черковларида сақланган мозайкалар, икона (иконопсиь)лар ўз
даври эстетик идеали ва инсонлар либоси хусусида маълумот берувчи ягона
воситалар ҳисобланади. Уларга санъатда инсон тасвиридан қайтиш, яъни
чекланиш, рамзийлик хос. Инсонлар тасвири шартли кўриниш
касб этиб,
улар канонлаштирилган.
Христиан динининг чуқур таъсирида бўлган Византия эстетикаси
инсоннинг ҳиссий дунёсини унинг руҳий дунёсидан ажратар, шу билан бирга
уларни бир-бирига қарама-қарши қўярди. Инсоннинг ҳиссий дунёси
38
номаъқул ҳисобланиб, у гуноҳ ҳисобланган.
Шунинг учун бутун умри
давомида инсон унга қарши курашиши керак деган ақида ҳукмронлик
қиларди.
Бу даврда антик инсондаги гўзаллик ва уйғунлик тушунчалари ўрнига
руҳий гўзаллик кириб келди. Тана турли кўринишларда ниқобланган.
Рассомларнинг бутун қизиқишлари инсон юзининг тасвирига қаратилди.
Катта кўзлар, узайтирилган овал юзлар, кичик оғиз ва кенг пешона. Бош аёл
ва эркакнинг руҳий маркази вазифасини бажариб, текис,
шаклсиз тана
табиий пропорциялар ва чизиқлардан ажралиб, тириклик сифатларини
йўқота бошлади.
Византия санъатидаги қарама-қаршилик аскетизмни эълон қилиш билан
бирга унда черков амаллари билан боғлиқ бойликка ружўъ қўйиш
характерлидир. Бу инсоннинг кийимидаги қимматбаҳо матолар,
заргарлик
буюмлари, шунингдек либослардаги безакдорликда кўзга ташланади.
Do'stlaringiz bilan baham: